Главные новости
Главная / Жахон / Афроамерикалик миллиардер АКШнинг кора танли ахолиси учун 14 триллион доллар компенсация талаб килди
Место рекламы

Афроамерикалик миллиардер АКШнинг кора танли ахолиси учун 14 триллион доллар компенсация талаб килди

Афроамерикалик миллиардер, Black Entertainment Television компанияси асосчиси Роберт Жонсон АКШнинг кора танли фукаролари бошидан утказган куллик учун компенсация талаб килди.

Миллиардернинг таъкидлашича, АКШ хукумати кора танли ахолига куллик даврида етказилган зиён учун компенсация сифатида 14 трлн доллар тулаши лозим. Бу хакда CNBC телеканали хабар берди.

Миллиардер афроамерикалик Жорж Флойд улимидан кейин АКШни камраб олган норозиликлар ортида шундай талаб билан чикди.

Жонсоннинг фикрича, компенсация туланиши Вашингтонга зарар етказмайди, чунки ок танли америкаликларнинг кора танлиларга етказилган зарарни тан олишларини англатади. Унинг таъкидлашича, тавон пули “кора бизнес”ни ривожлантиришга сарфланади ва иктисодиёт ривожланишига туртки беради.

“Куллик давридан бери 200 йил утди ва у учун хеч кандай компенсация туланмади”, деб таъкидлаб утган Жонсон. Унинг айтишича, бугунги кунда афроамерикаликлар маблаглари йуклиги сабабли “даромад ва бойлик туплашга асосий туртки берувчи куч хисобланадиган” таълим олиш имкониятидан махрумлар.

Бу орада бошка афроамерикалик тадбиркор, Merck&Co фармацевтик компанияси бош директори Кеннет Фрейзернинг таъкидлашича, хукумат Жонсоннинг талабини бажариши даргумон. У афроамерикаликларга бизнесменларнинг узлари ёрдам беришлари мумкинлигини айтган.

Роберт Жонсон 2001 йилда Viacom компаниясига Black Entertainment Television’ни сотгандан кейин тарихга АКШнинг биринчи кора танли миллиардери сифатида кирган. У уз компаниясини сотгандан кейин The RLJ Cos инвестиция компаниясига асос солган. Бирок хозирда Жонсон Forbes’нинг миллиардерлар руйхатига кирмайди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

UBUDSX-yOU4urq81oBpVodavwwGS_tZg

Киргизистон президенти пандемия юзасидан хамюртларига мурожаат килди

 Киргизистон президенти Сооронбай Жээнбеков пандемия юзасидан яна хамюртларига мурожаат килди. Жээнбеков бу билан боглик холда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари