Главная / Жамият / Азиз Абдухакимов спорт объектлари буш турмаслиги, улар даромад келтириши кераклигини айтди
Место рекламы

Азиз Абдухакимов спорт объектлари буш турмаслиги, улар даромад келтириши кераклигини айтди

Бош вазир уринбосари Азиз Абдухакимов республикадаги куплаб спорт иншоотларидан самарасиз фойдаланилаётгани, чунки бундай объектларни саклаш ва самарали ишлатишда мутахассислар етишмаслиги хакида гапирди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Абдухакимов 11 ноябрь куни вилоят хокимларининг туризм ва спорт сохаларига масъул уринбосарлари учун бошланган семинар вактида шу хакда айтиб утган.

«Самарканддаги янги ишга туширилаётган Самарканд жисмоний тарбия ва спорт университети Россия билан хамкорликда ташкил этиляпти. Айтиш керакки, бу эътиборга сазовор бир таълим муассасасига айланмокда. Яъни бугундан бошлаб узимизга мутахассисларни тайёрлаб олмасак, иккала соха хам (спорт ва туризм) ривожланмайди.

Хозирда спорт иншоотлари умуман самарасиз ишлатилади. Негаки, бирорта мутахассис йук. Бу иншоотларни канака бошкариш кераклиги ёки молиявий самарадорлигини, KPI’ни хеч ким тахлил килмайди.

Очигини айтганда, 4–5 марта бунга харакат килдим, лекин бир нарсани тушундимки, хозирги кунда Спорт вазирлигида бунака потенциал йук. Марказий идораларда булса хам, вилоятларда йук. Тушунмайди у, нима килиши керак, бу канака хисобланади.

Вилоятларга узим хам бораман. Кураман, чиройли килиб куриб куйилган спорт иншоотларимиз бор – бирорта тадбир утказилмайди, бум-буш.

Маданият вазирлиги билан купрок тадбирлар утказинглар. У булмаса, ёшлар билан килинглар. Хаммаси пул-ку, даромад келтирувчи-ку! Спорт иншоотлари даромад келтиришига харакат килишимиз керак.

Самарасиз спорт иншоотларини саклашга килаётган харажатларимизни спортчиларга йуналтиришимиз мумкин. Уша пулларни купрок мусобакалар утказиш, спортчилар ойликларини кутариш, ёшларни спортга жалб этишга, уларга форма олиб бериш, рагбатлантиришга хам ишлатилса булади-ку», – деди бош вазир уринбосари.

Аввалрок, Азиз Абдухакимов спорт ва туризмни ривожлантиришда энг долзарб масала таълимни ислох килиш эканини таъкидлаганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

WakJyBjkmuR-sM7suk5kafJorGbVN-Y0

Кадастр агентлиги директори бошка ишга утмокда

Давлат солик кумитаси раисининг биринчи уринбосари — Кадастр агентлиги директори Халилилло Турахужаев бошка ишга утиши …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари