Главные новости
Главная / Спорт / «Барселона»да янги детектив. Гризманн ва де Лигт масаласи кандай якун топади?
Место рекламы

«Барселона»да янги детектив. Гризманн ва де Лигт масаласи кандай якун топади?

Номи «Барселона» билан богланаётган икки футболчининг келажаги хамон номаълумлигича колмокда.

«Барселона» камдан-кам трансферларни осонлик билан амалга оширади. Бу клуб билан боглик трансферлар узун сериалга ва хатто афсонага айланиб кетади. Гох Неймар кетади, гох Коутиньо келади – бу йирик трансферлар жараёни асосида тарихий детектив фильмлар ишласа хам булади. Бундай тарихларда футболчилар «А» харфини айтади, аммо огиздан «Б» харфи чикиши кечикиб кетади. Бу ёзда хам шундай булмокда.

mhfn8k3afesid9pevnyytpo37ky2oy68

Каталонияликларнинг бугунги кундаги икки асосий нишони – де Лигт ва Гризманн хакида факат биттадан аник маълумот бор: бири янги мавсумни «Аякс»да бошламайди; иккинчиси эса «Атлетико»дан кетиши хакида расман эълон килган. Булди. Бошка маълумот йук – аникроги аник маълумот йук – нидерландиялик химоячи ва франциялик хужумчининг келажаги хакида бир-бирига тескари сон-саноксиз миш-мишлар таркалиши давом этмокда.

Келинг, бир бошидан куриб чикамиз.

Кичкина шахзода

2018 йил июнида «Барселона»да техник котибга айланган жамоанинг собик футболчиси Эрик Абидалнинг биринчи галдаги вазифаси – Гризманн билан келишувга эришиш булганди. Барча эслайди: футболчи келажаги буйича карорга келишда иккиланиб юрди, «Карор» (La Decisión) номли хужжатли фильм ишлади ва якунда «матрасчилар» билан янги шартнома имзолади. Мавсумни уз даражасида утказмаган футболчи бирданига май ойида мадридликлар клуби сафини тарк этишини эълон килиб юборди. Шундан буён бир ой вакт утдики – хеч нарса жойидан силжимади.

Ушанда, май ойида Каталония пойтахти – француз футболчиси учун ягона йуналиш булиб куринганди, футболчининг атрофидагилар ва каталонияликлар рахбарияти вакиллари уртасида алокалар урнатилган, музокаралар бошланиши якиндек эди. «Барселона»нинг кизикиши хам тушунарли эди: утган йилги спектаклга карамасдан Антуан «Камп Ноу»га керак эди – биринчидан, Суареснинг ёши 32га чиккан, у энди аввалги спорт формасига кайта олмайди, у энди халкаро майдонларда жамоага ёрдам бера олмай колди (Чемпионлар лигасининг сунгги икки мавсумида атиги иккита гол куп нарсани англатади), иккинчидан, агар Коутиньо кетса бу «Кичкина шахзода» учун хужумнинг чап канотида буш худуд пайдо килади. Агар ундан марказий хужумчи сифатида фойдаланилса, Дембеле билан тандемда жамоа уйинига янгича чизгилар бериш мумкин булади.

Зиддият

Аммо хозирча уша тарих такрорланмокда. Гризманн «А» сузини айтди ва жим колди. Утган вакт мобайнида у кичик интервьюлар берди ва узи хам хеч нарсани билмаслигини билдирди. Масалан, у 8 июнь куни Telematin нашри учун берган интервьюсида у шундай деди: «Мен кейинги мавсумда каерда туп суришимни биламан». Кейин эса хазиллашганча кушимча килди: «Мен 7 йилдан кейин Майамида уйнашимни хам биламан».

Аммо турт кун утиб, Евро-2020 саралаши доирасида Андоррага карши уйиндан кейин унинг сузлари бошкача янгради: «Сабр киляпман. Мен биринчи навбатда келажагим нима булишини билишим керак, лекин бироз кутиш керак буляпти. Мен хозир Ла Лигада колиш-колмаслигимни хам аник билмайман – икки хафтадан кейин кандайдир ойдинлик киритилиши керак».

Бу орада уни гох «ПСЖ»га, гох «Бавария»га, гох «Манчестер Юнайтед»га жунатишмокда.

Ижрочи директор сузлари

Балки барчаси кутилганидан аввалрок хам маълум булар. Шу кунларда «Атлетико» ижрочи директори Мигель Анхель Хил Марин телекурсатувлардан бирининг эфирида шундай деди: «Март ойидаёк мен Гризманн алалокибат кайси клубга утишини билиб булганман. Бу «Барселона». Бу гап тугрими ёки йук, хеч ким билмайди, аммо Хил Мариннинг бундай сузлари твиттердаги одатий янгиликлардан эмас, у бекорга бундай демагани аник.

Аник хабарларнинг чикиши чузилиб кетгани барча 1 июль кунини кутаётгани билан боглик булиши хам мумкин – шу куни Гризманнинг бадал пули микдори 200 миллион евродан 120 миллион еврога тушади, шундан кейин томонлар музокара бошлашини кутиш мумкин. Колгани миш-мишлар – чунки хозир унга кизикиш билдирган барча томон уз билганича хабар таркатмокда.

Райоланинг талаби

Маттейс де Лигт билан боглик вазият янада чигал. Аввалига ва унинг энг якин дусти Френки Де Йонг биргаликда битта клубда уйнашда давом этиш истакларини билдиришди. Кейин орага «ПСЖ» кушилди, хабарларга кура парижликлар «Аякс»га 150 миллион евро таклиф килишган. Де Йонг кишдаёк «Барселона» билан шартнома имзолади. Ушанда хамма навбатдаги келишув амстердамликлар сардори билан булишини кута бошлашди – аммо катта «аммо» бор эди.

Бу катта «аммо» Де Лигтнинг агенти, жахон футболидаги энг таъсирли импресариолардан (гумашта) бири Мино Райола эди. Январь ойида Испаниядаги спорт нашрлари Райола каталонияликлардан узи учун комиссия пули сифатида 10 миллион евро ва мижози учун йилига 12 миллион евролик маош талаб килаётгани хакида хабар таркатди. «Аякс» эса 2018 йилнинг декабрида Европанинг энг яхши ёш футболчиси учун таъсис этилган Golden Boy мукофотини кулга киритган 19 ёшли сардорини 75 миллион еврога бахолаганди – натижада ёш йигитчанинг трансфери каталонияликлар учун жуда кимматга тушиши аён булди.

Ёш футболчининг иккиланиши

Хозирда шуниси маълумки, «Барселона» ва «Аякс» аллакачон трансфер буйича келишиб олган (75 миллион евро) – футболчининг розилигини олиш колган. Мураккаблик шундаки, де Лигтнинг боши айланиб колган – унинг трансфери учун курашда асосий даъвогарга айланган «ПСЖ» трансфер учун икки баробар куп маблагдан ташкари, футболчининг узига хам жозибали таклиф бермокда – каталонияликлар эса бу таклиф билан ракобатлаша олишмайди. Испаниядаги нашрларнинг ёзишича, кук-анорранглилар йилига 6 миллион евро микдорида маош таклиф килишган, парижликлар эса 12 миллион евро (айрим маълумотларга караганда 15 миллион евро).

Криштианунинг чорлови

Ди Лигтнинг хизматларига кизикиш билдираётган яна бир жамоа бор – «Ювентус». Туринликларнинг кизикиши Миллатлар лигаси финалида хам ифода этилди. Нидерландия Португалияга ютказган уйиндан кейин «Ювентус» етакчиси Роналду Де Лигтнинг олдига келди ва уни узи билан бир жамоада уйнашга таклиф килди.

«У мендан «Ювентус»га утишни суради. Мен хайрон колдим ва хатто кулиб юбордим. Чунки мен аввалига бу менга шундай туйиляпти деб уйладим», деди кейинрок ёш нидерланд.

Испаниядагиларнинг хисоблашича, туринликлар унга «Барселона»дан купрок, «ПСЖ»дан камрок маош таклиф килмокчи – йилига 10 миллион евро.

Абидалнинг инстаграми бузиб кирилиши

Де Лигтнинг бекарорлиги «Барселона» мухлислари орасида унга карши кайфиятни кучайтирмокда. Улардан бири ноодатий ишга кул урди: Абидалнинг Инстаграмдаги аккаунти бузиб кирилди ва у ерда Йохан Кройфдан машхур иктибос келтирилди: «Бизга «Барселона»да уйнашга иккиланадиганлар керак эмас». Суратга Абидалнинг аккаунти номидан шундай ёзув илова килинганди: «Рахмат Йохан, сен хаксан». Кейинрок бу пост учириб ташланди.

Парижда уй

Пайшанба куни De Telegraaf нашрида Де Лигтнинг онаси ва севгилиси Париждан уй кидираётгани хакида хабар берилди, ундан бир кун олдин эса Италиядагилар Райола хам Франция пойтахтида «ПСЖ» вакиллари билан музокараларнинг сунгги боскичига киришгани хакида мухокама кила бошлашди.

Бу хабарлар «Барселона» рахбарларининг асабини китиклаётгани аник, лекин афтидан улар хеч нарса кила олишмайди – бу уларга боглик эмас.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

PbMpGj8XqZquUjoDTsysL-oblIiCwt3o

Узбекистон миллий жамоаси Яман ва Сингапурга карши уйинларга тайёргарликни давом эттирмокда (фоторепортаж)

Вадим Абрамов бошчилигидаги Узбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидан урин олган Яман ва Сингапурга карши …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари