Главная / Жахон / Байден АКШ президенти лавозими учун ертуладан кураш олиб бормокда
Место рекламы

Байден АКШ президенти лавозими учун ертуладан кураш олиб бормокда

АКШнинг собик вице-президенти, Демократлар партиясидан АКШ президенти лавозимига номзод булиш хукуки учун курашаётган Жо Байден сиёсий фаолиятини уз уйи ертуласидан олиб боришга мажбур булмокда.

Фото: AP

Бу хакда The Washington Post нашри хабар берди.

Бу максадда Байден томонидан хордик чикариш учун кулланган ертула телевизион интервьюлар ва видеомурожаатлар олиб боришга мулжалланган студия куринишига келтирилган. Нашрнинг таъкидлашича, бу ерда ёзилаётган контентни сифатли деб булмайди: Байденнинг мурожаати ёзилган фон ёмон ёритилгани сабабли, хаттоки сиёсатчининг баъзи тарафдорлари хам видеони террорчилар иштирокидаги видеога киёслашган.

Шунингдек, Байден видеоанжуман форматини куллашга уринган. Бирок ОАВда бу уриниш хам муваффакиятсиз деб топилган, чунки трансляция техник муаммолар билан борган ва Facebook Live’да бор-йуги 4 дакика давом этган.

Ноябрда 78 ёшни каршилайдиган сиёсатчи АКШда коронавирус эпидемияси сабабли бир неча хафтадан бери уз уйида карантинга амал килмокда. Бу эса унга президентлик кампаниясини олиб боришида кийинчилик тугдирмокда. 17 мартдан 23 мартгача эса Байден умуман куриниш бермаган. Бу орада амалдаги президент, республикачилардан асосий номзод Дональд Трамп аксинча хар куни брифинглар утказмокда ва интервьюлар бермокда.

Охирги маълумотларга кура, Демократлар партиясидан номзод булиш учун курашда етакчилик килаётган Байденни 1215 овоз берувчи делегат, унинг ракиби сенатор Берни Сандерсни 910 делегат куллаб-кувватламокда. Сайловларда иштирок этиш учун 1991 делегатнинг розилигини олиш лозим. Республикачилар орасида эса сузсиз Трамп етакчилик килмокда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

5e78616502e8bd45be7ce4f0-680x382

Испанияда коронавирус сабаб барча профессионал футбол мусобакалари тухтатилди

Испанияда коронавирус пандемияси сабаб профессионал футбол буйича барча чемпионатлар тухтатилди. Бу хакда Испания футбол федерацияси …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари