Главные новости
Главная / Сиёсат / Бош прокурор: Тез ёрдам узоги 15 дакикада етиб боради, тест жавобини эртасига билиш мумкин булади
Место рекламы

Бош прокурор: Тез ёрдам узоги 15 дакикада етиб боради, тест жавобини эртасига билиш мумкин булади

Узбекистон Бош прокурори Нигматилла Йулдошев 15 июль кунги президент видеоселекторидан сунг берган интервьюсида давлат рахбари томонидан берилган мухим топширикларни санаб утди.

«Биринчи топширик шундан иборат булдики, фукароларимиз узи безовта булаётган холатлар юзасидан тиббиёт муассасаларига 103 раками оркали тез ёрдамга мурожаат килишларида бирон бир бандлик холатлари булмаслиги тугрисида топширик бердилар.

Бу борада тегишли давлат органларининг имкониятларини ишга солган холда, мурожаатларни кабул килиш, уз вактида урганиш ва бирламчи тиббий ёрдамни уз вактида курсатиш чоралари курилади.

Бундан буён хар бир фукаромиз «103»га мурожаат килганда, бандлик холатлари, айникса узок вакт банд булиш холатларига мутлако чек куйилади.

Иккинчи топширик – тез тиббий ёрдам хизматини яна кучайтириш. Бу борада тегишли малакали тиббиёт ходимлари, тиббий техника воситалари ва транспорт воситаларини янада купайтириш, ахолига кулай тез ёрдам курсатиш вазифаси олдимизга куйилди.

Бундан буён 15 дакикадан куп булмаган вактда зудлик билан тез тиббий ёрдам автомашиналари тегишли ходимлар билан етиб бориши тулик таъминланади.

Учинчи масала фукароларимиздан тест намуналарини уз вактида олиш ва уларнинг жавобларини имкон кадар зудлик билан чикариш буйича бор имкониятларни янада сафарбар килиб, тест намуналари тахлилларини узоги билан эртаси кунига чикариб бериш ва жавобларни мурожаат килган фукароларимизга уз вактида етказиш чоралари хам курилади.

Энг асосий топшириклардан бири шу булдики, тиббий дори-дармонларга, тиббиёт воситаларига булган эхтиёжни тулаконли кондиришга алохида эътибор каратилди. Бу борада кечанинг узида прокуратура органлари томонидан Тошкент шахридаги мавжуд 1700дан ортик дорихоналар рахбарлари расман огохлантирилди.

Коронавирусдан профилактика килиш учун 5 турдаги ва касалликни даволашга мулжалланган 9 турдаги мажбурий тартибдаги дори воситаларини камида 1 ой, ёки 2-3 ойлик захирасини тулик таъминлаш ва уларни арзон нархларда ахолига сотиш тартиби хам жорий килинди», – деди Нигматилла Йулдошев.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

A3-_dwS0BaiyhojhSGhTnqWxdw-T0LCy

Хориждаги ватандошларни олиб келиш буйича навбатдаги чартер рейслар руйхати эълон килинди

Фото: KUN.UZ 17 августдан 30 августга кадар Узбекистон фукароларини хориждан олиб келиш буйича чартер рейслар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари