Главная / Сиёсат / Бош прокуратура Молия вазири уринбосарининг коррупцияга алокадорлигини текширади
Место рекламы

Бош прокуратура Молия вазири уринбосарининг коррупцияга алокадорлигини текширади

Молия вазири уринбосари Абдумухтор Эргашевнинг коррупциявий ишга алокадорлиги текширилади. Вазир уринбосари укасининг компаниясига банк кредити ажратилишига эришиш максадида «Агробанк» рахбариятига босим утказгани иддао килинмокда.

Узбекистон бош прокурори Нигматилла Йулдошев 11 ноябр куни бош вазир уринбосари Жамшид Кучкоровга йуллаган хатида Бош прокуратура томонидан Давлат молиявий назорати департаментининг жорий йилда етиштирилган галла хосилини молиялаштириш жараёнида конун бузилиши холатларига йул куйилгани масаласи урганилаётгани билдирилган. Ушбу хат нусхаси Kun.uz’да мавжуд.

Хатда таъкидланишича, хукуматнинг тегишли карори билан тасдикланган «Пахта хом ашёси ва бошокли дон экинларини етиштириш харажатларини кредитлаш ва топширилган махсулот учун узаро якуний хисоб-китоблар тартиби тугрисида»ги низомга кура, тижорат банклари томонидан бошокли дон экинларини етиштириш учун буюртмалар бир йилда бир маротаба, 1 сентябргача такдим этилиши белгиланган.

«Бирок АТБ «Агробанк» томонидан галла хосилини молиялаштириш якунланган бир пайтда, Бука тyманидаги «Мелек дон агро» МЧЖ учун 16,3 миллиард сум ресурс маблаги ажратиш хакида 2020 йилнинг 25 май куни жамгармага буюртма такдим килиниб, 26 май куни жамгармадан 16,3 миллиард маблаглар ажратилишига эришилган», — дейилади Бош прокуратура хатида.

Маълум килинишича, АТБ «Агробанк» Бука филиали бошкарувчиси А.Курбонов ва «Мелек дон агро» МЧЖ рахбари Мирхомид Исмоилов уртасида 26 май куни тузилган шартномага асосан ажратилган 16,3 миллиард сум ресурс галла хосилини етиштириш учун йуналтирилмасдан, ноконуний равишда компаниянинг айланма маблагини тулдириш учун бериб юборилган.

«Бундан ташкари, «Агробанк»нинг Кумкургон филиали хеч бир асословчи хужжатларсиз «Bek agro eksport» МЧЖ учун 4 миллиард сум ресурс маблаги ажратиш хакида 2020 йилнинг 16 апрел куни жамгармага буюртма такдим килиб, шу кунинг узида 4 миллиард сум ажратилган», — дейилади хатда.

Таъкидланишича, Молия вазири уринбосари Абдумухтор Эргашевнинг укаси Зафар Эргашев рахбарлик киладиган «Bek agro eksport» МЧЖ ажратилган пулларни галла хосилини етиштириш учун сарфламасдан, жамиятнинг айланма маблагини тулдириш учун йуналтирган.

Бош прокуратура хатида билдирилишича, мазкур холатлар юзасидан ишга алокадор шахслардан тушунтириш хатлари олинганда, молия вазирининг уринбосари Абдумухтор Эрrашев жамгарма ва «Агробанк» бошкарувига босим утказиб, узининг укаси 3афар Эргашев рахбарлигидаги «Bek agro eksport» МЧЖга 4 миллиард сум хамда Мирхомид Исмоилов рахбарлигидаги «Мелек дон агро» МЧЖга 16,3 миллиард сум маблагларни жамгармадан ажратиш хакида топширик бергани, шу сабабли уларга ресурс ажратишга мажбур булишганини баён килишган.

Бош прокуратура хатида ишлатилган «жамгарма» сузи билан Молия вазирлиги хузуридаги Кишлок хужалигини давлат томонидан куллаб-кувватлаш жамгармаси назарда тутилган булиши мумкин. Айни пайтда ушбу жамгармага Молия вазирлиги департамент директори Абдурашид Исроилов рахбарлик килади. Исроилов бошчилик киладиган департамент эса айнан молия вазири уринбосари Абдумухтор Эргашев назоратидаги комплексга киритилган.

Очик маълумотларга кура, молия вазири уринбосарининг укаси рахбарлик киладиган «Bek agro eksport» МЧЖ устав фондидаги деярли 60 фоиз улуши Марзия Исмоиловага тегишли. «Мелек дон агро» МЧЖ устав фондидаги 100 улуш эса Мирхомид Исмоиловга тегишли.

Бош прокурор уз хатида курсатилган холатлар буйича жамгарма маблагларининг ажратилиши ва сарфланиши конунийлиги хамда Молия вазирлиги мансабдор шахсларининг ушбу ишга алокадорлиги юзасидан текширув утказилишини ташкил килишни сураган. Текширув хулосасини 19 ноябрга кадар Бош прокуратурага такдим этиш суралган.

Уз навбатида, бош вазир уринбосари Жамшид Кучкоров мазкур масалани хар томонлама урганиб, 19 ноябрга кадар аник хулоса такдим этилишини сураб, молия вазири Тимур Ишметов, Иктисодий тараккиёт ва камбагалликни кискартириш вазирининг биринчи уринбосари Илхом Норкулов ва бошкаларга топширик берган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

PdCBR896toa1TDp0lzvilWtqqojBTYbS

Тиграй киргини: Эфиопияда янги уруш олови. У ерда нималар булмокда?

Эфиопияда хукумат ва айирмачиларнинг «Тиграй озодлик халк фронти» кучлари уртасида зиддият авж олмокда. Тиграй провинциясини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари