Главные новости
Главная / Жахон / Alibaba’нинг соф даромади 56 фоизга усди
Место рекламы

Alibaba’нинг соф даромади 56 фоизга усди

Фото: Reuters

Alibaba Group компанияси 2019 йилни жуда муваффакиятли якунлади. Бирок компания рахбари Дэниел Чжан Covid-19 коронавируси компаниянинг бутун бизнесига салбий таъсир килишидан огохлантирган.

Компания хисоботига кура, 2019 йил 4-чоракда Alibaba’нинг тушуми 23,2 млрд долларни ташкил килган ва 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 38 фоизга усган. Компаниянинг соф даромади эса 56 фоизга усиб, 7,5 млрд долларга етган. Бундай муваффакиятга 11 ноябрда Хитойда нишонланувчи “Буйдоклар куни”да урнатилган янги савдо рекорди хам сабаб булган.

Бирок компания истикболда барча булинмалари курсаткичлари пасайишидан огохлантирган. Alibaba маълумотларига кура, Uniqlo, Big Eve ва Estee Lauder каби йирик брендларнинг савдоси хажми эпидемия сабабли бир ойда 40-80 фоизгача камайиб кетган. Шунингдек, коронавирус сабабли компаниянинг куплаб ходимлари янги йил таътилларидан кейин ишга чикмаган ва шу сабабли товарлар етказилиши издан чиккан.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

YPjUL21QG0MIHPyX7CIcjz_vkVRiw67Z

Бишкекда комендантлик соати жорий этилмокда

Киргизистон президентининг фармонига кура, Бишкек, Уш ва Жалолобод шахарлари хамда Уш ва Жалолобод областларининг учта …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари