Главная / Сиёсат / Японча иссикхоналар ва японлар хурматига сазовор вазир — Японияга сафар таассуротлари
Место рекламы

Японча иссикхоналар ва японлар хурматига сазовор вазир — Японияга сафар таассуротлари

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17-20 декабрь кунлари Японияга расмий ташрифни амалга оширди.

Ташриф давомида куплаб шартномалар имзоланди. Дунёдаги энг кучли иктисодиётга эга булган давлатлардан хисобланган Япония билан алокалар шубхасиз мамлакат ривожига хисса кушади. Хуш, Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи вактида кандай келишувлар имзоланди?

Янада купрок Isuzu…

Самарканддаги автомобиль заводи узок йиллардан буён самарали ишлаб келмокда. 1999 йилдан буён автобус ва юк автомобиллари ишлаб чикарадиган Samavto дастлаб Туркиянинг Koc Holding компанияси билан хамкорликда ишларди. 2006 йилдан буён корхона Япониянинг Isuzu компанияси билан хамкорликни йулга куйди.

Президентнинг Японияга ташрифидан сунг Samavto фаолияти янада кенгаядиган булди. Isuzu Motors ва «Узавтосаноат» Япония томони автомобилсозлик сохасига йирик инвестициялар жалб килиши буйича келишувга эришди.

Навоий ИЭС учун кредит

Японияда эришилган мухим келишувлардан бири Навоий иссиклик энергия станцияси билан боглик булди. Япония бош вазири бу мухим келишув хакида ОАВ учун брифингда айтиб утди: «Биз узок йиллардан буён Узбекистон билан электр энергетика секторини модернизация килиш буйича хамкорлик килиб келади. Биз Навоий ИЭСнинг 3-блокини куриш учун кредит ажратишни кузда тутганмиз».

«Навоий ИЭСни модернизациялаш» дастури доирасида Навоий ИЭСда юкори энергия самарадорлигига эга булган учинчи буг-газ курилмасини барпо этиш учун Япония томони иенада кредит ажратади. Бундан ташкари, ажратилган кредитлар мамлакатдаги бошка ИЭСлар учун эхтиёт кисмлар етказиб беришга хам ишлатилади. Учрашувлар давомида Япония Навоий-4 буг-газ курилмаси учун кредит бериши мухокама килинди.

Оролбуйи ахолиси учун 346 миллион иена микдорида бегараз ёрдам

Синдзо Абэ Токиодаги брифингда Япония Оролбуйидаги экологик мураккаб вазият сабаб бу худуддаги одамларнинг хаёт тарзини яхшилашда уз хиссасини кушишни хохлаётганини айтди. Бу келишувга кура, Япония томони БМТ билан хамкорликда Оролбуйи ахолисининг хаёт тарзини яхшилаш учун 346 миллион иена (3,2 миллион АКШ доллари атрофида) пул ажратади. Яъни, Япония бу микдордаги пулни БМТнинг Оролбуйи минтакаси учун инсон хавфсизлиги буйича Куп томонлама шериклик траст жамгармаси оркали Узбекистонга йуналтиради. Бу пуллар одамларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш, атроф мухитни яшиллаштириш каби узокни кузлаган лойихаларга ишлатилишини кутиш мумкин.

Риштонда японча иссикхоналар, Наманганда япон футбол мактаби

Водий вилоятлари Япониядан самарали келишувлар билан кайтишди. Хусусан, Фаргона вилояти Риштон тумани Япониянинг Киото префектураси билан хамкорлик меморандуми имзоланди. Риштон туман хокими Суфхонжон Солиев ва Киото префектураси Майзуру шахри мэри Татами Рёзо келишув меморандумини алмашишди. O’z INT фирмаси Япония технологияси асосида махаллий шароитга мослашган иссикхона курилиши буйича келишувга эришди.

Наманган вилояти вакиллари хам Токиода утказилган Узбекистон-Япония бизнес форумида катнашди. Наманган вилояти хокимияти вакиллари Япониянинг «Ванфоре Кофу» футбол клуби билан шартнома имзолашди. Бу шартномага кура, «Ванфоре Кофу» клуби Наманганда футбол мактаби очиши мумкин. Шунингдек, «Ванфоре Кофу» ва «Навбахор» жамоалари уртасидаги уртоклик уйинлари утказиб туришга келишилган.

Япониянинг БМТ Хавфсизлик кенгашига кириши

Учрашувлар давомида халкаро майдондаги вокеалар хам мухокама килинди. Хусусан, Узбекистон Япониянинг БМТ хавфсизлик кенгашига киришини куллаши маълум килинди. БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолигига 5та давлат кирган. Булар Буюк Британия, Хитой, АКШ, Россия ва Франция. Япония эса йирик иктисодий держава сифатида бу руйхатга киришни хохлайди. Япония томони бу борада Узбекистоннинг куллаб-кувватлашини юкори бахолади.

Икки томонлама соликка тортишнинг олдини олиш

Шубхасиз, келишувлар хар икки мамлакат иктисодиётига ижобий таъсир килиши керак. Бу борада томонлар томонидан солик ва божхонага оид келишувларга эришишди. «Узбекистон Республикаси Хукумати билан Япония Хукумати уртасида божхона ишларида хамкорлик ва узаро узаро ёрдам тугрисидаги Битим» хар икки мамлакат тадбиркорлари учун кулай имкониятлар яратади. Икки томонлама соликка тортишнинг олдини олиш тугрисидаги Конвенция хам экспортёр ва импортёрлар учун кулайлик олиб келади.

Энди узбеклар Японияда конуний ишлаши мумкин

Япония иктисодий жихатдан узига тинч мамлакат булгани учун бу ерда ишлашни купчилик хохлайди. Бундай инсонлар Узбекистонда хам оз эмас. Японияда утказилган бизнес форум давомида мана шу борада хам мухим шартнома имзоланди. Узбекистон томонидан Бандлик ва мехнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов кул куйган келишувга кура узбекистонликлар эндиликда Японияда конуний ишлаши мумкин.

Япония шу вактгача 9та мамлакат фукароларига уз худудида ишлашга рухсат берганди, энди бу руйхатга Узбекистон хам кушилди. Узбекистонликлар Японияда ишлаш учун япон тилидан тест топширади. Тестдан утгач, улар кишлок хужалик махсулотларини етиштириш ва уларни кайта ишлаш, автомобиль ишлаб чикариш, электроника махсулотларини ишлаб чикариш каби сохалардан бирида ишлаши мумкин.

Меморандумга кура, узбекистонликлар худди Япония фукаролари каби ишлаш ва ижтимоий химоя хизматларидан фойдаланиш хукукига эга. Меморандум ижросини Узбекистон томонидан Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги, Япония томонидан эса мамлакат Адлия вазирлиги кошидаги иммиграцион хизматлар агентлиги назорат килади.

JICA ва 3,5 миллиард доллар

Президент Шавкат Мирзиёев Японияга ташрифи давомида япон халкаро хамкорлик агентлиги (JICA) президенти Синичи Киаоки билан хам учрашди. Бу ташкилот Узбекистондаги умумий киймати 3,5 миллиард АКШ долларига тенг булган турли лойихаларни молиялаштириши буйича келишилди.

Ёшлик ва гайрат…


Сардор Умурзоков

Япониядаги учрашувлар вактида Инвестициялар ва ташки савдо вазири Сардор Умурзоковнинг харакатлари эътиборни тортди. У махаллий ишбилармонлар билан япон тилида хам, инглиз тилида хам мулокот килгани тахсинга сазовор… Бу ёш вазир мезбонларда ижобий таассурот колдирди. Ёш кадрлар мамлакат учун катта фойда бериши айнан Сардор Умурзоков мисолида куринди.

Унинг биринчи уринбосари Лазиз Кудратов хам японча чикишлари билан мезбонларнинг хурматига сазовор булди.


Лазиз Кудратов президентлар билан

Токиодаги бизнес форумдан сунг биз билан сухбатда булган Европа тикланиш ва тараккиёт банки катта банкири Камола Махмудова форумда Узбекистон томонидан куплаб ёшларнинг катнашаётгани кувонарли хол эканини алохида таъкидлади. У ёш, дунёкараши кенг ва куп тилда гаплашувчи кадрлари бор мамлакат билан хамманинг хам ишлагиси келишини таъкидлаб утди.


Азиз Воитов / Kun.uz

Дарвоке, Узбекистон банклари вакиллари ва Япония ишбилармон доираси вакиллари уртасидаги учрашувда катнашган «Узсаноаткурилишбанк» АТБ бошкарув раиси Азиз Воитов хам уз чикиши билан мезбонларда илик таассурот колдирди.

Илк марта…

Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи Kun.uz сайти учун хам узгача ахамият касб этди. Мустакил электрон ОАВ вакили илк марта Узбекистон президентининг хорижий сафарини ёритиш имконига эга булди. Бундай имконият биринчи марта айнан Kun.uz ’га берилгани тахририят учун кувонарли холат, албатта. Бу Узбекистонда ОАВга тугри бахо берилаётгани, журналистика мамлакат ривожига бевосита боглик соха экани эътироф этилаётганидан дарак. Бу нафакат Kun.uz, балки бошка интернет сайтларнинг эътироф этилиши десак, хато булмайди. Умид киламизки, бундай яхши ишлар давомий булади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Литва делегацияси Узбекистонга ташриф билан келади

24-28 февраль кунлари Литва Республикасининг Сейм (парламент) вице-спикери Ирена Шяулене бошчилигидаги делегацияси Узбекистонга келади. Бу …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари