Главные новости
Главная / Жамият / Битирувчиларга аттестатлар 20 июнгача топширилади
Место рекламы

Битирувчиларга аттестатлар 20 июнгача топширилади

Хукумат карори билан Умумий урта таълим тугрисида давлат намунасидаги расмий хужжатларни бериш тартиб тугрисидаги низом тасдикланди (2019 йил 13 май, 393-сон).

Низомга мувофик, аттестат ва сертификатларни битирувчиларга топшириш куйидаги боскичларда амалга оширилади:

хар йили 10 июнга кадар битирувчиларнинг бахолари, укув-тарбия жараёни билан боглик хужжатлар (синф журнали, бахолар табели) урганилиб, аттестат ва сертификат билан такдирланадиган битирувчилар руйхати шакллантирилади хамда педагогик кенгашга такдим этилади;

педагогик кенгаш хар йили 15 июнга кадар битирувчиларни аттестат ва сертификат билан такдирлаш тугрисида карор кабул килади;

битирувчиларга аттестат ва сертификат хар йили 20 июнга кадар тантанали равишда топширилади.

Эслатиб утамиз, психик ривожланишида нуксони булган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернат)ни  тамомлаганлик тугрисидаги сертификат берилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

6n760ObfpHEd6fZTSKHrXtwcOpiL8tmx

Учтепа туманида биринчи Street workout спорт майдончаси фойдаланишга топширилди

Тошкент шахрининг Учтепа туманидаги “Уткир” махалласида туманда биринчи булиб Street workout спорт майдончаси фойдаланишга топширилди. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари