Главная / Жахон / Бишкекда комендантлик соати жорий этилмокда
Место рекламы

Бишкекда комендантлик соати жорий этилмокда

Киргизистон президентининг фармонига кура, Бишкек, Уш ва Жалолобод шахарлари хамда Уш ва Жалолобод областларининг учта районида 25 март эрталаб соат 8дан фавкулодда холат жорий этилади ва 15 апрелгача давом этади.

Фото: 24.kg

Киргизистон пойтахти коменданти, республика ички ишлар вазирининг уринбосари Алмазбек Орозалиев Бишкекда комендантлик соати жорий этилишини маълум килди.

“25 март соат 20дан комендантлик соати амал килиши бошланади”, – деди у.

Орозалиевнинг сузларига кура, пойтахтда эрталаб соат 7гача ахоли ва транспорт харакати такикланади.

У шунингдек, шахарда булиб турган мамлакатнинг бошка худудларидан булган ахолисини Бишкекни якин соатлар ичида тарк этишга чакирди. Маълум килинишича, акс холда уларга нисбатан чора курилади.

Комендантлик соати вактида шифокорлар, ички ишлар органлари ходимлари ва харбий хизматчиларга махсус рухсатномалар такдим этилади.

Киргизистон президентининг фармонига кура, Бишкек, Уш ва Жалолобод шахарлари хамда Уш ва Жалолобод областларининг учта районида 25 март эрталаб соат 8дан фавкулодда холат жорий этилади ва 15 апрелгача давом этади.

Маълумотларга кура, хозиргача мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боглик 42та холат кайд этилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

5e78616502e8bd45be7ce4f0-680x382

Испанияда коронавирус сабаб барча профессионал футбол мусобакалари тухтатилди

Испанияда коронавирус пандемияси сабаб профессионал футбол буйича барча чемпионатлар тухтатилди. Бу хакда Испания футбол федерацияси …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари