Главные новости
Главная / Сиёсат / Янги сайловлар ва эски камчиликлар. Шаффофликка эришиш учун нималар килиш керак?
Место рекламы

Янги сайловлар ва эски камчиликлар. Шаффофликка эришиш учун нималар килиш керак?

Бу йилги парламент сайловлари карийб утиб булди. Бир неча кундан сунг яна 25та округда сайловларнинг иккинчи тури утказилади ва янги парламент шакллантирилади.

Шахсан мен, узим катнашган Самарканд шахрида сайловлар аввалги йилларга караганда бирмунча халол утди, деб хисоблайман. Бунга сабаб — шахардаги икки округда хам голибни аниклаш иккинчи турга колди. Сайлов участкаларидан бирида узим кузатган санок жараёнида хам номзодлар карийб тенг овоз олишганига гувох булдим.

Албатта, бунда шахарга куп сонли хорижий кузатувчилар ташриф буюргани, сайловлар махаллий нашрлар ва блогерларнинг диккат марказида тургани хам рол уйнади.

Бирок хеч ким чекка туманларда хам шундай булди, деб айта олмаса керак. Келинг, кишлок туманларидаги энг куп эътирозлар кай жихатга булганига эътибор каратайлик. Сайловларнинг энг катта камчилиги нимада булди?

1. Тошкентда тугилиб усган, аввалги чакирувда депутат булиб сайланган айрим номзодлар туманларда биринчи турдаёк голиб булгани катта эътирозларга сабаб булди. Чунки, одамлар уша голиб номзодлар туманга бориб ахоли билан бирор марта хам учрашмаганини ёзишмокда.

2. Ёки уша туманга алокаси булмаган номзоднинг уша тумандаги 4 номзоддан яккол устун келишини хам изохлаб булмайди. Бунга Чирокчи, Бешарик, Тойлок ёки Окдарёда кузатилган холатларни мисол килиш мумкин.

Бу хол — махаллий хокимликларнинг сайловга маъмурий-буйрукбозлик усули билан аралашгани хакидаги гумонларни дастаклайди. Энг кизиги, хокимлар муайян партияга ён босишаётгани йук — узлари куллаётган номзоднинг кайси партияга мансублиги уларга мухим эмас.

3. Яна бир (энг катта!) муаммо участка сайлов комиссиясида ишлаганлар томонидан маълум килинди. Уларга баённомаларга хакикий холатни ёзиш такикланган. Баённомаларни тулдириш учун округ сайлов комиссиясига таклиф этилгани ва унда рахбарлар истаган ракамлар ёзилгани хакида хам хабарлар таркалди. Бундай холатлар айрим жойларда уз исботини топди.

Шунингдек, жойларда кузатувчиларга сайлов жараёни ва санок жараёнини видеосъёмка килишга монелик курсатиш холлари куплаб учрагани хам таассуфли. Бундай ишларга факатгина демократиянинг душмани булган инсонлар кодир булишади.

Сайловда энг катта муаммо сайловчиларни сайловга жалб килиш экани намоён булди. Аввалги сайловларда 90-95 фоизлик давоматларга гувох булардик. Бу сафа давомат 71 фоиз атрофида (Узбекистон ичида) булгани эълон килинди.

Узок туманлардаги айрим сайлов участкаларида чиндан хам шу ракам кайд этилгандир, лекин 71 фоиз хам хакикатдан йирок ракам. Узим саногида иштирок этган Самарканддаги 123-сайлов участкасида давомат 36,6 фоиз булганига гувох булдим.

Албатта, бир кишига хужжат билан бир дона бюллетен берилганда ана шундай хакконий ракам хосил булади. 71 фоизлик натижага эришиш учун бир киши оиласи, куни-кушнилари учун хам овоз бериши керак булади ёки далолатномаларга ракамлар «осмондан» олиниб, тулдириб куйилади.

Тан олиш керак, бу йилги сайловларда айрим жихатларда ижобий томонга узгариш бор. Бирок, сайловлар чинакамига демократик утиши учун хали куп иш килиш керак.

Гарчи жойлардаги рахбарларга мутлако ёкмаса-да, бу борадаги айрим таклифларим билан уртоклашишни лозим деб топдим.

Биринчи навбатда 33 фоизлик «давомат остонаси»дан (порог явки) воз кечиш керак. Одамларнинг сайловда катнашмаслик хукуки хам бор. Сайловдаги давомат учун уша туман рахбарларини тергашни эса бас килмок керак. Чунки жойларда креслосидан ажралиб колишдан хадиксирайдиган хокимлар «явка»даги сон кетидан кувиб, сайловларни ёппасига калбакилаштириш учун замин яратишмокда.

Сайлов жараёнларида руйхатга олиш, санок ва далолатномаларни тулдиришни аллакачон онлайнлаштириш керак.

Барча сайлов участкалари компьютер ёки ноутбук билан таъминланган булиши, хар бир сайлов участкаси учун шахсий кабинет очилиб, шахсий кабинетга кириш учун логин/паролни факатгина участка сайлов комиссия раиси билиши керак.

Шу йусинда сайловчиларнинг кайддан утиши электрон тарзда амалга оширилиши керак. Шунчаки паспорт раками киритилса — бас. Сайловчи овоз бериш учун бюллетен олади. Сунгра шу куни у кайта овоз бера олмайди.

Бундай дастурни яратиш дастурчиларимиз учун писта чакишдек гап — узоги бир кун вакт олса керак.

Шундай дастур сайловда катнашаётган сайловчилар сонини онлайн кузатиб туриш имконини беради (Интернет бормаган узок кишлоклар? Кейинги беш йил ичида буни хам тугриласа булади).

Сайловда «карусель» усулидан (бир киши ёки гурух бир неча сайлов участкасида ёки уша сайлов участкасида кайта-кайта овоз бериши) фойдаланиб овоз беришга карши курашиш учун, сайловчилар руйхатида кайд этилмаган, сайловга таклифнома олмаган сайловчилар МСКнинг ягона базасида руйхатдан утказилиши керак. Токи, у иккинчи сайлов участкасига бориб овоз бера олмасин.

Соат 20:00да сайлов тугагач, ишлатилмаган бюллетенлар санок хонасига олиб кирилмасидан аввал киркилиб ёки сиёхга ботирилиб, яроксиз холатга келтирилиши шарт. Бу жараёнлар албатта съёмка килиниб расмийлаштирилиши керак. Суриштирув зарурияти юзага келганида, «мана» деб курсатилиши учун.

Номзодларнинг кузатувчиларига, ОАВ вакилларига хамда блогерларга сайлов ва санок жараёнини тулик съёмка килишга рухсат бериш керак. Умуман, кузатувчилар, ОАВ вакиллари ва блогерларга бериладиган гувохномаларда катта килиб САЙЛОВ ВА САНОК ЖАРАЁНИНИ ВИДЕОСЪЁМКА КИЛИШГА ХАКЛИ, деб ёзиб куйиш керак.

Сайлов участкаларидаги бюллетен солинадиган кути, санок хонаси — барчаси камера билан таъминланиши керак (Онлайн ишламасаям майли, факат чирок учганда хам аккумулятор оркали тулик ёзиб бориши керак).

Бюллетенларни санаш жараёни кузатувчилар, ОАВ вакиллари хамда блогерлар иштирокида утказилгач, баённомалар уша гувохлар куз унгида сайлов участкасида туриб электрон тарзда уша шахсий кабинет оркали тулдирилиши лозим. Юкорида айтилганидек, округ сайлов комиссиялари дук уриб участка сайлов комиссияси раисидан логин/паролни олган такдирда хам бунга «доступи» булмаслиги керак. Улар факат маълумот кабул килиш билан чекланиши лозим.

Муайян сайлов участкаси учун ажратилган шахсий кабинетда номзодларнинг номи ва партияси аввалдан киритиб куйилган булади ва уларнинг исми-фамилияси рупарасига санокдаги ракамлар киритилса бас. Фоизини чикариш ва умумлаштиришни компьютернинг узи бажараверади. Энг кизиги, бу иш бир дакика вактни олади, холос. Эрталабгача МСК барча сайлов участкалари буйича аник маълумотга хам эга булади.

Яна бир таклиф: Кейинги сайловгача сайлов кодекси ва бошка конун хужжатларига узгартириш киритиб, Олий Мажлис Конунчилик палатасига хозирги мажоритар тарзда сайланаётган 150 нафар депутатлик урнига кушимча пропорционал тарзда яна 150та урин ажратиш керак. Сиёсий партиялар учун. Ахир хозирги куринишдаги сайловларда партияларнинг ахамияти колмаяпти.

Халк депутатлари вилоят ва шахар/туман кенгашларига сайловлар мажоритар тарзда утказилмаслиги керак. Бу сайловларга кизикиш кам — бюджет учун ортикча харажат. Боз устига, хозирги шароитда айнан махаллий сайловларда купрок адолатсизликларга йул куйилгани айтилмокда.

Халк депутатлари вилоят ва шахар/туман кенгашларига сайловларни парламент сайловлари чогидаги пропорционал сайлов билан бирлаштириш керак.

Яъни, барча партиялар Олий Мажлис, вилоят, шахар/туман кенгашларига уз депутатлари руйхатини аввалдан эълон килади. Партиянинг сайловларда эгаллаган фоизларига караб (юкорида айтилганидек, хаммаси онлайн, хисобини чикариш осон), парламентга ва махаллий кенгашларга депутатлар тайинланади. Бунда аввалдан эълон килинган тартиб ракамига катъий амал килинади. Айтайлик, УзЛиДеП 37та депутат урнига эга булса — руйхатнинг 1–37-уринидаги сиёсатчилар парламентга киради.

Партияларнинг туман ва шахарлардаги курсаткичи — шахар кенгашини, вилоятдаги курсаткичи — вилоят кенгашини, республикадаги курсаткичи — Олий Мажлисни шакллантириш учун етарли булади.

Сиёсий партиялар учун алохида овоз берилса — партияларнинг жамиятдаги роли ошади. Партиялар хам электорат мехрини козониш учун 5 йилда бир марта эмас, доим тинимсиз мехнат килишга мажбур булишади.

Хозирги холатда хориждаги ватандошларимиз Олий Мажлис учун Тошкент шахридаги номзодларга овоз беришида хам бирор мантик йук. Пропорционал сайлов ташкил этилса улар факат партиялар учун овоз берган булишарди.

Хозир сиёсий партиялар сафидаги купчилик сиёсатчилар Тошкентда яшашади, улар узок туманларга уз номзодини куйиб, гуёки сайловда «ютиб», сайланишмокда. Аслида бундай эмаслигини хамма куриб турибди, буни уларнинг узи хам билади. Улар партиялар учун, конуншунослик учун фойдали шахслардир балким, бунисига эътироз йук. Лекин туманларда уларни хеч ким танимаслиги рост. Фукаролар аввало узларининг худудидан чиккан номзодга овоз беришади.

Мана шундай тушунмовчиликларга бархам бериш учун, сайловни янада демократик рухда ташкиллаштириш максадида ташаббускорлар гурухи томонидан илгари суриладиган, бирор партияга мансуб булмаган мустакил номзодларга ва янги сиёсий партияларга хам сайловда иштирок учун рухсат берилса жуда яхши булар эди.

Узбекистон жахон хамжамиятида уз обрусига эга булган демократик жамият курмокчи экан, демократиянинг энг яхши андозаларидан нусха олавериш керак. Бундан хамма ютади! Албатта, махаллий хокимлардан бошка…

Шухрат ШОКИРЖОНОВ,

Kun.uz журналисти

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

A3-_dwS0BaiyhojhSGhTnqWxdw-T0LCy

Хориждаги ватандошларни олиб келиш буйича навбатдаги чартер рейслар руйхати эълон килинди

Фото: KUN.UZ 17 августдан 30 августга кадар Узбекистон фукароларини хориждан олиб келиш буйича чартер рейслар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари