Главные новости
Главная / Жамият / Бахриддин Валиев бош прокурорга уринбосар булди. Тошкент шахрининг янги прокурори ким булиши маълум
Место рекламы

Бахриддин Валиев бош прокурорга уринбосар булди. Тошкент шахрининг янги прокурори ким булиши маълум

Тошкент шахар прокурори Бахриддин Валиев бошка ишга утиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Унинг урнини Фаргона вилояти прокурори эгаллайди.

Фото: Kun.uz

Президент фармонига мувофик, Бахриддин Баходирович Валиев Узбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи уринбосари лавозимига тайинланган.

3-даражали давлат адлия маслахатчиси Бахриддин Валиев 2017-2019 йилларда Бухоро вилояти прокурори булган, 2019 йил ёзидан буён Тошкент шахар прокурори лавозимида ишлаб келаётганди.

Kun.uz манбаси хабар беришича, эндиликда Улугбек Бердикобилович Косимов Тошкент шахрининг янги прокурори булади.


Улугбек Косимов

Улугбек Косимов 1983 йилда тугилган, маълумоти олий, хукукшунос. 2005 йилда Самарканд давлат университетини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2005 йилда Денов туман прокуратурасида бошлаб, Сурхондарё вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2011 йилдан Бош прокуратура бошкарма прокурори, Кумкургон туман прокурори, Сурхондарё вилояти Музработ ва Денов туманларида хоким булиб ишлаган.

У 2018 йилнинг ноябридан Сурхондарё вилояти прокурори лавозимида фаолият курсатган, 2019 йил сентябрида Фаргона вилоятига прокурор булганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

lQzJN6d1M7PhkTbtG-Gz9Z0Z4_kE5y_o_medium-680x385-680x385

Кучли бренднинг йуклиги ва валюта хавфи: Fitch халкаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди

Fitch Ratings халкаро рейтинг агентлиги биринчи бор UzAuto Motors’нинг узок муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари