Главные новости
Главная / Спорт / Америкалик аёл телебошловчи тезлик рекордини урнатиш вактида халок булди
Место рекламы

Америкалик аёл телебошловчи тезлик рекордини урнатиш вактида халок булди

Пойгачи ва “Афсоналарни вайрон килувчилар” (MythBusters) курсатуви бошловчиси 36 ёшли Жесси Комбз  реактив автомобилда тезлик рекордини урнатишга уриниш вактида халок булди. Бу хакда Autoblog сайти хабар берди.

ye-uphi4g_et52xd17zqeupeehfx3yyf

Автохалокат Орегон штатидаги Алворда чулида юз берган. Махаллий шериф идорасида хабар килинишича, фожиа 27 августда Комбс реактив автомобил рулида соатига 996 км тезликка эришмокчи булганда содир булган. Аёл бошловчи огир жарохатлар олгач, хаётдан куз юмган.

Бошловчининг оиласи баёнотида таъкидланишича, у 1976 йилда аёл каскадёрчи ва пойгачи Китти О’Нил томонидан курукликда харакатланиш буйича аёллар уртасида урнатилган тезлик рекордини янгиламокчи булган. Ушанда О’Нил уч гилдиракли реактив автомобилда 843 км/соат тезликка эриша олган.

Курсатув вакиллари Комбснинг оиласига хамдардлик билдиришган. Айни вактда фожиа тафсилотларини урнатиш учун тергов олиб борилмокда.

Комбс “4 та гилдиракдаги энг тезюрар аёл” деган ном хам олган. 2013 йилда у соатига 632 км тезликка эришиб, аёллар уртасида бу борада тезлик рекордига эришган. Комбс янги рекордини 2016 йилда 769 км/соат тезликка эришиб урнатган.

Мархума All Girls Garage, Extreme 4×4 телекурсатувларида хам ишлаган. Шунингдек, у маълум вакт MythBusters курсатувини олиб борган.

Бир неча ой олдин Комбс Instagram’даги сахифасида узининг рекордларини урнатган болид Eagle Supersonic Speed Challenger видеосини жойлаштирган. Болид F-104 кирувчи самолёти негизида яратилган булиб, 52 минг от кучига ва 5 тонна огирликка эга.

 

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

PbMpGj8XqZquUjoDTsysL-oblIiCwt3o

Узбекистон миллий жамоаси Яман ва Сингапурга карши уйинларга тайёргарликни давом эттирмокда (фоторепортаж)

Вадим Абрамов бошчилигидаги Узбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидан урин олган Яман ва Сингапурга карши …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари