Google компанияси дастурчилар учун Google I/O анжумани утказиладиган санани маълум килди. Таъкидланишича, анжуман АКШнинг Маунтин-Вью шахрида (Калифорния штати) 12-14 май кунлари булиб утади.
Бу хакда Google бош директори Сундар Пичаи твиттердаги сахифасида маълум килди.
Мутахассисларнинг фикрича, айнан шу тадбирда янги Android 11 операцион тизими такдимоти хам булиб утади.
Cosmos aligned. We’ll be back at Shoreline Amphitheatre in Mountain View for this year’s #GoogleIO on May 12-14!
Экспертлар, шунингдек, Google май ойида Pixel смартфонлари учун янгиланмаларни такдим килиши мумкинлигини маълум килишган.
Таъкидлаб утиш жоиз, Android 10 операцион тизими 2019 йил 7 май куни такдим килинган.