Главные новости
Главная / Жамият / Антимонополия кумитаси вакили «UzAuto Motors»ни судда енгишнинг ягона ечими хакида гапирди
Место рекламы

Антимонополия кумитаси вакили «UzAuto Motors»ни судда енгишнинг ягона ечими хакида гапирди

Монополияга карши курашиш кумитаси рахбарияти «UzAuto Motors» АЖ билан давом этаётган суд жараёнига муносабат билдирди. Шунингдек, кумита раиси уринбосари Бобур Каримов жамият устидан галаба килишнинг йулини билдирди.

7 декабрь куни АОКА биносида ташкил этилган матбуот анжуманида Монополияга карши курашиш кумитаси рахбарияти махаллий автомобиль ишлаб чикарувчи «UzAuto Motors» билан давом этаётган низоли холатга муносабат билдирди.

«Суд жараёнидан жамоатчиликнинг хабари бор: у бевосита ёритилди. Суд карорини  хурмат килган холда, мутахассислик фикримиз мавжудлигини таъкидлайман. Иш давомида камчилик аникланса, уз устимизда ишлашга ва хатомизни тугрилашга тайёрмиз. Бу холатда эса, бажарилган хисоб-китобга шубхамиз йук ва уз фикримизда коламиз», — дейди Монополияга карши курашиш кумитаси раиси уринбосари Бекзод Умматов.


Бекзод Умматов

Умматовга кура, суднинг хал килув карори устидан  апелляция шикоятининг киритилиши расмиятчилик учун килинмаяпти.

Монополияга карши курашиш кумитаси раисининг биринчи уринбосари Бобур Каримовнинг айтишича, «UzAuto Motors» томонидан нархларни асоссиз оширилишини тухтатишнинг битта йули бор.

«Бу — бож туловларни камайтириш. Импорт килинувчи автомобилларга куйиладиган бож туловини пасайтириш керак. Агар ракобат булса, уларни текширишга хам хожат колмайди. Ракобатнинг узи хаммасини жой-жойига куяди. Агар шу нарса хал булмаса, «UzAuto Motors» ишини хар йили куриб чикишимиз, судда ютишимиз хам мумкин. Бирок бу натижа бермайди, бунинг давоси — бозорда ракобатни пайдо килиш», — деди Каримов.


Бобур Каримов

Аввалрок, 11 декабр куни Тошкент шахар маъмурий суди «UzAuto Motors» ишини кайта куриб чикиши хакида хабар берилганди.

Маълумот учун, Тошкент шахар маъмурий судининг 2020 йил 30 октябрдаги хал килув карорига асосан, аризачи «UzAuto Motors» АЖнинг жавобгар Монополияга карши курашиш кумитасига нисбатан шикоят аризаси каноатлантирилди ва Махсус комиссиянинг 21/31-сонли иш буйича 2020 йил 19 августдаги карори хакикий эмас, деб топилди.

Кумитанинг бошкарма бошлиги Улугбек Давлатов жорий йил 26 август куни Kun.uz’га берган интервьюсида махсус комиссия томонидан кабул килинган карор мохияти ва вокеалар ривожи хакида гапириб берганди.

Судья Голиб Давлатов 30 октябр куни «UzAuto Motors» иши буйича уз карорини шархлаб берганди. Шундан кейин, жамоатчиликда яна саволлар пайдо була бошлади. Kun.uz судьянинг уз карорига берган шархини конун манбалари билан солиштириб курганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

lQzJN6d1M7PhkTbtG-Gz9Z0Z4_kE5y_o_medium-680x385-680x385

Кучли бренднинг йуклиги ва валюта хавфи: Fitch халкаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди

Fitch Ratings халкаро рейтинг агентлиги биринчи бор UzAuto Motors’нинг узок муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари