Фото: Pixabay

Reviewс порталининг маълум килишича, АКШда утказилган тадкикот аксарият хайдовчилар ёниб колган Check Engine лампочкасига эътибор каратмайди. Суровда мунтазам равишда машина бошкарадиган 1239 америкалик иштирок этган. Уларнинг 64 фоизи курилмалар панелидаги ушбу лампочка ёнганидан камида бир хафта утиб, автосервисга боришларини маълум килган булса, 29,6 фоизи бир ойдан бир йилгача кутишини билдирган. 25 фоиз хайдовчилар эса унга, умуман, эътибор каратмасликларини таъкидлаган.

Суровда иштирок этганларнинг 9,2 фоизи Check Engine лампочкасига автомобилда кандайдир жиддий ва яккол кузга ташланадиган муаммо юзага келган такдирда эътибор каратишларини тан олган. Гендер фаркларига келинадиган булса, носозлик индикаторига эркакларнинг 32 фоизи, аёлларнинг эса 18,4 фоизи эътибор каратмаслиги маълум булган. Шунингдек, бу борада ёш хам мухим омил хисобланади: автосервисларга ёнаётган лампочка буйича мурожаат киладиганларнинг 43,4 фоизини 45 ёшдан катталар ташкил этади, 26,6 фоизини — 35 ёшгача булган хайдовчилар.