Главная / Иктисодиёт / Андижонда республикадаги энг катта автомобиль бозори очилди

Андижонда республикадаги энг катта автомобиль бозори очилди

Андижон вилояти Хужаобод туманида янги автомобиль бозори очилди. Бу хакда Kun.uz мухбири вокеа жойидан хабар бермокда.

Кайд этилишича, тадбирда вилоят хокими Шухратбек Абдурахмонов иштирок этди. Ушбу бозор худудига кирган хар бир автомобиль электрон камера оркали хисобга олинади. Бунда машина канча вакт ичида сотилгани хамда канча муддат тургани, нархлари таблоларда курсатиб борилади.

Тадбирда таъкидланишича, эски автомобиль бозори Андижон шахар, Богишамол дахасида жойлашган эди. Бозорнинг умумий  майдони 3 гектарни ташкил этиб, шундан, 2 гектар майдонида 400 га якин савдо дуконлари хизмат курсатар, автомобиль сотиш майдони эса атиги 80 сотихни ташкил этган. Бу эса, уз навбатида, 600 та транспорт воситалари савдосини ташкил этиш имконини берган.

Карийб 1000 га якин транспорт воситалари эса куча савдосига чикиб, сунъий тирбандликларни келтириб чикарар, шунингдек, катта халка йулидаги йуловчиларга, айникса, худудда яшовчи ахолига нокулайликларни тугдирарди.

Уз навбатида, куча савдоси – бозор тушумига хам уз таъсирини утказиб, савдо кунида 14 миллион сум, бир йилда эса 1,5 миллиарддан ортик тушумни вилоят бюджетига тушишига тускинлик килган.

Хужаобод туманидаги янги автомобиль бозори ер майдони ва куввати жихатидан республикадаги энг катта автомобиль бозори хисобланиб, умумий майдони 8 гектарни (эски бозордан 10 баробар катта), шундан автомобиль сотиш майдони 6 гектарни ташкил этади. Бозор бир вактнинг узида кенг ва кулай шароитда 4 мингдан ортик автомобилларни камраб олиш кувватига эга.

Мазкур мажмуада 20 миллиард сумлик курилиш ишлари амалга оширилиб, 150 та замонавий савдо дуконлари барпо этилди.

Check Also

200sum

200 минг сумлик банкноталар муомалага чикарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада булади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги куринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари