Главная / Жахон / BMW янги электр кроссоверини такдим килди 
Место рекламы

BMW янги электр кроссоверини такдим килди 

BMW компанияси 11 ноябрда тулик электрлаштирилган кроссовери iX’ни такдим килди. Янги модель якин орада сотувда пайдо булиши кутилмокда.

Фото: BMW

BMW сайтида маълум килинишича, машина компаниянинг моделлар каторида янги авлоддаги биринчи электрокар хисобланади.

iX олдидан 4-сериядаги BMW’ни эслатади, улчамлари буйича эса X5’га якин. У умумий куввати 500 от кучидан ошадиган иккита электромотор билан жихозланган. Кроссовер 100 км/соат тезликка 5 сониядан камрок вакт ичида эриша олади. Автомобиль бир кувватланишда 600 кмгача йул босади.

Машинада тез кувватлагич мавжуд булиб, у 200 кВтда аккумуляторни 10 фоиздан 80 фоизгача 40 дакикадан камрок вакт ичида кувватлаш имконини беради. Машинанинг стандарт кувватлагичи 11 кВтда ишлайди ва автомобилни 10 фоиздан 80 фоизгача 11 соатда кувватлайди.

Электрокар 3-даражадаги автопилот учун мулжалланган датчиклар билан жихозланган. Кроссовер белгиланган йуналиш буйича узи мустакил харакатланиши, секинлашиши, тезлашиши, бошка машиналарни кувиб утиши, бурилиши мумкин.

Машинанинг эътиборли жихатларидан шуни айтиш мумкинки, унинг эшикларида анъанавий дастаклар урнига тугмалар кулланган. Сув сепувчи идиш тешиги эса капот остида эмас, балки “тумшуги”даги BMW белгисида жойлашган.

Машинанинг радиатор панжараси нафакат радиаторни совитиш, балки яримавтоном харакатланиш учун зарур булган камералар, радарлар ва бошка датчикларни химоялаш учун мулжалланган. Панжара “узини тикловчи” материалдан ишланган: ундаги майда тирналишлар хона хароратида 24 соат ичида узи “битиб кетади”.

Автомобиль салонида 12,3-дюймли ракамли асбоблар панели, мультимедиа тизимининг 14,9-дюймли сенсор дисплейи жойлашган. Машина рули олтибурчакли шаклга эга. Компанияда бу хайдовчига нокулайлик тугдирмаслигига ишонтирилган.

Электромобиль 5G-модеми ва маълумотларни кайта ишлаш учун юкори унумдор тизим билан жихозланади. Бу хар бир BMW iX’га марказий сервер билан йулдаги жорий вазият борасидаги маълумотлар билан алмашиш имконини беради. Сервер уз навбатида маълумотларни тахлил килиб, бошка машиналарга тавсиялар бериб туради.

BMW iX’ни ишлаб чикаришни 2021 йил охирида бошлаш режалаштирилган. Электрокарнинг бозорга чикиши муддатлари ва унинг тахминий нархи хозирча маълум килинмаган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

ax22M8T_nfu0zpbBGpl6vvGYbC5nZ82_

БМТ эксперти Британия хукуматини Ассанжни зудлик билан озодликка чикаришга чакирди

БМТ экспертининг сузларига кура, WikiLeaks асосчисини юкори даражадаги хавфсизлик таъминланган камокхонада тутиб туришга зарурат йук. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари