Главные новости
Главная / Жамият / Янги укув йилидаги янгиликлар: Барча талабалар учун бир хил стипендия, фаол талабалар ректор тавсияси билан рагбатлантирилиши мумкин
Место рекламы

Янги укув йилидаги янгиликлар: Барча талабалар учун бир хил стипендия, фаол талабалар ректор тавсияси билан рагбатлантирилиши мумкин

Бугун, 10 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Узбекистон Олий ва урта махсус таълим вазирлиги рахбар ходимлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазири уринбосари Сарвар Бузрукхонов, вазирлик бош бошкарма бошлиги Абдували Холиков, бошкарма бошлиги Максуд Хамроев, Ахборот хизмати бош мутахассиси Бахриддин Шайвалиев хамда бир катор нуфузли олий укув юртлари ректорлари иштирок этмокда.

Матбуот анжуманида 2019-2020 укув йили учун олий таълим муассасаларида тулов-контракт асосида укитиш кийматининг урнатилгани борасида маълумотлар такдим этилди.

2irsqjhffxzrrcgaq_8jpsae0p61ifj0

Вазир уринбосари Сарвар Бузрукхонов томонидан маълум килинишича, катъийлаштирилган 400 минг сумлик стипендия давлат бюджети асосида укийдиганлар учун хам, контрактда укийдиганларга хам жорий этилади.

«Янги жорий килинган стипендияли ва стипендиясиз укиш тизими кеч эълон килинди. Шунга карамай, жорий йил сентябрь ойидан бу тизм тулик ишга тушади. Жойларда муаммо булмаслиги керак.

Катъийлаштирилган 400 минг сумлик стипендия давлат бюджети асосида укийдиганлар учун хам, контрактда укийдиганлар учун хам жорий этилади», дея вазир уринбосари сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

«4» ва «5» бахога укиган давлат бюджети асосидаги талабалар учун давлат бюджети хисобидан 50 фоизгача рагбатлантирувчи маблаг ажратилади.

Контракт асосида укийдиган талабалар «4» ва «5» бахоларга узлаштирган такдирда эса уларга Олий таълим муассассида ташкил этиладиган фонд хисобидан 50 фоизгача микдорида рагбатлантирувчи маблаг ажратилади.

«Узлаштириши яхши булган, илмий ва жамоатчилик ишларида фаол булган талабаларга стипендиянинг 50 фоизигача (200 минг сумгача) микдорда кушимча рагбатлантириш берилиши мумкин. Бундай кушимча стипендияни кимга беришни ректорлар хал килади. Бундай рагбатлантириш маблаглари грантда укийдиганлар учун давлат бюджетидан, контрактда укийдиганлар учун эса ОТМларнинг хар бирида ташкил этиладиган фонд хисобидан ажратилади», дейди Сарвар Бузрукхонов.

Бу тизим 1, 2 ва 3 курс талабаларининг барчаси учун ишлайди. Битирувчи курс талабалари эски стипендия тизимида (яъни улар учун аввалгидек «3», «4» ва «5»лик стипендия тартиби) укишни давом этади. Битирувчи курслардаги табакалаштирилган стипендия тулови саклаб колиниши факат давлат гранти асосида укувчи талабалар учун амалда булади.

Стипендияли ва стипендиясиз укиш тизими оширилган контракт асосида укийдиганлар учун хам жорий килинади.

Президент ва бошка номдор стипендияларни олган талаблар учун стипендия микдори саклаб колинади.

«Жамоатчилик фикридан келиб чиккан холда, катъийлаштирилган 400 минг сумлик стипендия микдори кайта куриб чикилиши хам мумкин», дея кушимча килган вазир уринбосари.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

k51U_mh4jLB-BtTH03EsKObO3EjBZ83I

1 октябрдан бошлаб якин кариндошлар уртасида нотариал тасдикланган автоишончнома бекор килинади

Президент “Узбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислох килиш чора-тадбирлари тугрисида”ги фармонни имзолади. Бу хакда Адлия …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари