Главная / Жамият / Автомобиль харакатланишига махсус рухсатнома талаб этилмайдиган холатлар руйхати янгиланди

Автомобиль харакатланишига махсус рухсатнома талаб этилмайдиган холатлар руйхати янгиланди

Республика махсус комиссияси Автотранспорт воситалари харакатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган холатлар руйхатини янгилади. Давлат хизматлари марказлари томонидан рухсатномалар берилиши тухтатилди.

8 апрель куни Узбекистонда коронавирус таркалишига карши курашиш буйича республика махсус комиссияси автомобилдан фойдаланишга рухсат талаб килинмайдиган холатларнинг янги руйхатини тасдиклади.

Куйидагилар Автотранспорт воситалари харакатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган холатлар руйхатидан чикарилди:

  • Президент Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Махкамаси, Миллий гвардия, Давлат божхона кумитаси, Мудофаа вазирлиги, Фавкулодда вазиятлар вазирлиги, суд ва прокуратура органлари шахсий автотранспорт воситалари;
  • Вазирликлар, давлат кумиталари, агентликлар ва бошка давлат ва хужалик бошкаруви органларининг таркибидаги ташкилотларнинг уринбосарларининг хизмат автотранспорт воситалари;
  • Йул-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.

Янги киритилди:

  • Хусусий тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар курсатувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари;
  • Бош прокуратура хузуридаги Иктисодий жиноятларга карши курашиш департаменти хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;
  • Катор кумиталар, агентликлар, АЖ, МЧЖ, ДКларга тегишли хизмат, йуловчи ташувчи (вахта автобуслари) ва махсус транспорт воситалари, ташкилотлар томонидан тегишли ички ишлар органларига такдим килинадиган автотранспорт воситаларнинг руйхати ва харакатланиш йуналиши курсатилган талабнома асосида (руйхатнинг 12-банди);
  • Кишлок хужалиги техникалари.

Узгарди:

  • Ташкилий-хукукий шаклидан катъи назар, согликни саклаш тизимидаги ташкилотлар хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари руйхатдан чикарилиб, давлат согликни саклаш тизимидаги тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар курсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари колдирилди;
  • Коммунал хизмат курсатувчи ташкилотлар — газ, электр энергияси, иссиклик таъминоти, совук сув, сув окава ва чикинди ташишнинг хизмат автомашиналари урнига махсус автотранспорт воситалари;
  • Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва халкаро ташкилотлар хизмат автотранспорт воситаларига аниклик киритилди (руйхатнинг 16-банди).

Шунингдек, куйидаги автотранспорт воситаларининг 50 фоизга кискартирилган руйхати шакллантирилади ва ички ишлар органларига такдим килинади (ушбу автотранспорт воситалари ташкилот томонидан берилган рухсатнома асосида харакатланади):

  • йуловчи ташиш фаолияти билан шугулланиш лицензиясига эга булган йуналишсиз таксилар (йуловчиларсиз факат етказиб бериш хизматини курсатиш максадида);
  • Марказий банк ва унинг худудий бошкармалари хамда тижорат банкларининг хизмат автотранспорт воситалари;
  • алока хизматларини курсатувчи ташкилотлар, «Узбекистон почтаси», «Узбектелеком» ва унинг ташкилотлари хамда «Узинфоком» ягона интегратори»нинг хизмат автотранспорт воситалари.

Эслатиб утамиз, коронавирус инфекциясини кенг таркалишини олдини олиш ва эълон килинган карантин талабларига катъий риоя этилишини таъминлаш максадида, Узбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва таркалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш буйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги карорига асосан, 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари харакатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тухтатилди.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари