Главная / Маданият / Аёлларга Рамазон насихатлари

Аёлларга Рамазон насихатлари

ovkatАфсуски, купчилик бу улуг ойда исрофлар килишяпти. Оилаларнинг Рамазон ойида истеъмол киладиган таомлар микдори, йилнинг бошка ойларига нисбатан купрок. Факат Аллох рахим килганлар бундан мустасно. Шунингдек, аёл кунининг куп кисмини ошхонада турли таомлар ва ичимликлар тайёрлаш билан утказиб юборади. Энди у качон Куръон укийди? Качон Аллохни зикр килиб, У Зотга дуо ва истигфор билан юзланади? Качон руза хукмлари ва кечаси коим булиш одобларини урганади? Качон Аллохга итоат килиш учун фурсат топади?

Оламлар Роббиси Аллохга хамду санолар булсин хамда Пайгамбаримиз Мухаммад ибн Абдуллохга, ахли оилаларига ва сахобаларига салоту саломлар булсин. Биз муборак Рамазон ойининг кириши муносабати билан ушбу киска калималарни ва кимматли нидоларни муслима аёлларга багишлаймиз. Аллох таъолодан бу насихатларни мумина опа-сингилларимизга фойдали килишини ва уларга Аллохга итоат килишларида хамда бу улуг ойда Аллохнинг розилиги ва магфиратига етишишларида ёрдамчи килишини сураймиз.

Биринчи насихат

Рамазон биз шукр килишимиз лозим булган неъматдир. Мухтарама опа-сингиллар! Рамазон ойи Аллохнинг мумин бандаларига берган энг улуг неъматларидандир. Бу ойда Аллохнинг рахмати ёгилади, гунохлар магфират килинади, ажр-савоблар купайтирилади ва Аллох бандаларини жаханнамдан озод килади.
Набий соллаллоху алайхи васаллам айтдилар: «… Агар Рамазон ойи кирса, жаннат дарвозалари очилади, жаханнам копкалари ёпилади хамда шайтонлар занжирбанд килинади…».

Муттафакун алайх.

«Кимки иймон билан ва савоб умид килиб, Рамазон рузасини тутса, унинг олдин килган гунохлари кечирилади. Кимки иймон билан ва савоб умид килиб Рамазонда (кечалари) коим булса, унинг олдин килган гунохлари кечирилади».

Муттафакун алайх.

Аллох таъоло Хадиси Кудсийда айтади: «Одам боласининг барча амаллари узи учундир. Факат руза Мен учундир. Унинг мукофотини хам Узим бераман».

Муттафакун алайх.

Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам айтдилар: «Рамазон ойининг хар кеча-кундузида Аллохнинг жаханнамдан озод киладиган бандалари бор ва хар бир мусулмоннинг дуо килса, ижобат килинадиган бир дуоси бор».

Ахмад ривояти.

Яна бу ойда Кадр кечаси хам бор. «Кадр кечаси минг ойдан яхширокдир». (Кадр, 3)

Муниса опа-сингиллар! Биз Рамазон ойининг баъзи фазилатларини зикр этдик. Бу Аллохнинг сизга берган неъматининг нечоглик улуглигини баён килиб беради. Сизни бошкалардан афзал килиб, Рамазон рузаси ва киёми учун тайёрлади. Утган Рамазонда биз билан бирга руза тутган канча кишилар хозир тупрок остида, кабрларидалар. Бу неъмат учун Аллохга шукр килинг, уни гунохлар ва ёмонликлар билан карши олманг. Акс холда, бу неъмат завол топади.
Мана бу шоирнинг сузи кандай хам яхши:

Шукр эт, Аллохнинг иноятига,
Токи гунох сабаб топмасин завол.
Омонлик факат Хак ибодатида,
Ношукр бандага куп огир савол.

Иккинчи насихат

Рамазонни кандай каршилайсиз?

  1. Хакикий тавба килишга шошиш билан…
    «Барчаларингиз Аллохга тавба килинглар, эй муминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар». (Нур, 31)
    2. Ёлгон, гийбат, чакимчилик, бузуклик, мусика, жохилият ясан-тусани, номахрамлар билан аралашиш каби барча гунохлардан халос булиш билан…
    3. Рамазонни солих амаллар билан барпо килишга хамда кимматли вактларни бехуда сарфламасликка катъий ният ва олий химмат билан…
    4. Зикр, дуо, истигфор ва Куръон тиловатини купайтириш билан.
    5. Беш вакт намозни уз вактида, хотиржам ва хушуъ билан адо килиш.
    6. Фарзларни бажаргандан кейин нафл ибодатларни хам комил адо килиш билан.

Учинчи насихат

Муслима тутган рузаси Аллох хузурида кабул булиши учун рузанинг фарзлари, суннатлари ва одобларини урганиши лозим. Аёллар рузасига тегишли булган хукмларни келтириб утамиз.
1. Балогатга етган, окила, муким (мусофир эмас), кодир (касал эмас), хайз ва нифос каби ман килувчилардан холи хар бир муслима аёлга руза тутиш фарз булади.
2. Агар навнихол киз кундузи балогатга етса, куннинг колган кисмида (рузани бузувчи нарсалардан) тийилиши керак. Чунки унга руза фарз булди. Ойнинг утган кисмининг рузасини казо килиб тутиб бериши лозим эмас. Чунки у пайтда унга руза вожиб эмас эди.
3. Фарз рузада калб билан ният килиш шарт. Тил билан талаффуз килинмайди. Шунингдек, казо руза ва кафорат рузалари каби вожиб рузаларда хам ният шарт.
Расулуллох соллаллоху алайха васаллам айтадилар: «Кечаси руза (тутишни ният) килмаган кишига руза йук. (Яъни рузаси сахих эмас)». Ахмад ривояти.
Рузани туннинг кайси кисмида, хатто тонг киришидан бир лахза олдин булса хам ният килсангиз, руза дуруст булади.
4. Рузани бузадиган нарсалар еттита;

а) жимоъ;
б) кучоклашганда, упганда эркак ёки аёлдан маний келиши;
в) емок, ичмок;
г) озиклантирувчи укол каби кувват буладиган нарсалар;
д) кон олдириш йули билан кон чикариш;
е) касддан кайт килиш;
ж) хайз ва нифос конининг келиши.

  1. Хайз курган аёл ок ипни (яъни хайз тугагандан кейин чикадиган окиш суюклик.. Бу билан аёл покланганини билади) курса, кечаси рузани ният килиб, руза тутади. Агар аёл покланганини билолмаса, пахта ёки шунга ухшаш нарса билан артинади. Тоза булса, руза тутади. Хайз кони булса, руза тутмайди.
    2. Хайз курган аёл уз табиатида колиши афзал. Аллох унга ёзиб куйган нарсага рози булсин ва хайзни тусадиган амалларни килмасин. Чунки бу (хайз) Аллох таъоло Одам алайхиссалом кизларига ёзиб куйган нарсадир.
    3. Агар нифос курган аёл кирк кун тулмасдан покланса, руза тутади ва намоз учун гусл килади. Агар нифоси кирк кундан утиб кетса, руза ниятида гусл килади. Тухтамаётган конни истихоза деб эътиборга олади. Лекин одатий хайз вактига тугри келса, хайз хисобланади.
    4. Истихоза кони рузани бузмайди.
    5. Хомиладор ва эмизикли аёл касалга киёс килинади. Огиз очишлари жоиз. Улар казосини тутиб беришади.
    Набий соллаллоху алайхи васаллам айтдилар: «Аллох мусофирдан рузани ва намознинг ярмини кечди. Хомиладор ва эмизикли аёлдан рузани кечди». Термизий ривояти.
    6. Рузадор эхтиёж тугилганда таомни татиб куриши мумкин. Лекин ютиб юбормайди. Огзига олган таомни туфлаб ташлаши рузасини бузмайди.
    7. Шом намозидан олдин ифторликни тезлаштириш ва сахарликни кечиктириш мустахаб булади.
    Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам айтдилар: «Инсонлар модомики ифторликни тезлаштирар эканлар, яхшиликда давом этадилар». Муттафакун алайх.

Туртинчи насихат

Рамазон – руза ойи, таом ойи эмас.
Аллох Рамазон рузасини мусулмонлар сабрга одатланиши учун фарз килган. Токи улар нафсларини ва шахватларини тийувчи, Роббиларига такво килувчи булсин.
«Эй муминлар, такволи кишилар булишингиз учун сизлардан илгари утганларга фарз килингани каби, сизларга хам руза тутиш фарз килинди». «Бакара», 183.
Салафларнинг биридан: «Руза нима учун машруъ килинган?»– деб суралди. У жавоб берди: «Бой хам очлик нималигини билиши учун. Шунда камбагални унутмайди».

Мухтарама опа-сингиллар! Бу ойни Аллохга итоат, ибодат килмасдан бехуда утказиб юборишдан эхтиёт булинг. Дархакикат, Рамазонга етиб, гунохлари кечирилмаган кимса бадбахт булибди.
Набий соллаллоху алайхи васаллам айтдилар: «Одам боласи корнидан кура ёмонрок идишни тулдирмаган. Одам боласига гавдасини тутиб турадиган бир-икки лукма таом кифоя. Агар иложи булмаса, кориннинг учдан бири таомига, учдан бири ичимлигига ва яна учдан бири эса нафас олишигадир». Ахмад ва Термизий ривояти.

Бешинчи насихат

Рамазон – Куръон ойидир
Рамазон ойининг Куръон билан узига хос богликлиги бор.
«(У санокли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун хидоят булиб ва хидоят ва Фуркон (хак билан ботилни ажратгувчи)нинг очик оятлари булиб, Куръон нозил килинган». «Бакара», 185.
Рамазон ва Куръон бир-бирига богликдир. Рамазон зикр килинганда Куръон хам зикр килинади.
Ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади: «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам инсонларнинг энг кули очиги эдилар. Рамазонда Жаброил алайхиссалом билан учрашган пайтларида яна хам сахийрок булар эдилар. Жаброил Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам хузурларига Рамазоннинг хар кечасида келарди ва Куръондан таълим берарди. Расулуллох соллалоху алайхи васаллам Жаброил алайхиссалом билан учрашган пайтларида хур шамолдан хам яхшиликни улашувчи, сахийрок булар эдилар».

Бухорий ва Муслим ривояти.
Демак, Рамазон тунлари Куръон тиловат килиш ва Куръондан дарс килиш мустахаб экан. Чунки кечаси ташвишлар тин олади. Инсон бир хотиржамлик туяди.

«Албатта кечаси (ибодат учун бедор булиб) туриш (тун уйку-ором вакти булгани сабабли) жуда огир юкдир ва (лекин у пайтда кундузги безовталиклар булмагани учун) энг тугри суздир». «Муззаммил», 6.
Салафлар Рамазонни Куръон тиловати билан утказардилар. Баъзилари Рамазоннинг хар ун кечасида коим булиб, Куръонни хатм килардилар. Катода хар доим етти кунда хатм киларди. Рамазонда эса уч кунда хатм киларди. Охирги ун кунлигида хар кеча хатм киларди.
Зухрий Рамазон ойи кирса, «Бу ой Куръон тиловат килиш ва таом бериш ойидир», – деб айтарди.
Ибн Абдулхакам айтади: «Молик Рамазон ойи кирганида хадис укишни ва илм ахли давраларини тарк килиб, мусхафдан Куръон тиловат килишга киришар эди».
Абдураззок айтади: «Суфён Саврий Рамазон ойи кирганда барча ибодатларни тарк килиб, Куръон тиловатига киришарди».
Сиз хам Куръон тиловатини одат килиб олинг. Шунда калбингиз уйгонади, нафсингиз покланади ва аъзоларингиз Аллох хукмига буйсунади. Иншааллох, Киёмат куни Куръоннинг шафоатига ноил буласиз.
Набий соллаллоху алайхи васаллам айтдилар: «Руза ва Куръон Киёмат куни бандага шафоатчи булади. Руза айтади: «Эй Роббим. Мен уни таомдан ва шахватдан тусдим. Мени унга шафоатчи килгин». Куръон айтади: «Мен уни кечаси уйкудан тусдим. Мени унга шафоатчи килгин». Хар иккаласи шафоатчи килинади».

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари