Главные новости
Главная / Жамият / Барча хусусий бандлик агентликларини тугатиш буйича президентга таклиф киритилади – Бош вазир
Место рекламы

Барча хусусий бандлик агентликларини тугатиш буйича президентга таклиф киритилади – Бош вазир

Узбекистондаги барча хусусий бандликларини тугатиш буйича давлат рахбарига таклиф киритилади. Бу хакда бош вазир Абдулла Арипов маълум килди.

Фото: KUN.UZ

Абдулла Арипов «Human» хусусий бандлик агентлигидан жабрланган фукаролар билан учрашди.

Kun.uz мухбири хабар беришича, хукумат рахбари бундан кейин ташки мехнат миграцияси билан факат Ташки мехнат миграцияси агентлиги шугулланиши максадга мувофиклигини кайд этиб утган.

Бош вазир шунингдек, президент топшириги билан «Human» ХБАдан зарар курган 1086 нафар фукаро маблаглари тулаб берилишини маълум килган.

Маблаглар Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги хузуридаги махсус жамгармадан копланади, кейинчалик бу пулларни агентликдан ундириш чоралари курилади.

Маълумот учун, Узбекистонда хусусий бандлик агентликлари фаолиятига 2018 йил кузидан бошлаб рухсат берилган эди. Шундан кейин утган бир йил давомида 66та ХБАга фукароларни хорижда ишга жойлаштириш билан шугулланиш учун лицензия берилган.

Хозирда бир нечта ХБА устидан жиноят иши очилган.

Эслатиб утамиз, бугун куннинг биринчи ярмида «Human» хусусий бандлик агентлиги фаолиятидан жабр чеккан 50дан ортик киши Тошкент шахридаги Мустакиллик майдони ёнида тупланиб, пулларини кайтаришни талаб килишганди. Вокеа жойида ахоли вакиллари билан музокара утказган расмийлар хукумат рахбарлари билан учрашув  белгилашганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

lQzJN6d1M7PhkTbtG-Gz9Z0Z4_kE5y_o_medium-680x385-680x385

Кучли бренднинг йуклиги ва валюта хавфи: Fitch халкаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди

Fitch Ratings халкаро рейтинг агентлиги биринчи бор UzAuto Motors’нинг узок муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари