Главные новости
Главная / Сиёсат / «Агар вазир талабаларни эшитса балки истеъфо берарди» — Партиялар стипендиялар хакида
Место рекламы

«Агар вазир талабаларни эшитса балки истеъфо берарди» — Партиялар стипендиялар хакида

Бугун, 28 ноябрь куни Тошкентдаги «Зарафшон» концерт залида сиёсий партиялар вакиллари иштирокида «Олий таълим тизими: Мавжуд муаммолар ва уларни хал килиш йуллари мавзусида «Демократик дебат» ток-шоусининг навбатдаги сони суратга олинди.

Унда 2019-2020 укув йилида олий таълим муассасалари талабалари учун катъийлаштирилган (400 минг сумлик) стипендия масаласи кутарилди ва партиялардан бу борадаги фикр суралди.

fbkfxagedozmfeeymvxs02azfwlxeyy3Бу масалада биринчи булиб УзЛиДеП партияси вакили, иктисод фанлари доктори, профессор Нодир Жумаев суз олди.

«Аввало, талаба учун бу сумма етарлими, деган масалани куйиш керак. Якинда Андижон вилояти хокими талабалар билан бирга овкатланди. Шу ерда хоким тушлик учун 15 минг сум тулов килди ва жойлардаги асл холатни курсатиб берди.

Энди хисоблайлик, бир талаба нонуштага истеъмол киладиган махсулотларни 10 минг сум, кечки овкатланишни эса 15 минг деб хисобласак, бу тушлик билан 40 минг сумни ташкил килади, энди буни бир ойга хисоблаб куринг.

Бу талабанинг факат овкатланиш харажати, унга бошка эхтиёжлар учун суммалар кушилмаган. Демак, талабалар учун туланадиган стипендияни кайта куриб чикиш керак.

Бу масала бизни партия депутатлари Расул Кушербаев ва Абдурашид Абдукодиров томонидан хам бир неча марта кутарилди», дейди у.

Миллий тикланиш партияси вакили, педагогика фанлари доктори, профессор Нодира Эгамбердиеванинг фикрича, стипендия масаласида мухокамаларни тухтатиш пайти келди.

«Яхшилаб карайлик, бу йил кимларга «Нобел» мукофоти берилди ва нима учун берилди?

Улар иктисодиётни жамиятда йигилиб колган кичик муаммоларни хал килиш оркали ривожлантиришни таклиф килишмокда. Хуп, стипендия масаласи олий таълим тизимидаги кичик бир масала. Лекин биз бу мавзуни турт ойдан бери мухокама киляпмиз. Барча дебатлар факат шу масала атрофида айланмокда. Ахир атрофимизда юзлаб ижтимоий муаммолар йигилиб кетган.

Албатта, биз табакалашган стипендия тарафдоримиз, лекин бу мавзуни ёпиш вакти келди», дея фикр билдирди Нодира Эгамбердиева.

«Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгаши раиси уринбосари Миродил Абдурахмонов эса кескинрок фикр билдирди.

«Агар хозир Олий ва урта махсус таълим вазири талабаларнинг мана шу ердаги фикрларини эшитаётган булганида балки истеъфога чикарди. Партиямиз бу масалани жуда жиддий масала деб хисоблайди ва у тезрок тугри ечимини топиш керак», деди у.

«Адолат» СДП Марказий кенгаши раиси уринбосари Фаход Ишанкулов катъийлаштирилган стипендия аввалбошданок хато тизим булганини таъкидлади. 

«Якинда олий таълим вазирининг хисоботини эшитдик. Унда вазир парламент олдида аввалги, табакалаштирилган стипендияга ухшаш тизим жорий килишга ваъда берди.

Уйлаймизки, бу ваъда амалда хам натижаси билан куринади ва депутатлар томонидан назоратга олинади», деди у.

Халк демократик партияси Марказий Кенгаши булими бошлиги Боймурод Юсупов бир хил стипендия талабаларнинг укишга булган мотивацияси йуколишига сабаб булгани хакида гапирди.

«Бизнинг Олий таълимдан кузлаган максадимиз факат кадр чикариш эмас. Максад – малакали мутахассис тайёрлаш. Хозир амалда булган бир хил стипендия талабаларнинг укишга булган мотивациясини синдирмокда.

Стипендияси камайган талаба хеч качон билим олишга интилмайди, у корин туйдириши хам керак ахир», дейди у.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

nintchdbpict000600806813

Лионель Месси «Наполи»га карши уйиндан сунг Жюнейт Чакирга кул узатишни истамади (видео)

«Барселона» хужумчиси Лионель Месси Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб бахси доирасида «Наполи»га карши кечган …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари