Главные новости
Главная / Жамият / Яйра Абдуллаева оламдан утди
Место рекламы

Яйра Абдуллаева оламдан утди

Узбекистон халк артисти Яйра Абдуллаева 89 ёшида вафот этди. Бу хакда Kun.uz манбаси хабар килди.

Манба хабарига кура, актриса Тиббиёт бош бошкармасига карашли 1-марказий клиник шифохонасининг жонлантириш булимида хаётдан куз юмган.

o3bdo6oajaos_54gwulycbcd4qomzufm

Яйра Абдуллаева 1930 йил 14 августда Тошкент шахрида тугилган. 1950 йилда А. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган.

Актриса хаёти давомида юздан ортик турли-туман роль ижро этиб, уз устида тинмай ишлаган забардаст ижодкор сифатида халк мехрига сазовор булди. У сахнадаги фаолияти билан бир каторда кино, телевидение ва радиода хам бетакрор роллар ижро этди. Жумладан, “Бой ила хизматчи”да Гулбахор, “Стадионда учрашамиз”да Раъно, “Опа-сингил Рахмоновалар”да Дилдор, “Хамза”да Саодат хамда биринчи узбек телефильми “Азизахон”да Азизахон, “Зайнаб ва Омон”да Зайнаб, “Еттинчи ук”да Хоним каби роллари кино санъатимиз ютукларидан булди.

Республика радиосидаги “Театр микрофон олдида”, “Бир актёр театри” каби эшиттиришларда фаол катнашган актриса катор радиоспектаклларда хам роллар ижро этган.

Яйра Абдуллаеванинг сермазмун ва самарали ижодий фаолияти давлат томонидан “Узбекистон халк артисти” (1964) унвони, Давлат мукофоти, “Дустлик”, “Эл-юрт хурмати” орденлари билан муносиб такдирланган.

Kun.uz тахририяти мархуманинг оила аъзолари ва якинларига чукур хамдардлик изхор этади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Фохишаликка олиб кетилаётган икки аёл тухтатиб колинди

Шу йилнинг 21 июль куни Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Ислом Каримов номидаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари