Главные новости
Главная / Жахон / Америкалик 3 ёшли кизалок полицияга онасининг марихуанасини топиб берди
Место рекламы

Америкалик 3 ёшли кизалок полицияга онасининг марихуанасини топиб берди

Америкалик аёл унинг уч ёшли кизи полициячилар марихуана солинган пакетни курсатгач, кулга олинган. Бу хакда Нью-Йорк штати полицияси хабар берган.

Фото: «Nyspnews.com»
Фото: «Nyspnews.com»

Икки нафар патруль ходими Олбани шахридан чикишда машинани тухтатган ва унда болалар уриндигисиз утирган болани курган, шунингдек, кулдонда чекилган марихуана колдикларини аниклаган. Машинани 26 ёшли Скотт Хилл бошкараётган эди, у билан бирга йуловчи сифатида кизчанинг онаси, 33 ёшли Меган Карл булган.

Полициячилардан бири хайдовчи билан гаплашиб турганда, кизалок уриндик остидан копчани олган, уни очган ва иккинчи полициячига унинг ичидагини курсатган. Копча ичида марихуана, чекиш трубкаси ва махсус майдалагич булган. Уларнинг барчаси далилий ашё сифатида олиб куйилган.

Хайдовчи ва аёл кулга олинган. Улар боланинг хаётини хавф остига куйганликда айбланмокда. Хайдовчи — ноконуний равишда мархуана саклаганликда. Кизча кариндошларига топширилган, болаларни химоя килиш хизмати унинг онаси хибсга олингани хакида огохлантирилган. Кейинчалик эркак ва аёл куйиб юборилган, бирок судга келишга мажбур килинган.

Нью-Йорк штатида марихуана саклаш хали хам ноконуний хисобланади. Уни тиббий рецептга асосан махсус дорихоналардан бирида сотиб олиш мумкин. Штат марихуанани конунийлаштиришни режалаштираётгани хакида жорий йилнинг июль ойида хабар берилган.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

AuIGWlHQJW5Id-FIOo_JYUlNXB3o7noA

Афроамерикалик миллиардер АКШнинг кора танли ахолиси учун 14 триллион доллар компенсация талаб килди

Афроамерикалик миллиардер, Black Entertainment Television компанияси асосчиси Роберт Жонсон АКШнинг кора танли фукаролари бошидан утказган …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари