Главные новости
Главная / Жамият / «Бошка вилоятда ишлаган укитувчига 100 фоиз устама хак туланади» — Президент
Место рекламы

«Бошка вилоятда ишлаган укитувчига 100 фоиз устама хак туланади» — Президент

Узбекистонда бошка тумандаги олис мактабга бориб дарс берадиган укитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошка вилоятга бориб ишласа – 100 фоиз устама хак туланади. Бу хакда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномада маълум килди.

Президент парламентга мурожаатида 2021 йил номида белгиланган сохаларни тубдан ислох килиш ва янада ривожлантириш буйича куйидаги кенг куламли ишларни амалга ошириш лозимлигини таъкидлаб утди.

«Мактаб таълимини тубдан яхшилаш ва унинг сифатини ошириш, муаллимларга муносиб шароит яратиш борасидаги ислохотлар жадал давом эттирилади.

Келгуси йили 30та янги мактаб куриш, 320та мактабни таъмирлаш ва моддий-техник базасини яхшилаш максадида бюджетдан 2 триллион сум ажратилади.

Сохада ягона «электрон таълим» тизимини жорий этишга келгуси 2 йилда 250 миллиард сум йуналтирилади.

Таълим сифатини тубдан яхшилаш максадида, аввало, укув дастурлари, укитувчи ва домлалар учун методик кулланмаларни илгор халкаро дастурларга мослаштириш лозим.

Болаларнинг тахлилий ва креатив фикрлаш кобилиятини ривожлантириш учун уларга сермазмун ва тушунарли дарсликлар яратиш зарур.

Бу борада келгуси укув йилида бошлангич синфларда давлат таълим стандарти урнига, илгор хорижий тажриба асосида, болага ортикча юклама бермайдиган «Миллий укув дастури» жорий этилади.

Умумтаълим мактабларидаги таълим сифати пойтахтда хам, олис кишлокларда хам юкори булиши шарт. Бунинг учун чекка худудларда мактабларни малакали кадрлар билан таъминлаш, таълим сифатини яхшилаш буйича алохида дастур амалга оширилади.

Жумладан, бошка тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган укитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошка вилоятга бориб ишласа – 100 фоиз устама хак туланади», деди давлат рахбари.

Шунингдек, худудларда хусусий мактаблар фаолиятини рагбатлантириш учун бюджетдан субсидиялар ажратилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

prePSHo9m9coHrwKQY9hPk5H-NIsOGlH

«Биздагилар совга беришни яхши куришади» – Русланбек Давлетов воз кечилиши керак булган миллий анъаналар хакида

Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат ташкилотларидаги коррупцион холатлар ва бунинг миллий менталитетга алокадорлиги борасида фикр …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари