Главная / Жамият / «Биз энди иш сураб каерга борайлик?». Сурхондарёда ери хокимият томонидан олиб куйилаётган фермер мурожаатлари ортмокда
Место рекламы

«Биз энди иш сураб каерга борайлик?». Сурхондарёда ери хокимият томонидан олиб куйилаётган фермер мурожаатлари ортмокда

Республиканинг турли худудларидан хокимият томонидан фермерларга карашли ерлар олиб куйилиши масаласида тахририятга мурожаатлар сони ортмокда. Бу сафарги мурожаат Сурхондарё вилояти Кизирик туманидан. Мурожаатни жойига бориб ургандик.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

«Истара-иктидор ривожи» фермер хужалиги рахбари Самад Турабоев ва  «Шахзод Турабоев» фермер хужалиги рахбари Шерзод Намозовлар булиб утган вокеаларни шундай сузлаб берди.

Самад Турабоевнинг айтишича, 2018 йилнинг 27 декабрь куни «Янги тараккиёт» худудида фаолият юритаётган бир нечта фермерлар ерлари хокимият томонидан олиб куйилаётгани хакида хабар олган. Шу захоти тупланиб, туман хокимлигига боришган. Хоким кабулида булган чогларида туман хокими хавотирга урин йуклиги ва келгуси хосилга тайёргарлик ишлари билан банд булиши мумкинлигини айтган. Лекин шу куннинг эртасига уларга тегишли ер майдони бошка бир «Кизирик парранда LTD» фермер хужалигига бериб юборилган. Улар бундан 2019 йилнинг 6 январида хабар топишган. Яна туман хокимлигига боришган. 2018 йилнинг туртинчи чорагида ер учун маблаг сарфлагани ва ер уларга зарурлигини айтиб, нега бошка шахсга бериб юборилганини сурашган. Лекин тайинли жавоб олишмаган.


Самад Турабоев ва Шерзод Намозов

«Эътибор берган булсангиз, туманимизда катта корхоналар, заводлар йук. 633 гектар ерда деярли 1500 га якин инсон ризкини теради. Янги тузилган фермерлик эса 20 тадан ортик ишчи олмайман деб айтди.

Хокимнинг фукароларни кабул киладиган кунларида бир неча марта бордик. Лекин доим бир гап: «Янги тараккиёт» худудидан фермер буладиган булса, унга ер берилмайди, деб айтади.

Жанжаллардан кейин ер бошка бир «Кизирик зарбдор парранда LTD» деган товукчилик фирмасига утди, деб эшитдик. Бировнинг ери булганидан кейин киришга иккиланиб турибмиз. Товукчалик хам кадримиз йуклигига ачиниб кетамиз.

Ерларда ут усиб ётибди. Бу вактда хосилга дори берилиши, сугорилиши керак. Ёввойи утлардан тозаланиши зарур. Лекин хеч бир иш килинмаяпти», – деб булган вокеаларни тушунтирди «Истара-иктидор ривожи» фермер хужалиги рахбари. Буни бошка фермерлар хам тасдиклади.

Шундан сунг, изох олиш максадида Кизирик туман хокимлигида булиб, туман хокими Олим Мухаммадиев билан сухбатлашдик.


Кизирик туман хокими Олим Мухаммадиев

«Мухтарам президентимизнинг Сурхондарё вилоятига хизмат сафари чогида кенгайтирилган йигилиш булиб утганди. Белгиланган топшириклар ижросини амалга ошириш учун «Кизирик парранда» деб аталган ташкилот очдик. Президент протоколи асосида 1000 гектар ер майдони паррандачиликни ривожлантириш учун ажратилиши белгиланди. Аввалига 500 гектар кисми берилди. Президент топширигини бажаришимиз керак.

Шу вактгача узбошимчалик билан бирор бир фермернинг ерини олиб куймаганмиз. Хабарингиз булса, Вазирлар Махкамасининг 14-сонли макбуллаштириш буйича карори чикди. Карор буйича барча ер майдонлари кайтариб олинди. Пул киритадиган, инвестиция киритадиган фермерга биринчи навбатда ер бергин, дейилган.

Кизирик тумани худуди асосан чул шароитида булса хам утган йили 25 миллион долларлик махсулотни экспорт килганмиз. Бу йилга 18,5 миллион долларлик махсулотни экспорт килишни режа килганмиз. «Кизирик парранда» фирмасининг узи 2 миллион долларлик экспорт курсаткичларини амалга оширди. Шунинг учун хам мазкур контурдаги 500 гектар ер майдонини хам унга бердик.

Кейин уша ерга бориб фермерлар билан гаплашдик. Собик фермерлар ишчи килиб олиб утиладиган булинди. Берилган 500 гектар ерга 300 та одамни ишга олмокчи булди. Хар бирига камида 700 минг сумдан иш хаки берилиши белгиланди. Ерда ишлаб галла хосилини топширганидан сунг, ишчилар томонидан ердан иккинчи марта фойдаланиш масаласи курилди.

Уларнинг имкони булмагач «Кизирик зарбдор парранда LTD»га утказдик. Якинда президент топшириклари билан парранда кластерлари жорий килинадиган булди. Хосил топшира олиш имкониятлари куриб чикилди. Шу сабабли бу ташкилотга берилди.

Бир-иккита фермер норози булиб турибди. Колган фермерлар ва уша худудда яшовчи ахоли бундан рози. Керакли ишлар амалга оширилмокда. Тугатилган фермерларнинг хаммаси чакирилиб, сессия вактида узлари хабардор килиниб тугатилган. Улар хосил буйича хам давлатдан карздор булиб колган. Карзлари хозирча музлатилган. 2019 йил хосили учун сарфланган фермерларнинг шахсий маблаглари кайта хисоблаб чикилди. Жами 1 миллиард 300 миллион сум булди. Ундан ташкари собик фермерларга карашли кредитларни хам тулашни узининг зиммасига олди.  Тулаб беради албатта», – дейди туман хокими Олим Мухаммадиев.

Карорга эътибор берадиган булсак, ижроси албатта танлов асосида амалга оширилиши керак. Шундай белгиланган. Шу билан бирга танловда масъуллар кайси талабларга диккат каратиши керак? Улар куйидагилар:

талабгор юридик ва жисмоний шахснинг хисобварагидаги мажбуриятлардан озод булган мавжуд пул маблаглари мавжудлигига;

талабгорга ёки унинг оила аъзоларига тегишли ярокли кишлок хужалиги техникалари мавжудлигига;

талабгорнинг етиштирган кишлок хужалиги махсулотлари экспортга йуналтирганига;

яратиладиган янги иш уринлари сонига;

сунгги уч йил давомида махсулот етказиб бериш буйича шартномалар бажарилишига хар бир хоким ва мансабдорлар диккатини каратиши даркор.

Биз билан сухбат килган фермерлар макбуллаштириш буйича танлов утказилганини рад килишмокда. Ерлари декабрь ойидаёк олиб куйилганини айтишмокда. Макбуллаштириш буйича карор эса жорий йилнинг январь ойида кабул килинган. Утказилган булса, хокимлик ростдан хам карор талабларини бажарганми? Фермерлар томонидан 2019 йил хосили учун сарфланган маблаг такдири нима булади? Уларга кайта хисоблаб кайтариладими? Улар олган кредит масаласи хакикатдан хам янги корхона томонидан тулаб бериладими?

Юкоридаги холат буйича муаммолар ваколатли органлар томонидан ижобий хал этилишида ташаббус курсатилишини кутиб коламиз.

Kun.uz вокеалар ривожини кузатишда давом этади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

WakJyBjkmuR-sM7suk5kafJorGbVN-Y0

Кадастр агентлиги директори бошка ишга утмокда

Давлат солик кумитаси раисининг биринчи уринбосари — Кадастр агентлиги директори Халилилло Турахужаев бошка ишга утиши …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари