Главная / Маданият / Абдулла Арипов Узбекистонда рахбар аёллар сонини оширишга йуналтирилган стратегияни ишлаб чикиш вазифасини берди

Абдулла Арипов Узбекистонда рахбар аёллар сонини оширишга йуналтирилган стратегияни ишлаб чикиш вазифасини берди

Узбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 22 декабрь куни булиб утган Хотин-кизлар кумитаси хисобот конференцияси доирасида барча вазирлик ва идоралар рахбарларига рахбарлик лавозимларига аёлларни тайёрлаш стратегиясини ишлаб чикиш вазифасини топширди. Тадбирда катнашган Kun.uz мухбири шу хакида хабар берди.

“Вазирликлар рахбар лавозимларига номзодларни таклиф этади, бирок руйхатда 10 нафардан 1 тасигина аёл киши булади ёки умуман йук. Рахбар кадрлар орасида хотин-кизлар улушининг ортиши ёш кадр сифатида етишиб келаётган кизларимизга хам яхши урнак вазифасини бажаради, рахбар аёлларни кургач, уларда хам шундай булишга хохиш ва иштиёк пайдо булади. Албатта, оилада киз бола тугилса, биринчи навбатда уни оилага тайёрлашга эътибор каратамиз. Тугри, у келин, она булиши, фарзанд тарбияси билан шугулланиши керак, лекин биз унинг орзу-хавасларига етишишига, жамиятда уз урнини топишига, етук кадр булиб етишишига кумаклашишимиз керак эмасми?!“, – дейди Бош вазир.

Шу уринда фаол аёллардан бирининг никох ёшини киз болалар учун хам, угил болалар учун хам 18 ёш этиб белгилашга оид таклифига эътибор каратилди ва бунинг тугри таклиф экани, бу масала тегишли идоралар томонидан куриб чикилиши кайд этилди.

Хар бир вазирлик ва идоралар рахбарларига тизимда ишлаётган ташаббускор хотин-кизларни рахбарлик лавозимларига тайёрлаш буйича уз стратегияларини ишлаб чикиш вазифаси топширилди. Бунда хар бир ташкилотда рахбар лавозимларидаги хотин-кизларнинг улуши 30 фоиздан кам булмаслигини таъминлашга доир чораларни белгилаб олиш лозим.

“Халкаро тажрибага назар ташласак, Дания, Норвегия ва бошка мамлакатларда рахбарларнинг учдан бир кисми, Швецияда уларнинг ярмидан купини аёллар ташкил килар экан. Узбекистон хозир рахбар аёллар сони буйича 130-уринда, вахоланки Беларусь – 30, Козогистон – 59, Тожикистон – 106-уринда. Бу Президентимиз юритаётган сиёсатга, уларнинг куяётган талабларига умуман тугри келмайди. Шунинг учун республикамизда аёллар фаоллигини ошириш буйича олиб бораётган ишларни янада кучайтириш зарур“, – дея таъкидлади Абдулла Арипов.

Бундан аввал Республика Хотин-кизлар кумитаси раиси Танзила Норбоева хам уз хисоботида аёл рахбарларнинг камлиги масаласига эътибор каратган эди. Унинг сузларига кура, 2014 йилги Парламент сайловларида Олий Мажлис Конунчилик палатасига 24 нафар, Олий Мажлис Сенатига 10 нафар хотин-кизлар сайланган. Шу билан бирга, 1 400 нафарга якин хотин-киз турли сохаларда рахбарлик лавозимларида фаолият юритмокда.

“Юртбошимизнинг хар йили Зулфия номидаги Давлат мукофотини хар бир худуддан 2 нафардан иктидорли кизларга бериш буйича кабул килган карорлари уларнинг давлат ва жамият бошкарувида муносиб иштирок этишларида янги имкониятларни очиб берди. Хотин-кизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни хар томонлама куллаб-кувватлаш максадида кумиталар кошида “Хукукшунос аёллар”, “Илм-фан ва аёл”, “Ижодкор аёллар”, “Ташаббускор аёллар”, “Аёл ва саломатлик”, “Фахрий аёллар” жамоатчилик уюшмалари ташкил этилди. Шундай булса-да, хотин-кизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида амалга ошираётган ишларимиз хали бугунги кун талабига тулик жавоб бермайди, худудларда олиб борилаётган ишлар коникарсиз ахволда“, – деди Танзила Норбоева.

Бундан ташкари, тадбирда сиёсий партиялар билан хамкорлик меморандумлари ижросини таъминлашга етарли эътибор каратилмаётгани кайд этилди. Вакиллик органлари хамда Парламент депутатлигига номзод курсатиш жараёнида хотин-кизлар учун белгиланган 30 фоизлик квота камраб олинмаётгани маълум килинди.

“Бугунги кунда вакиллик органлари ва парламент депутатлари орасидаги хотин-кизлар улуши 15 фоизни хам ташкил этмайди. Сабаби – курсатилаётган номзодларни тайёрлаш буйича тизимли иш олиб борилмаяпти, айникса, рахбарлик лавозимларига хотин-кизлардан номзод суралса, топиб хам бера олмаяпмиз. Хозирги кунда рахбарлик лавозимларида фаолият олиб бораётган аёллар сони 1 фоизни хам ташкил этмайди. Жойларда хотин-кизларнинг етакчилигини таъминлашда асосий бугин булган бошлангич ташкилотлар фаолиятлари хам коникарсиз ахволда. Шундай экан, биз Хотин-кизлар кумиталари бу борадаги фаолиятимизни тубдан кайта куриб чикишимиз шарт“, – дея таъкидлади Норбоева.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари