БАА Покистонда 5 млрд долларлик нефтни кайта ишловчи завод куришни режалаштирмокда. Бу хакда БААнинг Исломободдаги элчиси Хамад Убайд Иброхим Салим аз-Заъбий Arab News нашрига берган интервьюсида маълум килди.
Унинг айтишича, завод БААнинг Покистон нефть сохасига киритган энг катта инвестицияси булади. Завод Балужистон вилоятидаги Хуб шахрида Mubadala Petroleum томонидан покистон-араб кушма корхонаси ва Австралиянинг OMV компанияси билан хамкорликда курилмокчи.
Завод кунига 250-300 минг баррел нефтни кайта ишлайди.