Главные новости
Главная / Жамият / Бозорда валюта алмаштирганлик учун жавобгарликни кучайтириш хакида
Место рекламы

Бозорда валюта алмаштирганлик учун жавобгарликни кучайтириш хакида

Иктисодий тараккиёт маркази директори, иктисодчи Юлий Юсупов KUN.UZ учун ёзган маколасида хорижий валютани ноконуний алмаштирганлар учун жиноий ва маъмурий жавобгарликни кучайтириш тугрисидаги конун лойихаси хакида суз юритди.

Конунчилик палатаси депутатлари 22 ноябрь куни булиб утган мажлисда хорижий валютани ноконуний алмаштирганлар учун жиноий ва маъмурий жавобгарликни кучайтириш тугрисидаги конун лойихасини куриб чикишди.

salom«Кайд этилишича, мамлакатда чет эл валютасини айирбошлаш эркинлаштирилгандан буён сохада амалга оширилаётган ислохотларга карамай, хорижий валютанинг конуний муомаласи билан боглик хукукбузарликлар кескин ошиб бормокда».

Валютани ноконуний алмаштириш албатта яхши эмас. Аммо бунга чек куйишни истасак, у холда ахолига маъмурий босимни кучайтириш эмас (хаммасидан осон ва кулайи шу), балки бу холатнинг сабабларини аниклаш ва уша сабабларга карши курашиш даркор.

Кора бозор качон ва нима учун пайдо булади?

Биринчиси. Бозор иштирокчилари ута юкори даражадаги соликлардан кочишга уринганида. Аммо бизда валюта операцияларини амалга оширганлик учун солик туланмайди. Шундай экан, бу омил кора бозор пайдо булишига сабаб була олмайди.

Иккинчиси. Давлат бирор махсулот учун маъмурий тартибда пасайтирилган нарх белгилаганида. Бу холатда талаб таклифга нисбатан юкори булади (харидор учун нарх сотувчига нисбатан фойдалирок булади) ва сунъий такчиллик келиб чикади. Махсулотнинг бир кисми (бизнинг холатимизда хориж валютаси махсулот хисобланади) юкорирок нархда сотилувчи кора бозорга чикади.

Биз бу холат билан жуда яхши танишмиз: 2017 йил сентябргача долларнинг расмий нархи (расмий алмаштириш курси) сунъий равишда пасайтирилган ва кора бозорда доллар 2-3 баравар киммат сотиларди. Доллар сотувчилар валютани талончиларча белгиланган расмий курсда сотишни исташмас ва шунинг учун уни кора бозорда сотишарди. Валюта сотиб олувчилар расмий курс буйича валюта сотиб олишолмас ва уни кора бозордан сотиб олишга мажбур эди.

Хозирги вактда ушбу холат бартараф этилган хамда мавжуд алмаштируви курси талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаши лозим. Агарда бу таъминланмаса, Марказий банк курсни узгартириши ва мувозанатни тиклаши даркор.

Учинчиси. Бозор иштирокчиларига махсулотни эркин сотиб олиш ва сотишга имкон бермайдиган чеклов, тусиклар мавжудлиги. Биздаги холат худди шундай. Хозирга кадар валюта операциялари утказишга, хусусан, накд хорижий валюта сотиб олишга булган чекловлар сакланиб колмокда, Ха, хориж валютасини карточкага сотиб олиш, кейин уни накдлаштириш мумкин. Аммо бу ортикча вакт ва маблаг сарфланиши демакдир. Бу чеклов нима учун ва кандай максадда киритилганини мутлако тушунмайман. Бунда хеч кандай иктисодий маъно курмаяпман. Аммо айнан мана шу нарса валюта кора бозори кенгайишига асосий сабаб булмокда. Кушимчасига, валюта алмаштириш пунктларининг камлиги виждонли сотувчи ёки харидорларнинг олди-сотдини расман амалга оширишларини кийинлаштирмокда.

Шундай экан, агарда шамол тегирмонига карши курашишни ва одамларни дунёнинг ривожланган мамлакатларида бемалол амалга ошириш мумкин булган валюта сотиб олишни истаганлари учун жазолашни хохламасак, биз кора бозор пайдо булишининг сабабларига эътибор каратишимиз керак булади. Яъни, накд валюта сотиб олишга нисбатан маъносиз маъмурий чекловлар ва алмашиш пунктларининг камлигига. Бу чекловни олиб ташлаш керак. Хамда тижорат асосида валюта алмаштириш пунктлари очишга рухсат бериш лозим.

Теглар

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

lQzJN6d1M7PhkTbtG-Gz9Z0Z4_kE5y_o_medium-680x385-680x385

Кучли бренднинг йуклиги ва валюта хавфи: Fitch халкаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди

Fitch Ratings халкаро рейтинг агентлиги биринчи бор UzAuto Motors’нинг узок муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари