Главная / Иктисодиёт / Ашан -Узбекистоннинг мева-сабзавот салохиятига бахо беради

Ашан -Узбекистоннинг мева-сабзавот салохиятига бахо беради

Узбекистонга энг йирик савдо тармогининг Россия делегацияси ташриф буюради.

Жорий йилнинг июнь ойи бошларида “Ашан Ритейл Россия” мамлакатнинг озик-овкат саноати салохиятини урганиш максадида Узбекистонга ташриф буюради. Бу хакда Узбекистон элчихонаси хабар килди.

Ташриф 2-июндан 6-июнга кадар давом этади. Учрашув ташкилотчилари Узбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ва “Узбекозиковкатхолдинг” холдинг компаниясидир. 

 11628056

Россия делегацияси “Узбекозиковкатхолдинг” ХК, “Узагроэкспорт” акциядорлик жамияти, МЧЖ Agro Organic Product, Gold Dried Fruits Export ва Adis Textile билан музокаралар утказади. Шунингдек, мева-сабзавот махсулотларини етказиб берувчилар билан тугридан-тугри шартнома имзолаш имконияти куриб чикилади.

Делегация Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида жойлашган интенсив боглар, бозорлар ва савдо марказларига ташриф буюради. Бундан ташкари, россиялик ишбилармонлар мева-сабзавот махсулотларини кайта ишлар ва саклаш инфратузилмаларининг ривожланиш даражасини бахолаш истагидалар.

Эслатиб утамиз, Узбекистон 1-майдан бошлаб “Ашан”нинг Россия савдо тармогига синов тарикасида мева-сабзавот махсулотларини етказиб беришни бошлади.

Бу хакда апрел ойи охирида “Ашан” рахбарлари ва катор махаллий корхона делегациялари уртасида келишувга эришилган эди.

 

Check Also

200sum

200 минг сумлик банкноталар муомалага чикарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада булади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги куринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари