Главная / Жахон / Банан каердан олиб келинади, унда коронавирус борми? – Мутахассис ва «Бананзур» изохи

Банан каердан олиб келинади, унда коронавирус борми? – Мутахассис ва «Бананзур» изохи

Хитойнинг Ухань шахридан таркала бошлаган вирус – хозирда энг куп мухокама килинаётган мавзу. Коронавирус вахимаси фонида куплаб миш-мишлар, ёлгон ва тасдикланмаган хабарлар таркатиляпти.

Масалан, мамлакатимизга олиб келинаётган бананларда коронавирус бор, деган миш-мишлар таркади. Биз бу тасдикланмаган маълумотларга ойдинлик киритиш максадида Согликни саклаш вазирлиги хузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигида булдик.

Агентлик бош мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Иброхим Маматкулов:

– Бананда вирус борлиги хакидаги хабарлар мутлако асоссиз ва ёлгон маълумотлардир. Сабаби вирус тирик организмда яшайди ва хаво томчи оркали юкади. У одамдан одамга ёки хайвондан одамга юкиши мумкин. Бананда вирус булиши учун у куш булиб учиши керак. Шунинг учун фукароларимизга бу хабарларга ишонмасликка чакириб, бананларни бемалол истеъмол килиш мумкинлигини айтиб коламан.

Узбекистонга бананлар каердан олиб келинади?

Бу саволга жавоб олиш максадида банан импорти билан шугулланувчи тадбиркорларга мурожаат килдик. «Бананзур» бренди асосчиси Умид Таджибайев бу хакда маълумот берди.

Унинг айтишича, «Бананзур» фирмаси бананларни Жанубий Америка китъасидаги Эквадор мамлакатидан олиб келади.

Бананлар дастлаб Россия портларига туширилади, шундан сунг Россиядан Узбекистонга келтирилади. Узбекистонга олиб кирилаётган бананлар божхона чегарасида махсус текширувлардан утказилади.

Бананлар алохида тайёрланган жойларда сакланиб, сифати бузилмаслиги учун керакли эхтиёт чоралари килинади. Шундан сунг республикамиз бозорларига сотишга чикарилади.

Миш-мишларга одамлар ишонишяптими?

Пойтахтимизда жойлашган экобозорлардан бирига бориб, банан савдоси билан хам кизикиб курдик. Сотувчининг айтишича, бу ёлгон хабарларга фукароларимиз ишониб колишяпти.

Масалан, «Бананзур» бренди бананларни Эквадордан олиб келади. Бу бананларнинг умуман Хитойга ва вирусга алокаси йук. Хатто бозорларга сотувга чикарилишидан олдин, бозордаги махсус лаборатория текширувидан утказилади.

Банан сотувга чикарилишидан олдин текширилади

Биз яна хам ишонч хосил килиш учун Тошкент шахар ветеринария-санитария экспертиза лабораториясида хам булдик. Лаборатория ходимлари хам юкоридаги маълумотларни тасдиклашди.

«Бананлар сотувга чикарилишидан олдин бозор лабораторияларида махсус текширувдан утказилади. Агарда бирор шубхали холатлар аникланса, сотувга чикарилмайди», – дейди лаборатория ходими.

Шундай экан, фукароларимиздан бундай миш-мишларга ишониб колмаслигини сураймиз. Сифатли ва текширилган банан махсулотларини бемалол истеъмол килишингиз мумкин.

Check Also

egIg0RbcjP9-5zjdCz_YbLJq8b2lia1O

Фукаролар курол сохасида рухсат бериш жараёнларидан кандай тартибда утиши маълум булди

Курол муомаласи сохасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан утиш тартиби тасдикланади. Фото: ИТАР-ТАСС/ Зураб Джавахадзе Вазирлар Махкамасининг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари