Главная / Маданият / Аллохга иймон

Аллохга иймон

allohga-imonАбу Бакр розияллоху анхудан: «Роббингизни кандай танидингиз?», дея суралганида шундай жавоб килган эканлар: «Идрок килиш чегараларидан ожиз колишнинг узи идрокдир». Аллох зотининг сирри хакида бахс килиш ишрокдир – ширкдир. Шунинг учун хам барча акоид китобларида, Аллох таолони таниш деганда, Уни Унинг узи билдирган исм-сифатлари оркали таниш ва билиш тушунилади. Акл махлук, яъни яратилган нарса…У уз Холикини ихота эта олмайди. Тугрироги, хакикий мохиятини била олмайди, муносиб тарзда идрок эта олмайди.

Демак, Аллох хакидаги барча хар кандай тасаввурлар ботилдир. Атрофимиздаги хар бир мавжудот узининг улчови, тартиби ва гузаллиги билан бизга Роббимизни танитадиган мактубларидир. Мухими мактубларни укий билишда.

Биз бу асарларга караб унинг исм ва сифатларини англаймиз, таниймиз. Аммо Зотини аклимизга сигдира олмаймиз. Аклли инсон акл сигдира олмайдиган нарсани аклига юкламайди. Хар жамол ва камол эгаси узининг жамол ва камолини куриш ва курсатишни хохлайди.

Хар бир кобилият эгаси уз хунар ва санъатини куриш ва намойиш килишни орзу килади. Хар бир рахм-шафкат эгаси бошкаларни мамнун килишдан севинади. Хар бир олийжаноб зот бошкаларни бахтиёр килишдан завк олади. Хар бир адолат сохиби хак эгаларига хаккини олиб беришдан ва кахрига лойик золимларга жазо бериб, мазлумларни севинтиришдан лаззат олади.

Хар бир саховат эгаси мухтожларга эхсон килиб, уларни масъуд килишдан мамнун булади. Унинг кудсий Зотига хос, Уз олий сифатларига ярашадиган пок ва муназзах мухаббати, мамнунияти, завки, сурури ва севинчи хам биз биладиган тушунчалардан эмас…

Инсон санъатидан хисобсиз даражада ажойиброк булган сон-саноксиз мавжудотнинг яратилиши хамда эхтиёжлари чексиз булгани холда муносиб бандаларига жаннатда битмас-туганмас зиёфат бериб, нихоясиз даражада севинтириб абадий бахтиёр килишда хам биз билмайдиган, тасаввур хам кила олмайдиган ва таърифидан узимизни ожиз деб биладиган Аллохнинг кудсий Зотига хос булган олий сифатлари намоён булади, дейишимиз мумкин.

Аллохга оид исм ва сифатларининг коинотдаги тажаллисини бир санъаткорнинг асари билан узи орасидаги муносабатга ухшатиш мумкин…Зеро уста асло асарининг жинсидан була олмайди. Аллох таолони танишлик учун инсон энг биринчи уз нафсига карасин. Чунки у узига энг якин нарсадир. Шунда у Аллох таолонинг:
وَفِي أَنفُسِكُمْ أَفَلَا تُبْصِرُونَ
«Уз нафсларингизда хам (Аллохнинг оят-белгилари бордир), нахотки курмаяпсизлар?!» оятида келтирилганидек Яратувчисининг ва сифатларининг вужудлиги, вожиблиги (борлиги аниклиги)га далил булади.

Узидаги бу эшитиш, куриш, калом, узунлик, калинлик, ризо, газаб, оклик, кизиллик, коралик, билиш, билмаслик, иймон, куфр, лаззат, огрик ва бошка хисобсиз нарсалар узгариб турувчидир ва йукликдан борликка, борликдан йукликка чикиб турувчидир. Бу эса пайдо булганлик ва хаким, вожибул вужуд, ом илмли, том кудрат ва иродали Яратувчига мухтожлик белгисидир.

Ким нафсини таниса, Роббини танийди. Бунинг маъноси ким нафсини ходис, яъни пайдо килинган ва мухтож деб таниса, Роббини кадим ва бехожат деб танийди. Инсоннинг барча холатлари узгарувчан. Гохида соглом, гох касал, гох хохлаганини топа олади, гох топа олмайди, гох утирса, баъзида туради, баъзида ухлайди.

Буларнинг бари бири келиб, бири кетиб турадиган холатлар. Буларнинг узгарувчанлиги билингач, ходис эканлиги билинади. Инсон шундай ишлардан хеч ажрала олмайди. Демак инсон зоти хам ходисдир. Шундан аник билинадики, унинг пайдо килувчиси, яратувчиси бор. У эса якка Аллохдир.

Бир аъробийдан «Яратувчини кандай танидинг?» деб суралганда, буталок туянинг борлигига далил, излар юрилганига далил булса, осмонлару ер Латифул Хобирга далил була олмайдими, деган экан.

Бошкача айтганда, кураётганимиз бутун коинот хакикатлари факатгина бир катта хакикат файзидандир. У хам булса, Аллох таолонинг зоти. Кичик, кушимча хакикатлар тагига уларнинг асли ва манбаини билмай туриб етиш мумкин булмаганидек, борлик хакида билиш учун хам аввал Холикни билиш лозим булади.

Унинг борлигига У борликдан бирор нарсани бехуда яратмагани далилдир. Бу эса уз навбатида расуллар келтирган нарсаларида хак эканликларига далилдир. Расулларга иймон келтириш эса илохий китоблар ва Куръон Аллох таолонинг каломи эканига иймон келтиришга бошлайди. Бу эътикод эса Куръондаги амр ва кайтариклар, хукм ва хабарларнинг барчасига иймон келтиришни такозо этади.

Аллох таолони йук дейдиганлар узларининг куфрона фикрларини ё тадрижий ривожланиш, ё давр хакидаги назариялари билан тасдиклашга уринадилар. Иблис бутун махлукотларнинг энг ёмони була туриб, Аллохни Роб деб инкор этмаган:
قَالَ رَبِّ فَأَنظِرْنِي إِلَى يَوْمِ يُبْعَثُونَ
«(Иблис) деди: Эй Роббим, менга кайта тириладиган кунларигача мухлат бер».

Уларга карши Куръон ва суннати Набавийдан далил келтирсак, табиийки, буни тан олмайдилар, уз аклларини устун куядилар. Эшакка инсонийча «юр» дейилмайди, барибир, юрмайди. Лекин «кх-кх» дейилса, юради. Шунингдек, биз хам уларга аклий далиллар билан карши чикамиз.

Акл фараз килиши мумкин булган барча нарсалар ё вожиб, ё мухол, ё жоиз нарса булади. Вожиб – акл унинг йуклигини тасаввур кила олмайди. Мухол эса акл унинг борлигини тасаввур кила олмайдиган нарса. Жоиз – акл унинг бор булиши ёки йук булишини хам тасаввур эта оладиган нарсадир.

Биз куриб турган бу борлик, жоиз нарсалар туридандир, яъни акл унинг йук булиш сабабларини йукка чикара олмайди. Демак, борликнинг борлиги уз-узича зарурий эмас. Шундай экан, борликни бор булиш ва йук булиш томонларидан бирига якинлаштириб, биридан узоклаштирадиган ташки таъсир булиши керак.

Бор булиш ва йук булишни тенг шаклда кабул килиши мумкин булган борликни, борлик пайдо булиш тарафига хослаб куйган ташки таъсир килувчи куч булиши керак. Бу Аллох азза ва жалланинг кувватидир.

Кенгрок изохласак, хозирги борлик уз макомида бир замонлар йук булган. Демак, уша вактда йук булиш томони устун булган ва шу тарика давом этган. Сунг иш тескарисига айланиб, бор булиш томони йук булиш томонидан устун булиб олган. Агар олам Яратувчидан бехожат зотий бир кувват билан пайдо булган дейилса, бор булиш йук булиш томонидан уз-узидан, хеч кандай сабаб ва омилсиз устун келиб колган дейилган булади. Бунинг ботиллигини инсон фитратидан келиб чикиб хам билади.

Энди агар эволюцион борлик хакида гап кетса, бунинг нотугрилигини олимлар англаб етган. Эволюциянинг маъноси махлукотларнинг барчаси бир-биридан тугилиб кетаверади, нихояси йук, деган назариядир. Яъни биринчиси иккинчисининг бор булиш сабаби. У хам уз навбатида узидан аввалгисининг сабабидан пайдо булган. Бу силсила занжири, барибир, охирида борлиги булиши керак булган бир нарсага бориб такалади.

Бу фараз нотугридир. Силсила жоиз махлукотларники, канчалик узун булмасин, уларни жоизлик хаддидан чикара олмайди. Жоизлар эса имконнинг икки тарафидан бирига таъсир этувчи кучсиз булмаслигини юкорида айтиб утдик. Бу силсиланинг охири бир манбага бориб такалади ва у биринчи булиб бу силсилага хаёт бериши керак булади. Демак, силсиланинг хеч бирида зотий таъсир йук, балки хаётнинг бир нарсадан иккинчи нарсага утишини таъминловчи ташки куч бор…

Масалан, узун бир хисоб ракамларини олсак, охири ноллардан иборат булади. Биз биринчи асл ракамлар билан ишлаб, нолларга киймат бермаймиз. Биламизки, ноллар бир узи хисобда хеч кандай кийматга эга эмас, узидан аввалги нолга суянади. У хам учинчи нолга, у туртинчисига ва хоказо, то ноллар санок сонларга етиб боргунича.

Агар нолларни санок сонларга суянтирмасак, борлик кийматида булмайди. Бундай тасалсулни табиатда тасаввур килиш эса уни борлик маъносидан чикариб, унга хеч кандай киймат белгиламасликдир. Агар эволюцион ривожланиш булса эди, бу мавжудот инкирозга хам учрамасди. Чунки у кейингисининг сабабчиси булиши керак эди. Хисларимиз ва тажрибаларимиз эса унинг инкирозини курсатмокда.

Даврнинг ботиллигига далил, фараз килсак, Зайд Умарни бор килди ва Умар Зайдни бор килди. Зайд хам биринчи, хам кейинги булиши керак. Шунингдек, Умар хам. Бу икки зиднинг жамланиши булиб колади, бу эса аслан ботил. Демак, даврлар хам ботил.

Узи Аллохнинг борлигига далил була туриб, уни кандай инкор этиш мумкин? Бу худди пулини кулида ушлаб туриб, уни олмаганини даъво килаётганга ухшайди. Кийимлари хул була туриб, сувга якинлашмадим, деяётгандек.

Аллох таолонинг борлигининг мохиятини куйидагича изохлаш мумкин:
Вужудлик, яъни борлик икки кисмга булинади: комил ва нокис. Бошкача килиб айтганда, зотий вужуд ва табиий вужуд. Аллох таолонинг вужудлиги зотий комилдир. Унга таъсир этган бир куч, сабаб йук. Зотий вужудлик йукликни кабул килмайди.

Аллохдан узга нарсаларнинг вужуди нокис ва табиийдир. Яъни улар бор килувчига мухтож. Бу турнинг хусусияти шундаки, икки йуклик утган ва келажакдаги йуклик орасида туришидир. Шунга кура, зотий, комил мутлок вужуд факат Аллох таолонинг вужудлигидир.

Аллох субханаху ва таоло вужудлигининг маъноси хакида бу чегарадан ошмаслик лозим. Чунки бу борада хеч кандай хабар, ишончли накл, таржима, курсатув, далил, киёс, урганиш учун манбаларга хам эга эмасмиз.

Бу борада чукур кетиш боши ва охири йук залолат булади. Ёки «вужудийлар» каби ёлгонга тушиб колинади ёки баъзи суфийлар каби бошка нарсалар уйлаб топилади. Вужудийлар вужудликни Аллох таолонинг хакикати факатгина мохиятдан иборат, деб ичида «вужуд» исми булган бум-буш идиш деб уйлашса, суфийлар эса Аллох шу бутун олам куринишида, бу борлик Аллохнинг борлигидир, деб куриб турган махлукотларимизга тула бир идиш деб тасаввур киладилар.

Аммо аклий далиллар билан билдикки, буларнинг бари вужудлиги лозим булган Зотга мухтождир. Аллох таоло борлиги вожиб Зотдир. Чунки Унга азалда хам, абадда хам йуклик мумкин эмас. Бунинг сабаби Унинг зотида вужудлиги, бошкасининг таъсири булмаганлигидир. Бутун олам Унга мухтож.

Бутун оламни Узига мухтож килишни вожиб килган Зот Вожибул Вужуддир. Бунга хам далиллар бисёр. Бундан баъзилари, оламнинг ходислиги, хар бир ходис мухдисга яратувчига мухтождир ва У, албатта, Аллох таолодир. Агар Вожибул Вужуд булмаса, жоизул вужуд буларди. Унда уни пайдо килувчи, яратувчига мухтож булиб коларди. Униси уни яратганга ва хоказо.

Агар нихоясиз шундай давом этса, тасалсул булади. Агар шу яна бошига кайтса, давр келиб чикади. Бу иккиси эса мухолдир. Демак, Аллох таоло бирор яратувчига мухтож эканлиги хам мухол ва унинг жоизул вужуд булиши хам мухол. Бундан эса буларнинг акси Вожибул Вужуд собит булади.

Конунларни куриб, таъсирларини сезиб бу конунларни урнатган Зотни инкор этиш аклсизлик эмасми?! Аллохни инкор этиш коинотни, бу борликни инкор этишдан хам баттар аклсизликдир. Аллохга ишониш эмас, уни инкор килиш энг катта аклсизликдир.

Коинотни инкор этмасдан туриб, Аллохни инкор этиб булмаслигини англаб, коинотни ва хатто узи яшаб турган борликни инкор этган Суфастоий деган ахмоклиги билан машхур худосизлар тоифаси, аслида, худосизларнинг энг акллисидир.

Аллох субханаху ва таолога У Зотнинг улуглиги ва поклигига хос ва мос хамду санолар хамда мактов ва олкишлар булсин!
Оламларнинг сарвари, Набийларнинг афзали Мухаммад Мустафога мукаммал ва давомли саловоту саломлар булсин!

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари