Кайд этилишича, Баходир Тошматов Хавфсизлик кенгаши котибининг Куролли Кучларни ривожлантириш масалалари буйича уринбосари лавозимига тайинланган.
Баходир Тошматов 1964 йилда тугилган, Тошкент олий умумкушин кумондонлик билим юрти, Узбекистон Куролли Кучлари академияси, Россия Куролли Кучлари Бош штаби Харбий академиясининг Олий академик курсларини тамомлаган.
У 2008−2011 йилларда мудофаа вазири уринбосари ва биринчи уринбосари, 2011−2013 йилларда Узбекистон президенти хузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби булиб ишлаган. 2013 йилдан 2017 йилгача мудофаа вазирининг биринчи уринбосари сифатида фаолият курсатган, 2017 йилнинг августидан Миллий гвардия кумондони булган.
Баходир Тошматов шу йил март ойидан президент Давлат хавфсизлик хизматини бошкариб келаётган эди.