Главные новости
Главная / Спорт / «Биринчи Хайрулла Хамидов». Футбол журналистлари устози хакида
Место рекламы

«Биринчи Хайрулла Хамидов». Футбол журналистлари устози хакида

Бугун журналистлар куни. Одатда бундай касбий байрамларда соха эгалари эътироф этилади. Соха эгаси ким узи? Журналистика кафедраларида ёшларга журналистикадан билим бераётган домлаларми? Газета ёки сайт мухаррирларими?

Биласизми, хозир бироз бошкача давр. Янгилик ва фикр етказиш формати, услуби, эркинлиги шу кадар узгартирдики, уни бир колипга солиб булмайди. Бир томондан бахолаб булмайди. Бу уз навбатида осон, хам кийин давр. Энди кандай ёзиш, укувчиларни жалб килиш, кандай услуб танлашдан хам кура, мукаддас улчовларни ушлаш, унга амал килиш оркали бу сохани тозарок, холисрок, эркинрок ушлаб туриш мумкин.

Сохада калам тебратаётган аксарият журналистлар шу сохада укимаганлар, университет парталарида утирмаганлар. Демак, профессионал, уста журналистларнинг масъулияти янада катталашади – энди улар уз фаолиятлари оркали урнак булишлари, журналистларга журналистикани ургатишлари керак булади.

Футбол, умуман спорт журналистикаси хакида гап кетганда, устозим Хайрулла Хамидовни алохида эътироф этаман. Негалигини куйида тушунтираман.

Абдулла Кодирий «Утган кунлар» билан узбек романчилигига асос солмаганида хам барибир, бир кун илк роман ёзилиши мукаррар эди. Чунки абадий мухит бу учун шароит яратиб булган, укувчи янгилик учун тайёр палла келганди, менимча. Аммо бу Кодирийнинг хизматларини камситмайди, албатта, айнан у – купчилик хайикиб турган бир даврда, бу сохада илк кадамни ташлай олган адиб…

Худди адабиёт сингари, футбол шархловчилиги хам, журналистикаси хам турли даврларда узига хос узгаришларни бошдан кечиргани шубхасиз. Чунки жамият ривожланади, шакл ва услуб узгаради, уз-узидан одамлар янгиликларга тайёр булиб бораверади. Аммо журналистиканинг бу узгаришларга уз вактида реакция бера олиши учун алохида бир шахсиятларга, кайсидир маънода уз «кодирийлари»га таянишини эътироф этган булардим.

Мисол учун, рус шархловчи Василий Уткинни олайлик. Хаммамиз хам уз вактида рус шархловчилик мактаби билан таниш булганмиз, хозир хам бефарк эмасмиз. Озеров, Перетурин, Маслаченко каби эски авлод билан бугунги Генич, Стогниенко ёки ёши катта булса-да, янги авлод вакили булган Розановлар уртасида Василий Уткин туради.

Тенгдошларидан фаркли равишда, айнан Уткин узгариш пайти келганини хис кила олган, уша пайтларгача борилмаган чегараларни бузган, кайсидир маънода шархловчилик ва умуман спорт журналистикасининг янги даврига асос солишга муваффак булганди.

Узбек футбол шархловчилиги ёки журналистикаси хакида гап кетганда, Хайрулла Хамидовни мана шундай мактаб асосчиси деб биламан. 90-йилларда ёзма журналистика, нолинчи йиллар бошида шархловчилик касбига кириб келган Хайрулла Хамидов уша чегараларни илк бор босиб утган, узи билибми-билмайми, узидан олдинги ва кейинги журналистика уртасида куприк вазифани утаганди. Хабар етказишнинг янги даври, энг мухим фарк, энди ёзувчи ва укувчи уртасида мулокот хосил булишни бошлаган, бу мулокотнинг узи хам алохида бир матбуотга айланишни бошлаган паллаларда Хайрулла Хамидовнинг услубига талаб пайдо булганди.

Мохирона топкирлик дейсизми, узгача ёндашув деб бахо берасизми, адабий тил ва спорт журналистикасининг янада якинлаштирилгани дейсизми, фарки йук, бир жихат бу вазифа Хамидов томонидан муваффакиятли бажарилганини исботлайди. Яъни, Хамидов ижоди уша нолинчи йиллар бошида кандайдир узгача услуб, баъзиларнинг энсасини котирадиган янгилик сифатида кабул килинган булса, хозир унинг шархини ёки маколаларини укиб туриб, бошкалардан фаркламаймиз. Айтмокчиманки, шархловчиликда ва газетачиликда илк йилларда кандайдир ёт кабул килинган бу услуб хозир ажралиб турмайди. Демак, Хайрулла Хамидов бу йуналишда муваффакият козона олган, купчиликнинг унга хавас килишига, шу йулни танлашига замин ярата олган. Шу йуналишда янги бир авлод шаклланди ёки журналистика уша Хайрулла ака олдинрок борган нуктага етиб борди.

Бир пайтлар хаммамиз учун устоз саналган Ахбор Имомхужаев хакида бир фикр айтгандим. Канчалик тугри ёки нотугри, укувчига хавола, хуллас, Ахбор акани хаммамиз устоз санасак-да, аслида у кишидан хеч нарсани урганиб булмайди. Нега биласизми? Чунки Ахбор ака битган хар бир ёзувнинг ортида улкан тажриба ва футболга бахшида умр ётган булади. Биз Ахбор аканинг умрини, у инсоннинг фидойилигини уз танамизда хис килмай туриб, албатта, у инсон каби ёза олмаймиз. Ахбор аканинг хаётини яшаш, у инсон курсатган фидойиликни такрорлаш имконияти эса, бизда хеч качон булмайди, ишонаверинг. Демак, у инсон каби булишнинг сира иложи йук.

Хайрулла Хамидов хакида эса, бу таърифнинг тескарисини ишлатаман.

Хайрулла Хамидовни такрорлаш мумкин. Хайрулла Хамидовдака ёзиш кийин эмас. Хайрулла Хамидов каби шархлашнинг иложи бор. Яна бир «Футбол плюс» курсатувини бошка журналист бемалол ярата олади. Яна бир «Чемпион» газетасини такрорлаш у кадар кийин иш эмас. «Шедевр» ёки «14 худуд»ни тайёрлаш жуда осон, тан олаверинг. «Одамлар орасида» каби ижтимоий газетага жудаям ухшаш булган, балки ундан хам яхширок ижод намуналарини куриб келмокдамиз.

Яъни Хамидовнинг хар кандай ижодини укир ёки томоша килар экансиз, етишиш мумкин булмаган кандайдир буюк иктидорни пайкамайсиз. Кандайдир сехрли сузлар билан хеч ким ета олмайдиган бирор савияни намойиш килмайди Хайрулла ака. Йук. Менимча, Хайрулла акадан яхширок ёзадиган журналистлар хам, у кишидан яхширок шархлайдиган шархловчилар хам доимо булгандир, ким билади…

Хайрулла аканинг узига хослиги, ютуги бунда эмас. Бошкалардан фаркли равишда Хайрулла Хамидов мана шу ишларни биринчи булиб килганди, сезяпсизми? Мана шу хакикий Хайрулла Хамидов феномени.

Яъни бу биласизми, «гапимиз кизик» деган йуналишда юзлаб ажойиб иктибосларни топиш ва бутун мамлакатни кулдириш мумкин, аммо барибир сиз «иккинчи Хожибой Тожибоев» булиб колаверасиз. Буни мен уз танамда хам хис килган шогирд сифатида айтяпман. Бу йуналишда энг мохирлик билан ижод килган хар кандай журналист барибир факат Хайрулла Хамидовга энг якин кела олганлик билан улугланади, холос. Яъни «иккинчи Хайрулла Хамидов» булгани билан…

Футбол билан киёслаганда, агар Ахбор акани Пелега ухшатсак, Хайрулла Хамидовни узбек футбол журналистикасида Марадонага менгзаш мумкин.

50-60 йилларда футбол инсонларнинг калбига янги бир гоя сифатида, иккинчи жахон урушидан сунг халкларни бирлаштирувчи бир куч сифатида янги бир боскичга кадам куйганди. Бутун дунё мана шундай футболга эхтиёж сезган давр. Пеле каби мукаммал футболчи образи уша йилларнинг футболига жуда зарур эди. Футболнинг тинчликсевар, бирлаштирувчи гояси ортидан одамларни эргаштиришда Пеле ва унинг фидойилиги, тугрилиги катта ахамият касб этган.

Марадона – 80-йилларнинг, футбол томоша макомига утаётган даврнинг кахрамони. Исёнкор. Одамлар бир хилликдан, мукаммалликдан зериккан бир пайтда, футболни майдондан ташкарига хам олиб чика оладиган, уша майдон чегарасини бузиб ута оладиган, инсониятни ургатиб, кафасга тикиб куйган анъаналар, пешволарга карши тура оладиган Марадонанинг телбаларча катъияти купчиликнинг дилига малхам булди. Аргентиналик юлдуз футболни янги боскичга олиб чикди.

Иккинчи Пеле хеч качон булмаганидек, хар кандай янги дахо доим «иккинчи Марадона» деб киёсланишини тушунгандирсиз?

Мен газетада ишлашни бошлаганимда, илк мухарририм Хайрулла Хамидов булган. У доим, хамма билан гаплашар, хафтанинг ярми эски соннинг мухокамаси билан утса, ярми кейинги сон режалари билан давом этарди. Газетада ишлаётган хар бир журналист, менимча, «Хайрулла ака мен билан бошкача якинрок» деб уйларди, назаримда. Ушанда мен балки, газета мухаррири узи худди шунака булади, деб уйлагандирман. Ва аникки, адашганимни пайкашим учун куп вакт кетмади.

Телевидение буладими, радиоми ёки газетами, айнан Хайрулла акага эргашиб, у инсонга хавас килиб, сохага кадам куйган журналистларни бошкаларга нисбатан бахтлирок булганлар, деб уйлайвераман. Балки яна адашаётгандирман. Аммо бир одамнинг уз устози хакида шунака уйлаши хам, уша устознинг ютуги эмасмикин…

Узбек футболига ким канча хисса кушганини аник улчаш кийин. Футбол журналистикасида эса, янада имконсиз. Аммо аминманки, бугун эмас, жуда узок келажакда хам хатто, агар футбол журналистикасига хисса кушган инсонларнинг холис руйхати тузилса, у ерда Хайрулла Хамидов хам албатта урин олади.

К.Асла

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

SKSQ3ei3YrpCnNPbVPZPzMtAPHoF77hg

«Ёнгокнинг шакиллаши». Икки суперклуб Fair Play’ни кандай четлаб утишгани хакида

Куни кеча «Барселона» ва «Ювентус» ярим химоячилар Артур ва Пьянични алмаштирганликлари хакида расман эълон килинди. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари