Главная / Жахон / Бахрайн бош вазири вафот этди. Унинг урнини валиахд шахзода эгаллади
Место рекламы

Бахрайн бош вазири вафот этди. Унинг урнини валиахд шахзода эгаллади

Бахрайн бош вазири Халифа бин Салмон Ол Халифа 11 ноябрь эрталаб 84 ёшида вафот этди. Унинг урнига Бахрайн валиахд шахзодаси Салмон бин Хамад бин Исо Ол Халифа янги бош вазир этиб тайинланди. Бу хакидаги фармонни подшох шайх Хамад бин Исо Ол Халифа имзолаган.

bahrein

Халифа бин Салмон Ол Халифа Бахрайн бош вазири лавозимини 1970 йил январдан то вафотигача эгаллаб келган. У дунёда бош вазир лавозимини энг узок вакт эгаллаган давлат арбоби сифатида тарихга кирган. Мархум шахзода амалдаги подшохнинг амакиси булган.

Халифа бин Салмон Ол Халифа 85 ёшга тулишига икки хафта колганда АКШда даволанаётган шифохонада хаётдан куз юмди. Мархум шахзода Бахрайн подшохлик оиласининг энг бой вакили ва мамлакатдаги энг йирик тадбиркорлардан бири саналган.

Шахзода вафоти муносабати билан подшохликда бир хафталик мотам эълон килинган. 3 кун давомида барча давлат идоралари ёпик колади.

Бош вазир лавозимини эгаллаган шахзода Салмон 1969 йилда тугилган. У Бахрайн подшохининг биринчи рафикасидан тунгич угли хисобланади. 51 ёшли шахзода валиахд шахзода макомини 1999 йилда олган. У 2013 йил мартидан бери бош вазирнинг биринчи уринбосари лавозимида ишлаб келган ва охирги вакт хукуматни деярли узи бошкарган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

FIOENAHnJY9wemG1iK3pCsyua8zv1KtX

Россия чегараси Узбекистон фукаролари учун хамон ёпик. Музокаралардан наф булмаяпти

Айни пайтда Козогистон ва Киргизистон фукароларидан фаркли уларок, Узбекистон фукароларининг Россия худудига киришига рухсат йук. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари