Главные новости
Главная / Жамият / Америка компанияси Covid-19’га карши дори нархини маълум килди
Место рекламы

Америка компанияси Covid-19’га карши дори нархини маълум килди

Американинг Gilead биофармацевтика компанияси COVID-19га карши восита сифатида синалаётган ремдесивир  дорисининг ривожланган мамлакатлардаги нархини бир ампуласи учун 390 доллар этиб белгилади. Бу хакда компания сайтида маълум килинди.

Фото: Getty Images

Вирусга карши ремдесивир препарати АКШда 1 май куни маъкулланганди. У Эбола безгагига карши кураш доирасида ишлаб чикилган, аммо ушанда унинг самаралилиги исботланмаганди. Кейинрок дори SARS ва MERS’га карши самарали кулланилди. Дори воситаси Gilead Sciences биофармацевтика компанияси томонидан ишлаб чикарилади.

Компания хабарида айтилишича, аллергология ва юкумли касалликлар миллий институти тадкикотлари ремдесивир беморнинг тузалиш даврини турт кунгача кискартиришини курсатган.

Кайд этилишича, COVID-19га чалинган беморлар олти дона ампуладан фойдаланган холда 5 кунлик даволаш курсини уташи керак булади. Бу 2340 долларга тушади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

bR7jLcdC7-QqXs9U6iiEi4v4G_qS4qHo

Сеул мэри жонсиз холда топилди. У президентликка номзод сифатида курилаётганди

Жанубий Корея пойтахти мэри Пак Вон Сун гойиб булиб колгач, кун давомида уни кидирган полициячилар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари