Главная / Сиёсат / Андижон вилояти хокимлиги интернетда таркалган аудиоёзув юзасидан изох берди
Место рекламы

Андижон вилояти хокимлиги интернетда таркалган аудиоёзув юзасидан изох берди

Андижон вилояти хокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармокларда таркалган аудиоёзув юзасидан изох берди.

«Ижтимоий тармокларда эълон килинаётган Андижон вилоятига оид маколалар куплаб мухокамалар, мулохазаларга сабаб булмокда.

Жумладан, худудда ташкил этилган дори воситалари ишлаб чикарувчи корхоналарнинг махсулотлари тиббиёт муассасаларига монопол тарзда  утказилаётгани билдирилмокда. Бу хусусда куйидагиларни айтиш мумкин:

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 ноябрдаги «Фармацевтика тармогини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги ПФ-5229-сонли Фармонига кура ахоли ва давлат согликни саклаш муассасаларини дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари, шу жумладан, махаллий ишлаб чикарилган дорилар, тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, ички бозорни янада тулдириш ва ишлаб чикаришни махаллийлаштириш кузда тутилган эди.

Фармон ижроси доирасида 2018 йилнинг апрель ойида «GOLD GROWN PHARMA» МЧЖ томонидан ижтимоий ахамиятга эга тиббий буюмлар руйхатига киритилган тиббиёт кулкоплари (перчатка) ишлаб чикарувчи корхона ташкил этилди ва 150та янги иш урини яратилиб, махаллий бюджетга ойма-ой 75 млн. сумгача солик туловлари амалга ошириляпти.

it6hnknjvcpu9ylkqqiaxn4bikuwtkut

Шунингдек, 2018 йил декабрь ойида «MAKRO FARM ANDIJAN» МЧЖ томонидан шприц ва инфузион системалар ишлаб чикариш корхонаси ташкил этилди. 110 та янги иш урини яратилди. Хар ойда махаллий бюджетга 60 млн. сумгача солик туловлари келиб тушмокда.

Ушбу корхоналарда хар йили 24 млн. дона ностерил ва 54 млн. жуфт стерил хирургик тиббий кулкоплар хамда 136 млн. дона шприцлар ишлаб чикарилади. Нарх масаласига келсак, бугунги кунда давлат тиббиёт муассасаларига 2 мл. хажмдаги шприц 260-300 сумдан, 5 мл. шприц 280-500 сумдан, 10 мл. шприц 320-600 сумдан харид килинмокда. Республика комиссияси томонидан улгуржи сотиш нархлари бир дона ностерил резина кулкоплари учун 650 сум ва бир жуфт стерил хирургик резина кулкоплари учун 2500 сум этиб белгиланган.

Хозирда, «MAKRO FARM ANDIJAN» МЧЖ томонидан 2 мл. хажмдаги шприц 220 сумдан, 5 мл. шприц 245 сумдан, 10 мл. шприц 310 сумдан, «GOLD GROWN PHARMA» МЧЖ томонидан ностерил резина кулкоплари 500 сумдан, бир жуфт стерил хирургик резина кулкоплари 1800 сумдан давлат тиббиёт муассасаларига етказиб берилмокда.

2019 йил давомида Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган давлат тиббиёт муассасалари «GOLD GROWN PHARMA» МЧЖ билан

8,4 млн. дона ностерил кулкоплар, 9,6 млн. жуфт стерил хирургик кулкоплар харид килиш учун хамда «MAKRO FARM ANDIJAN» МЧЖ билан 5 турдаги 11,2 млн. дона шприцларни харид килиш учун шартномалар имзоланган ва изчил бажариб келинмокда.

Мазкур шартномалар имзоланиши ва тиббиёт буюмларини давлат тиббиёт ташкилотларига сифатли ва арзон нархларда етказиб берилиши хисобига тиббиёт кулкоплари харидидан бюджет учун 6 млрд. 902 млн. сум хамда шприц харидидан 2,1 млрд. сум маблаглар иктисод килинган.

Шу тарика хосил булган кушимча 9 млрд. сум маблаг эвазига 600 уринли замонавий мактаб куриб, жихозлаш мумкин. Ёки 2та янги богча барпо этиш имконияти мавжуд. Айнан юкоридаги сумма 4та богча ёки мактабни реконструкциясига кифоя килади. 9 млрд. сумга 3та КВП ёки бутун бошли тиббиёт бирлашмасини замонавий куринишда реконструкция килиб, жихозласа булади. Шу маблагга 90та оила учун уй куриш, ёки 60 километрга ичимлик суви тармогини тортиш мумкин. Юкорида иктисод килинган маблаг 80 километр йулни шагаллаш ёки 30 километр йулга асфальт етказиш харажатларини коплайди.

Шунингдек, 2019 йил 14 январдаги ПФ-5629-сонли Фармонга асосан Андижон тумани, Хортум кишлоги, З.М.Бобур массиви худудида жами 52 гектар ер майдонида «Андижон-фарм» эркин иктисодий зонаси ташкил этилмокда.

Ушбу худудда («GOLD GROWN PHARMA» МЧЖ хамда «MAKRO FARM ANDIJAN»МЧЖ ва бошка ташаббускорларнинг) 2019-2020 йиллар давомида умумий киймати 1 трлн. 20,6 млрд. сум микдоридаги, шундан хорижий инвесторлар маблаглари хисобига 84 млн. долларлик янги фармацевтика лойихалари ишга туширилиши хамда 1 415 нафар янги иш уринлари яратилиши режалаштирилган.

Вилоятда мазкур лойихаларни амалга оширишда 2019-2020 йиллар давомида импорт килинаётган фармацевтика махсулотларини махаллийлаштириш хисобига 524,7 млн. дона дори воситалари ишлаб чикариш йулга куйилиб, соханинг экспорт салохияти 15 фоизга усишига хамда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг таннархи 30 фоизгача пасайишига эришилади.

Шу уринда Андижон вилояти хокими Шухрат Абдурахмоновга нисбатан билдирилаётган фикрлар хусусида тухталсак.

Узбекистон худудининг юздан бир фоизини ташкил килувчи вилоятда мамлакат ахолисининг карийб юздан ун фоизи истикомат килади. Табиий усиш 53 минг кишига тугри келади. Бу дегани ахоли сони хар 12 ойда Хонобод шахри (42 минг) ёки Улугнор тумани (54 минг) ахолисига тенг микдорда купаймокда. Зичлик борасида нафакат мамлакатимизда ёки Осиёда, балки дунёда етакчи уринларда турувчи Андижон вилоятида ижтимоий-иктисодий муаммолар алохида долзарблик касб этиши табиий хол.

Вилоят хокимининг кабул кунлари юзлаб фукаролар мурожаат киладилар. Эрталаб соат 8дан бошлаб, кеч соат 22гача давом этадиган очик мулокотларда ахоли муаммоларини хал килиш буйича чоралар курилади. Хокимнинг фейсбук, инстаграммдаги сахифаларига, бевосита мобил телефонига келиб тушадиган мурожаатлар хам эътибордан четда колмайди. Уларнинг ечимини топиш, юзага келадиганларининг олдини олиш юкори жадаллик билан ишлашни такозо этади. Бир кун, хатто бир соатлик сусткашликнинг таъсири сезилади.

Шу уринда булиб утган йигилишнинг ижтимоий тармокларда ёритилишига тухталсак. Йигилишнинг амалий самараси четда колиб, айнан эхтиросли жихатлари бурттириб курсатилган. Вилоят хокими уша дори воситалари атрофидаги муаммоларни аввал хам бир неча бор кутарган. Мутасаддиларга уларнинг нарх-наво, сифат курсаткичларини тахлил килиш юзасидан топширик берган эди. Ижтимоий тармокларда бу жихатлар тушириб колдирилган. Бу каби ёндашувни шов-шув кутариш, сохта обру орттириш деб бахолаш мумкин.

Агар ушбу корхоналар фаолияти тухтайдиган булса, унда 260 ишчи урни хамда 9 млрд. сум йукотилиши, ойма-ой 135 млн. солик туловчи тадбиркорнинг фаолиятига чек куйилиши, энг ахамиятли жихатларидан бири импорт урнини босувчи махаллий махсулотнинг тухтатиб куйилиши хар кандай одамнинг кайфиятига салбий таъсир утказиши ортикча изох талаб этмайди. Шу уринда мухтарам президентимизнинг ушбу фикрини келтиришни жоиз деб билдик. «Энг ёмони, бунинг окибатида мавжуд иш уринлари йукотилмокда. Маълумки, тадбиркор узининг бола-чакасидан кийиб, туплаган пули, мол-мулкини янги иш очишга сарфлайди. Банкдан кредит олса, уни хам фоизи билан узи тулайди. Унга хеч ким хар 15 кунда бюджетдан аванс ёки ойлик бермайди. Шунга карамасдан, таваккал килиб, хузур-халоватдан кечиб, бор имконияти ва маблагини хавф-хатарга куйиб, уз иши учун кеча-ю кундуз жонини бериб ишлайди. Шу йул билан нафакат уз оиласини, балки эл-юртни хам бокади. Шу маънода тадбиркор бу хакикий фидойи инсон. Шахсан мен бундай инсонларни, иккитагина иш урнини яратган тадбиркорни бошимга кутаришга тайёрман».

Айнан ахоли ичига кириб, унинг муаммоларини хал этишни устувор вазифа сифатида кабул килган вилоят хокими, биринчи навбатда, оддий фукароларга хизмат килмокда. Зеро, уша ижтимоий тармокларда иддао килинган («Халк давлат хокимиятининг бирдан бир манбаидир». Узбекистон Конституциясининг 7-моддаси) масалада собитдир», — дейилади «Нега йигилишнинг амалий самараси четда колиб, айнан эхтиросли жихатлари бурттириб курсатилди?» сарлавхаси остидаги баёнотда.

Бундан аввалрок вилоят хокими Шухрат Абдурахмонов 9 июнь куни утказилган йигилиш вактида Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазири Алишер Шодмоновни хамда согликни саклаш бошкармаси бошлиги Авазбек Абдурахмоновни купол сузлар билан хакоратлаганди.

«Анави маразинг, вазирчанг ифлос, Андижондан чиккан, бош прокурорга хат киргизибди, шприцни тендер килмасдан уткизяпти, сен маразсан, сен! Отасига рахмат, бош прокурор менга айтаяпти, Шухрат ака дейди, гаплашволинг мана вазир билан дейди, хат киляпти дейди», деганди хоким.

Кейинрок Согликни саклаш вазирлиги ушбу холат юзасидан муносабат билдирди.

Унда Андижон вилояти хокимлиги вилоят молия бошкармасига пул маблагларини тиббиёт муассасаларидан йигиб олиб, вилоят согликни саклаш бошкармаси хисоб ракамига марказлаштириш хамда ушбу пул маблагларига тугридан-тугри тузилган шартномаларга мувофик, шприц, инфузион система ва тиббий кулкоплар сотиб олишни топширгани, топширик асосида Андижон шахрида жойлашган «MAKRO FARM ANDIJAN» компанияси билан юкоридаги конун талабларига зид равишда тузилган тугридан-тугри шартномалар асосида жами 6,3 миллиард сумлик мувофиклик сертификати мавжуд булмаган шприц ва системалар сотиб олингани, худди шундай тартибда топширик асосида Андижон шахридаги «GOLD GROWN PHARMA» компаниясидан ноконуний равишда жами 20,1 миллиард сумлик мувофиклик сертификати мавжуд булмаган тиббий кулкоп махсулотлари харид килингани айтилганди.

Кайд этилишича, «Давлат харидлари тугрисида»ги конунга кура, тугридан-тугри шартнома тузиш йули билан ушбу тиббий буюмларни харид килиш такикланган.

«Аслида ушбу маблагларга вилоят ахолисига тиббий хизмат курсатиш учун дори воситалари ва бошка зарур тиббий бумлар хам сотиб олиниши лозим эди. Бунинг окибатида, Андижон вилоятида 2018—2019 йилларда шприц, система ва кулкоплар билан таъминот даражаси зарур эхтиёждан бир неча маротаба ортикка таъминланган, лекин шошилинч ёрдам учун керакли булган ва бошка дори воситалари эхтиёжга нисбатан бир неча маротаба кам харид килинган.

Оддий килиб айтганда, пул маблагларининг нотугри таксимланиши ва давлат харидларини амалга ошириш тартиби бузилиши окибатида урганилган ташкилотларда вилоят ахолисининг дори воситаларига булган эхтиёжи 44,5 фоизга («Актовегин» дори воситасига булган эхтиёж хатто 5 фоизга) таъминланган бир пайтда, кулкоп 265 фоизга, система 103 фоизга хамда шприц 500 фоизга эхтиёждан ортик сотиб олинган.

Амалдаги конун хужжатлари талабларига мувофик, юкоридаги курсатилган тиббий буюмлар мажбурий равишда сертификатлаштирилиши, яъни сифати Узбекистонда амалда булган стандартларга тулик жавоб бериши шарт эди. Табиийки, бундай сертификати булмаган махсулотларни сотиш ва ишлатиш умуман мумкин эмас. Лекин, шунга карамай, курсатилган холатда бундай сертификати булмаган (хаттоки 47та холатда бундай сертификат бериш рад этилган) сифатсиз тиббий буюмлар сотиб олинган», — дейди Согликни саклаш вазирлигининг Юридик булими бошлиги Руслан Мухаммадиев.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

HQ1ZshGXgTfZRBTYD3v-xd-RsCu2Dr08

Узбекистонда ахборот-кутубхона тизими ходимлари куни белгиланади

Олий Мажлис Конунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси булиб утди. Мажлисда “Узбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари кунини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари