Главная / Жамият / Бир кишига пичок билан жарохат етказилган, икки киши кулга олинган». Куйликдаги оммавий муштлашув хакида маълумот берилди

Бир кишига пичок билан жарохат етказилган, икки киши кулга олинган». Куйликдаги оммавий муштлашув хакида маълумот берилди

Ижтимоий тармокда Тошкент шахри худудида оммавий муштлашув содир булгани, Nexia русумли автомобил хайдовчиси йул четидаги автотураргохда бир неча киши устига бостириб боргани тасвирланган видео таркалганди. Прокуратура «Севимли» телеканалига ушбу ходиса юзасидан маълумот берди.

Тошкент шахар прокуратурасининг ута огир жиноятларни тергов килиш булими бошлиги Фарход Бобониёзовнинг маълум килишича, 5 июнь куни соат 19:50 ларда Миробод тумани Фаргона йули кучасида жойлашган «Осиё бургер» овкатланиш шохобчаси якинида бир гурух шахслар томонидан безорилик килиниши окибатида оммавий жанжал келиб чиккан.

bezymyannyj

Жанжал окибатида бир нафар шахсга пичок билан санчилган – кесилган жарохат етказилган.

Мазкур холат юзасидан Тошкент шахар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси иккинчи кисм «л» банди билан жиноят иши кузгатилган (айбни огирлаштирувчи холатларда безорилик окибатида касддан одам улдиришга суикасд килиш).

Икки нафар шахсга нисбатан камокка олиш тарзидаги эхтиёт чораси кулланган.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари