Главные новости
Главная / Сиёсат / Адлия вазирлиги ер участкаларини олиб куйишдаги компенсация турлари шарти хакида эслатди
Место рекламы

Адлия вазирлиги ер участкаларини олиб куйишдаги компенсация турлари шарти хакида эслатди

Узбекистонда ер участкаларини олиб куйиш компенсациянинг катор турлари берилиши шарти билан амалга оширилади. Адлия вазирлиги шу хакда эслатма билан чикди.

Давлат ва жамоат эхтиёжлари учун ер участкаларининг олиб куйилиши муносабати билан фукароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни коплаш тартиби тугрисидаги низомга кура, ер участкаларини олиб куйиш компенсациянинг куйидаги турлари берилиши шарти билан амалга оширилади:

фукароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам булмаган бошка тенг кийматли обод турар жойни мулк килиб бериш ва дов-дарахтлар кийматини тулаш;

8ggtlxnzzr3t-iib6n6tamhufyk-_ecv

бузилаётган уйлар, бошка иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар кийматини фукароларга тулаш, шунингдек, ер участкасини олиб куйиш муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларни коплаш;

ер участкасини узлаштириш даврида икки йилгача муддатга ижара шартномаси асосида вактинча уй-жой бериб, бузилаётган уйлар (квартиралар), иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор киймати тулик туланган хамда ер участкасини олиб куйиш муносабати билан мулкдорга етказилган бошка зарарларни коплаган холда, фукароларга якка тартибда уй-жой куриш учун белгиланган норма доирасида ер участкаси бериш;

давлат ёки жамоат эхтиёжлари учун ер участкаси олиб куйилиши окибатида юридик шахсларга аввалгисига тенг кийматли мол-мулк бериш ёки кучмас мулкнинг бозор кийматини ва етказилган зарарларни коплаш;

ер участкаси давлат ва жамоат эхтиёжлари учун олиб куйилиши окибатида етказилган зарарларни тулалигича коплаш;

фукароларга ва юридик шахсларга тегишли бузилиши керак булган уйлар, иморатлар ва иншоотларни кучириш ва янги жойда тиклаш, шунингдек, ер участкасини олиб куйиш муносабати билан мулкдорга етказилган зарарларни коплаш;

янги жойда уйлар, иморатлар куриш хамда уларни фукаролар ва юридик шахсларга мулк килиб бериш, шунингдек, ер участкасини олиб куйиш муносабати билан мулкдорга етказилган зарарларни коплаш.

Бузиладиган уйлар (квартиралар), иморатлар, иншоотлар, кучириладиган дарахтлар учун тулов микдори масаласини куриб чикиш учун тегишли туманлар (шахарлар) хокимликлари туман (шахар) хокимининг уринбосари бошчилигида хокимликларнинг молия ва бошка бошкармалари (булимлари) вакилларидан, ерлардан фойдаланиш ва куриклашни назорат килиш буйича давлат инспектори, фукароларнинг узини узи бошкариш органи, ер участкаси олиб куйилаётган ер эгаси (ердан фойдаланувчи, ижарачи), узига ер участкаси ажратиб берилаётган корхона, муассаса ёки ташкилот вакилидан хамда хокимликлар хохишига кура бошка ваколатли органлар вакилларидан иборат таркибда тулов микдорини ва компенсация турини белгилаш буйича комиссиялар ташкил киладилар.

Уйлар (квартиралар), иморатлар ва иншоотларни, шунингдек олиб куйилаётган ер участкаларидаги куп йиллик дов-дарахтларни бахолаш бахоловчи ташкилотлар томонидан ариза берувчининг маблаглари хисобига амалга оширилади.

Бахолаш тугрисидаги хисобот комиссияга берилади.

Фукаролар томонидан умрбод эгалик килиш учун мерос килиб колдириш хукуки билан фойдаланиладиган, кимошди савдоси асосида сотиб олинган ер участкалари олиб куйилган такдирда уларга умрбод эгалик килиш учун мерос килиб колдириш хукуки билан тенг кийматли янги ер участкаси берилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

1nExDwvE0qIs2iRPojoOxW8G00OpMGtw

Самарканд шахрида бош соликчи узгарди

Собиржон Махмудович Рустамов Самарканд шахар давлат солик инспекцияси бошлиги этиб тайинланди. Бу хакда Zarnews хабар таркатди. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари