Главная / Жамият / Адлия вазири: Бузилаётган уй-жой билан шу ерда яшаган инсон хотиралари хам учирилади

Адлия вазири: Бузилаётган уй-жой билан шу ерда яшаган инсон хотиралари хам учирилади

Бузилаётган уй-жойлар билан бирга, уша ерда яшаган инсонларнинг уйи билан боглик не-не хотиралари учирилади. Адлия вазири Русланбек Давлетов, вазирлик ходимлари иштирокида булиб утган коллегиал йигилишда шундай фикрни билдирар экан, ходимларни уйлари бузилаётганлар урнида тасаввур килиб куришга чакирди.

«Хамма шахарлар янгидан курилади, эскиси бузилади, ободонлашади, бу табиий жараён барча жамиятларга хос булган холат. Лекин, XXI асрда яшаётган цивилизацион жамият сифатида барча харакатлар учун КОНУН энг асосий мезон булиши керак, одамлар хукукларини поймол килиш эвазига, конунни бузиш эвазига хеч кандай курилиш ёки ободонлаштириш булиши мумкин эмас», – деган адлия вазири.

udo7pivroy34vxwhdlbip5vko7aivusf

Унинг айтишича, уй бузилишларидаги конунбузарликларнинг олдини олиш ва бархам бериш адлия ходимларининг биринчи галдаги вазифаси булиши керак. Вазирга кура, уй-жой бузилиши билан инсонларнинг бир неча ун йиллик, хатто болалик хотиралари учиб кетади.

«Уй-бузилиши кандай огир масала эканини хар бир ходим юрагидан утказиши керак, яъни узларингизни шу инсонлар ва фарзандларининг урнига куйиб куринглар, бошка хеч нарса керак эмас. Ва яна битта жихатни эътиборга олинглар, гап факат моддий бойлик булмиш иморатда эмас.

Уй-жойни бузиш билан инсонларнинг шу уй билан боглик хотиралари хам учирилади. Тугилиб усган жой, ёшликда уйнаб кулиб юрган ховли, болаликдаги хотиралар, керак булса хар бир хонадоннинг хиди инсон учун кадрли, куп уйлар авлоддан авлодга утиб келяпти, бу юксак маънавий бойлик ва инсон хаётидаги ажралмас хотиралардир», – дея таъкидлаган Русланбек Давлетов.

Амалиётдаги муаммолардан, билдирилган фикр мулохазалардан келиб чикиб Адлия вазири адлия органлари ходимлари олдида турган мухим вазифалар алохида тухталиб, куйидагиларни билдирди:

– барча махаллий хокимликларни фукароларни уй-жой билан боглик конуний хукукларини поймол этишларга чек куйишларини талаб киламиз;
– бутун адлия тизими рахбарлари, мутасаддилари ва ходимларини уз ваколатларидан тулик фойдаланган холда, уй-жойлар бузилиши жараёнида Узбекистон конунларига амал килиш юзасидан чоралар куришларига чакираман.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари