Главная / Жахон / Японияда коронавирусдан илк улим кайд этилди
Место рекламы

Японияда коронавирусдан илк улим кайд этилди

Японияда янги турдаги коронавирусдан илк улим холати кайд этилди. Коронавирус курбони булган 80 ёшли аёлда вирус излари улимидан кейин аникланган. Аввалрок коронавирусдан улим холатлари Хонгконгда ва Филиппинда кайд килинганди.

Фото: Reuters

Япония расмийлари мамлакат худудида Хитойда таркалган коронавирусдан илк улим холати юз берганини тан олишган. Вирусдан 80 ёшли аёл вафот этган. Бу Хитойдан ташкарида коронавирусдан учинчи улим хисобланади.

Kyodo нашрининг хабар беришича, Токио якинидаги Канагава префектурасида яшовчи аёл 1 февралда зотилжам ташхиси билан шифохонага жойлаштирилган. Шифокорлар кекса аёлнинг организмида коронавирус борлигини улимидан кейин аниклашган.

Согликни саклаш вазирлигида аёл вирусни кандай юктириб олгани маълум килинмаган. Шуниси маълумки, аёл охирги вактда хорижга чикмаган.

Шунингдек, Вакаяма префектурасида тиббий ходимнинг вирусдан илк касалланиш холати кайд этилган. Коронавирусга 50 ёшли жаррох чалинган. Аммо у хитойлик беморларга карагани хакида маълумот йук.

Айни вактда Япония коронавирусга чалинган фукаролари куплиги буйича Хитойдан кейин 2-уринни эгалламокда. Касалланганлардан аксарияти – 175 киши Йокогама якинида каратинга куйилган Diamond Princess круиз лайнери йуловчиларидир.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

E9QcBnr-IzRCQsoFsDiqsI-Mlztq0ouC

АКШда президентлик пойгаси. Бу хакда нималарни билиш лозим?

3 февраль куни Айова штатида биринчи кокус – Демократик партиядан президентликка номзодни танлаш буйича бошлангич сайловлар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари