Главная / Жамият / Беморлар хакидаги маълумотни ошкор килиш конунга зидми?

Беморлар хакидаги маълумотни ошкор килиш конунга зидми?

Бугунги кунда коронавирусдан огохлик шароитида беморнинг шахсий маълумотларини эълон килиш масаласи турли бахс-мунозараларга сабаб булмокда.

Фото: Getty Images

Адлия вазирлиги бу борада тушунтириш берди.

Шахсга доир маълумотни ошкор килиш мумкинми?

Конунларимизга кура, хар бир фукаро шахсий дахлсизлик, уз шаъни ва обрусига килинган тажовузлардан, шахсий хаётига аралашишдан химояланиш хукукига эга.

Шахсга доир маълумот муайян жисмоний шахсга тааллукли булган ёки уни идентификация килиш имконини берадиган ахборотдир. Унга шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, тугилган йили ва жойи, манзили, абонент раками, касби тугрисидаги ва бошка маълумотлар киради.

Шахсга доир маълумотлар махфий хисобланиб, бундай маълумот шахснинг розилигисиз ёки бошка конуний асос мавжуд булмаган холда ошкор килинишга ёки таркатилишига йул куйилмайди.

Шахсга доир маълумотларни кенг доирадаги шахсларга ошкор этиш, уларни ОАВларда маълум килиш, Интернетга жойлаштириш ёки бошка бирор-бир усул билан фойдаланиш имконини бериш уларни таркатиш хисобланади.

Ушбу маълумотларни таркатиш маълумот тааллукли булган шахснинг розилиги билан амалга оширилиши керак. Ушбу маълумотларни конунга хилоф равишда таркатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Шифокор сирини жамоатчилик манфаатлари йулида ошкор килиш мумкинми?

Шифокор сири – фукаронинг тиббий ёрдам сураб мурожаат килганлиги, унинг соглигининг холати, касаллигига куйилган ташхис хусусидаги хамда уни текшириш ва даволаш давомида олинган бошка маълумотлардан иборат булади.

Шифокор сирини хам фукаронинг розилигисиз ошкор килишга йул куйилмайди. Бирок конунда истисно холатлар бор.

Масалан, юкумли касалликлар таркалиши, ялпи захарланиш  ва зарарланиш хавфи тахдид солганида, шифокор сири хисобланган маълумотларни фукаронинг розилигисиз ошкор килишга йул куйилади.

Факат маълумотни кенг оммага эмас, балки бундай маълумотлар ошкор килиниши мумкин булган шахслар доирасигагина берилишига алохида эътибор каратиш лозим.

Хорижда кандай?

Дунёнинг аксар мамлакатларида шахсга доир маълумотларни ошкор килиш шахсий хаёт дахлсизлиги хукуки доирасида такикланган ёки чекловлар урнатилган.

Шифокор сири масаласида жахон амалиётига назар ташласак, АКШнинг айрим штатларида огир юкумли касалликлар аникланганда шифокор беморга тегишли махфий ахборотни ошкор килишига йул куйилади.

Буюк Британияда шифокор беморнинг розилигисиз унга тегишли булган махфий ахборотни, агар ушбу ахборот жамоат манфаатларига таъсир килса, ошкор килишига йул куйилади. Бирок АКШда хам, Буюк Британияда хам ушбу карор етарлича асосларга эга булмаса, бемор уни судга беришга хакли.

Хулоса

Юкоридагилардан келиб чикиб, шифокор томонидан беморнинг розилигисиз у хакидаги маълумотни факат маълум шахслар доирасига ошкор килиш мумкин деган хулосага келиш мумкин. Уз навбатида бундай ахборотнинг узгага берилиши у хакида маълумот ошкор килинаётган шахснинг хукуклари бузилишига олиб келмаслиги лозим.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари