Главная / Маданият / Аллох таолонинг рахматининг кенглиги хакида

Аллох таолонинг рахматининг кенглиги хакида

allohАллох таоло: «Рахматим эса хамма нарсадан кенгдир. Уни такво килганларга, закот берганларга, оятларимизга иймон келтирганларга ёзажакман», деган (Аъроф, 156).

Аллохнинг рахмати жуда хам кенг, Узи халк килган бу дунёдан хам кенг. Унинг рахмати муминга хам, кофирга хам, такийга хам ва осийга хам шомилдир.

Шунингдек, Аллох таоло Уз рахматини ёзиб куядиган, алохида бахтга сазовор этадиган бандаларининг сифатларини хам зикр килиб утмокда:

«Уни такво килганларга, закот берганларга, оятларимизга иймон келтирганга ёзажакман».

Аллох таолонинг рахматига, шубхасиз, сазовор булиш учун банда бир неча сифатларга эга булиши лозимлиги шарт килинмокда:

Биринчиси — такво килиш, яъни Аллохнинг айтганини килиб, кайтарганидан кайтиб яшаш.

Иккинчиси — закот бериш, яъни Аллохга молиявий ибодат килиш.

Учинчиси — Аллохнинг оятларига иймон келтириш.

Туртинчиси — Мухаммад соллаллоху алайхи васалламга эргашиш.

Аллох таоло: «Сен (Менинг тарафимдан): «Эй уз жонларига исроф (жабр) килган бандаларим, Аллохнинг рахматидан ноумид булманг! Албатта, Аллох барча гунохларни магфират этар. Албатта, Унинг Узи ута магфиратли ва ута рахимли Зотдир», деб айт», деган (Зумар, 53).

Имом Бухорий Саъид ибн Жубайр розияллоху анхудан келтирган ривоятда айтилишича, куплаб гунохлар килган бир гурух мушриклар Расулуллох соллалоху алайхи васалламнинг хузурларига келиб: «Албатта, сен даъват килаётган нарса жуда хам гузал. Кани айт-чи, биз килган нарсаларни ювадиган нарса хам борми?» деб сурашганида Аллох таоло ушбу ояти каримани туширган экан.

Тафсирчи уламоларимизнинг таъкидлашларича, бу ояти карима Куръондаги энг умидворлик ояти хисобланади. Бу оятда бандалар учун энг улуг башорат бор.

Аввало, Аллох таоло:«Эй уз жонларига исроф (жабр) килган бандаларим», деб бандаларига уз нисбатини бермокда.

Аслида мол-дунёни ортикча сарфлашга «исроф» дейилади. Шунингдек, бу суз маънавий жихатдан хаддан ошишга нисбатан хам ишлатилади. Бинобарин, гунох килган одам исрофчи булади, чунки у Аллох белгилаб куйган хаддан (чегарадан) чиккан хисобланади. Гунох туфайли хаддидан ошган одам узига зарар, жабр килади. Аллох таоло ушбу оятда бандаларнинг гунох сабабли исрофга йул куйиб, узларига жабр этишини айтмокда.

«Аллохнинг рахматидан ноумид булманг!»

Унинг рахмати жуда кенгдир. «Албатта, Аллох барча гунохларни магфират этар».

Аллох таоло Нисо сурасида ширкдан бошка барча гунохларни магфират этишини таъкидлаган. Чунки: «Албатта, Унинг Узи ута магфиратли ва ута рахмли Зотдир».  Тавба килган бандаларнинг гунохларини кечиради.

Аввал айтиб утилганидек, муфассирларимиз бу ояти каримани Аллохнинг Китобидаги энг умидли оят, деб таъкидлайдилар ва айни пайтда бу умиднинг гунохга ташвик этувчи умид эмаслигини хам каттик уктирадилар. Яъни Аллох барча гунохларни кечиради, деган умид билан била туриб гунохларда давом этишнинг фарки бор. Бу оятда Аллохнинг конун-коидаларини билмасдан аввал гунох килиб юрганлар хам магфиратдан умид узмасликлари кераклиги айтиляпти. Бу хакикатни оятнинг нозил булиш сабабидан хам билдик.

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Аллох халойикни халк килганда Уз Китобига (ушанда У аршнинг устида, унинг олдида турганди) «Албатта рахматим азобимдан голиб келадир», деб ёзиб куйди», дедилар».

Шарх: Ушбу ривоятдаги «Уз Китобига» деган жумладаги китобдан мурод, «Лавхул Махфуз»дир.

Демак, Аллох таоло «Албатта рахматим азобимдан голиб келадир», деб ёзган Китобнинг номи «Лавхул Махфуз»дир. Бу хам иймон келтириш лозим нарсалардан биридир.

«Арш» сузи лугатда подшох утирадиган тахтни англатади. Акоид илми уламоларининг келтиришларича, оят ва хадисларда келган васфларга биноан, «Арш» оёклари бор тахт булиб, уни фаришталар кутариб туради. У худди олам устидаги куббага ухшайди. У барча махлукотларнинг шифтидир. Аллох таолонинг эса Аршга эхтиёжи йук, балки уни Узи билган хикмат учун яратгандир:

«Аршнинг устида» дейишда хам хиссий маъно кузда тутилмаган, чунки Аршнинг устида хеч нарса йук. Бу ерда Аллохнинг хузуридаги олий маконлик кузда тутилган. «Ёзди» дейилиши эса «Каламга ёзишни буюрди», деган маънони англатади.

Куриб турибмизки, бу хадиси шарифда акоид илмида «гайбиёт» деб аталадиган нарсалардан бир нечаси зикр килинмокда. Хадиси шарифда уша гайбий иймон келтириш лозим булган нарсалардан Аршни, Китобни ва уларнинг Аллох таоло хузуридаги мартабасини эслата туриб, Аллохнинг рахмати газабидан илгари эканлиги таъкидланмокда. Бу эса сиз билан биз бандаларнинг доимо Аллох таолонинг рахматидан умидвор булишимиз учундир.

Аллох таолонинг рахмати газабидан голибдир. Аллох таоло Куръони Каримда: «Рахматим хамма нарсадан кенгдир», деган (Аъроф, 156).

Яна уша кишидан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Агар мумин Аллохнинг хузуридаги укубатни билганида, бирор киши Унинг жаннатига тамаъ килмас эди. Агар кофир Аллохнинг хузуридаги рахматни билганида, бирор киши Унинг жаннатидан ноумид булмас эди», дедилар».

Шарх: Бундан икки тараф хам бирлиги ва биридан куркиб, бошкасидан умид килиб, биридан кутулишнинг, бошкасига эса сазовор булишнинг чорасини ахтариб юриш лозимлиги келиб чикади.

Яна уша кишидан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Аллох рахматни юз булак килгандир. Туксон туккизтасини Уз хузурида тутиб колиб, битта рахматни ерга нозил килгандир. Ана уша булакдан махлукотлар бир-бирларига рахмат киладилар. Хатто хайвон боласини босиб олишдан куркиб, туёгини кутаради», дедилар».

Яна уша кишидан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Аллохнинг юзта рахмати бордир. Улардан биттасини жин, инс, хайвонот ва хашаротлар орасига нозил килгандир. Бас, уша ила улар бир-бирларига мехр ва рахим курсатадилар. Уша ила вахший хайвон уз боласига мехр курсатади. Аллох туксон туккизта рахматини кейинга куйган. Улар ила киёмат куни бандаларига рахмат курсатади», дедилар».

Ушбу турттани икки шайх ва Термизий ривоят килишган.

Шарх: Охирги икки хадиси шариф бир-бирини тулдириб, таъкидлаб келмокда. Аллох таолонинг кенг рахматидан катта кисми киёматга колдирилган экан. Аллох таоло барчамизни уша кунда рахматига олсин.

Жундуб розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Бир киши «Аллохга касамки, Аллох фалончини магфират килмайди» деса, Аллох таоло «Фалончини магфират килмаслигим хакида касам ичаётган ким узи?! Батахкик, Мен фалончини магфират килдим ва сенинг амалингни бехуда килдим», дейди», дедилар».

Бошка бир ривоятда:

«Аллох бандани бу дунёда сатр килган булса, албатта, Аллох уни киёмат кунида хам сатр киладир», дейилган.

Ушбу учтани Муслим ривоят килган.

Шарх: Демак, бировни Аллох таоло магфират килмайди дейишга хеч кимнинг хакки йук. Шу билан бирга, килган гунохи беркитилган холда колган мумин банданинг яхшиликдан умидвор булишига катта йул бор экан.

Умар ибн Хаттоб розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг хузурларига асирлар келтирилди. Асирлар ичида бир аёл гирён уриб типирчилаб юрарди. Бирдан у асирлар орасида юрган бир гудак болани куриб колди-да, уни багрига босиб, эмиза бошлади. Шунда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам бизга:

«Мана шу аёл боласини оловга ташлайди, деб уйлайсизларми?» дедилар.

«Йук! Аллохга касам! У уни асло ташламайди», дедик.

Шунда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:

«Аллох бандаларига мана шу аёлнинг боласига рахм килишидан кура рахмлирок», дедилар».

Икки шайх ривоят килишган.

Шарх: Дунёда онанинг уз боласига курсатадиган рахим-шафкатига, мухаббатига ухшаш нарсани топиб булмаслиги хаммага маълум. Бу хадиси шарифда Аллох таолонинг бандаларга курсатадиган рахм-шафкати ва мехрибонлиги онанинг рахм-шафкатидан хам кенг ва шомиллиги таъкидланмокда.

Абу Зарр ал-Гифорий розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Аллох азза ва жалла: «Ким бир яхшилик килса, унга ун мислича ва зиёда хам килурман. Ким бир ёмонлик килса, унинг жазоси ушанинг мислича ёмонлик булади ёки уни магфират килурман.

Ким Менга бир карич якинлашса, Мен унга бир аршин якинлашурман. Ким Менга бир аршин якинлашса, Мен унга бир кулоч якинлашурман. Ким Мен томон юриб келса, Мен у томон югуриб борурман. Ким Менга ер тула гунох ила рубару келса, аммо Менга ширк келтирмаган булса, Мен унга ушанинг мислича магфират ила рубару келурман» дейди», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят килишган.

Термизийнинг лафзида:

«Аллох таоло: «Эй одам боласи! Модомики, сен Менга дуо килар экансан ва Мендан умидвор булар экансан, Мен сени сендаги борки нарса ила магфират килурман. Парво килмайман.

Эй одам боласи! Агар гунохларинг осмоннинг тепасига етган булса хам, сен Менга истигфор айтсанг, сени магфират килурман. Парво килмайман.

Эй одам боласи! Менга ер тула гунох ила рубару келсанг, аммо Менга ширк келтирмаган булсанг, Мен сенга ушанинг мислича магфират ила рубару келурман» дейди», дедилар», дейилган.

Шарх: Аллох таоло хаммамизни ширкдан саклаб, Уз магфиратига сазовор килсин!

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари