Главные новости
Главная / Маданият / АНДИЖОНДАГИ МАСЖИД АУКЦИОНДА СОТИЛАДИМИ ЁКИ ЙУК?
Место рекламы

АНДИЖОНДАГИ МАСЖИД АУКЦИОНДА СОТИЛАДИМИ ЁКИ ЙУК?

Сунгги бир ой давомида Андижон шахри «Тахтакуприк» махалласидаги мадраса биноси хакидаги хабарлар интернетда шов-шувларга сабаб булмокда.

Ижтимоий тармокларда айланаётган хабарларда Дустлик кучасида жойлашган мадраса комплекси ётокхонага айлантирилган булсада, у ерда яшаётган кишиларга шароит йуклиги, махалла ахолиси мазкур бинони масжид килиб кайтаришларини сураётгани хакида айтилади.

Куни кеча эса бино аукцион оркали савдога куйилгани маълум булди.

Мана энди барчада, «Хуш, бино нега аукцион оркали сотиляпти?», деган савол пайдо булгани аник.

Kun.uz узок йиллардан бери «кулма-кул» булиб келаётган бино билан боглик можароли холатларга ойдинлик киритишга харакат килди. Масала буйича мутасадди ташкилотларга мурожаат килингач, бинолар комплексидаги муаммоли холат оркасидан «бир даста хужжатлар йигиндиси» тупланди. Маколада тупланган хужжатлар хакида батафсил тухталмай, уларни кискача мазмунда хавола килиб утамиз.

Аслида масжид ёки мадраса учун ният килиб курилган бинони узлаштириш ёки сотувга куйиш яхши оилада тарбия топган инсон учун жуда кийин масала.

Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф шайх хазратлари шу муаммо борасида савол сурашганда, масжид сотилмайди, аммо шариатдан бехабарлар сотиб олиб, вакф ерни узлаштириши олдини олиш учун ихлосли мусулмонлардан кимдир уни сотиб олсин ва масжид учун саклаб турсин, вакти келиб, имкон булиши билан яна масжид тасарруфига беради, деган эдилар.

Мадрасанинг айни пайтдаги эгаси ким?

«Тахтакуприк» махалласидаги мазкур иншоот мадраса ёки масжид сифатида руйхатдан утмагач, Андижон шахар хокимининг 2009 йил 10 апрель кунги 169-К-сонли карорига асосан, «Мукаддас зиёрат сафари» МЧЖ тасарруфига утказиб берилган. Лекин, «Мукаддас зиёрат сафари» МЧЖ уз фаолиятини тухтатганидан кейин шахар хокимининг 2011 йил 20 сентябрь кунги 658-К-сонли карорига биноан, максадли фойдаланилмаётган мазкур бино-иншоотлар махаллий кенгаш ихтиёрига кайтариб олинган. Шуни айтиш жозки, бино-иншоотлар 3016,86 кв.м. ер майдонида жойлашган булиб, умумий курилиш майдони 1931,86 кв.м.ни, умумий фойдаланиш майдони эса 1716,24 кв.м.ни ташкил этади.

Орадан карийб турт йил утгач, яъни 2015 йил 25 апрель куни шахар хокимининг 222-К-сонли карорига асосан, бино-иншоотлар шахар хокимлиги хузуридаги инфратузилма мулкларини бошкариш маркази ДУК балансига утказилиб, давлат мулки сифатида 2018 йил 2 февраль куни 2747 тартиб раками билан руйхатга олинди.

Ушбу жойнинг бир кисмига кам таъминланган ва турар жойга мухтож булган 27та оила жойлаштирилган, биринчи каватдаги 265,44 кв.метрли хонадан (хонакох) эса вилоят маданият ва спорт ишлари бошкармаси кийим-кечак омборхонаси сифатида фойдаланиб келган. 

2018 йил 11 февраль куни Андижон шахар хокимлигида утказилган йигилишда тадбиркорлик масалалари буйича мурожаатларни хал этиш юзасидан чора-тадбирлар режаси тайёрланган. Шу режада Андижон шахридаги «Eldaz Design» МЧЖ томонидан ташкил этилаётган безак материаллар (сузиш комплекси учун мозаика) ишлаб чикариш лойихасига кредит ажратиш масаласида амалий ёрдам курсатиш белгиланади. Бунга Марказий банк вилоят бош бошкармаси, АТ «Алокабанк» вилоят филиали хамда шахар хокимлиги масъул эканлиги курсатиб утилган.

«Андижон эксперт бахолаш консалтинг» МЧЖ директори Х.Нуриддинов имзо чеккан хужжатда айтилишича, 2018 йил 5 март куни тузилган №08/03-сонли «Мол-мулкларни бахолаш хизматини курсатиш тугрисида»ги шартномага асосан бахолаш ишлари амалга оширилади. Хисоб-китоб натижаларига кура, бино-иншоотларнинг бахолаш санасига аникланган киймати 1 651 775 108,0 (бир миллиард олти юз эллик бир миллион етти юз етмиш беш минг бир юз саккиз) сумни ташкил этган.

«Eldaz Design» МЧЖ рахбари Х.Улугбабаев 2018 йил 16 март куни АТ «Алокабанк» Андижон филиали бошлиги У.Жололовга кредит олиш максадида ариза билан мурожаат килган. Аризада у банк филиали бошлигидан хом ашё сотиб олишга айланма маблаг учун 1 150 000 000 (бир миллиард бир юз эллик миллион) сум микдорида кредит маблаги ажратишини сураган. Кредит таъминоти хусусида куйидагиларни баён килган: «Кредит таъминоти сифатида «Eldaz Design»МЧЖга тегишли шиша кошин ишлаб чикариш ускуналари гарови ва Андижон шахар хокимлиги хузуридаги инфратузилма мулкларини бошкариш маркази ДУКга тегишли Хаж ва Умра сафарига борувчиларга хизмат курсатиш маркази бино ва иншоотлари гаровини такдим этамиз. Кредит тани ва фоизларининг уз вактида туланишини кафолатлаймиз».

2018 йил 16 март куни гаров объектини аукцион савдоларига чикаришда бошлангич бахосининг келишув далолатномаси тузилган. АТ «Алокабанк» шахар филиалидан У.Жололов, А.Урунбоев, А.Сотволдиев, шунингдек, «Eldaz Design» МЧЖ рахбари Х.Улугбабаев, Андижон шахар хокимлиги хузуридаги инфратузилма мулкларини бошкариш маркази ДУК рахбари вазифасини бажарувчи Д.Халиков имзо чеккан мазкур далолатномада «Eldaz Design» МЧЖ томонидан АТ «Алокабанк» Андижон филиалидан олинаётган кредит маблагига гаров сифатида куйилаётган мулклар нархи келишилгани айтиб утилган.

Жумладан, унда шундай дейилади: «Андижон шахар хокимлиги хузуридаги инфратузилма мулкларини бошкариш маркази ДУКга тегишли, Андижон шахар «Дустлик» кучаси 7-уйда жойлашган фойдаланиш майдони 1 716,24 кв.м., курилиш майдони 1 931,86 кв.м. булган Хаж ва Умра сафарига борувчиларга хизмат курсатиш маркази бино ва иншоотлари курикдан утказилди. Андижон вилояти «Ер тузиш ва кучмас мулк кадастри» давлат корхонаси шахар филиали томонидан 2018 йил 6 март куни берилган 04/364-сонли маълумотномага асосан бино ва иншоотларнинг инвентар киймати 172 427 717 сум булиб, «Андижон эксперт бахолаш консалтинг» МЧЖ томонидан 2018 йил 6 март кунги №08/03-сонли бахолаш хисоботига асосан кучмас мулк 1 651 775 108 (бир миллиард олти юз эллик бир миллион етти юз етмиш беш минг бир юз саккиз) сумга бахоланган.

Банк ходимлари ва мулк эгаси томонидан бозор холатидан келиб чикиб, ушбу мулк 767 500 000 сумга бахоланди…

Банк ажратилган кредитни гаров хисобидан коплаш холатида гаровга куйилган мулкларни ушбу далолатномада келишилган нархда сотиб олиш ва балансга кабул килиш мажбуриятини олмайди».

АТ «Алокабанк» Андижон филиали кредит комиссиясининг 2018 йил 16 март куни утказган йигилишида «Eldaz Design» МЧЖга хом ашё сотиб олишга айланма маблаг тулдириш учун 18 ой муддатга, 3 ой имтиёзли давр белгилаб, йиллик 20 фоизлик устама тулаш шарти билан 1 150 000 000 (бир миллиард бир юз эллик миллион) микдорида кредит маблаги ажратиш масаласи куриб чикилган. Кун тартибига куйилган масала атрофлича мухокама килиниб, комиссия «Eldaz Design» МЧЖга кредит ажратиш хакида карор кабул килган. Кредит таъминоти сифатида «Eldaz Design» МЧЖга тегишли шиша кошин ишлаб чикариш ускуналари ва Андижон шахар хокимлиги хузуридаги инфратузилма мулкларини бошкариш маркази ДУКга тегишли «Тахтакуприк»даги бино ва иншотлар гарови кабул килинган.

Шу тарика, АТ «Алокабанк» филиали ва «Eldaz Design» МЧЖ уртасида 215-сонли кредит шартномаси имзоланди. Бу шартнома нотариал идорада 3-74-реестр раками билан кайд этилган.

Шартномага асосан, «Eldaz Design» МЧЖга 18 ой муддатга 1 150 000 000 (бир миллиард бир юз эллик миллион) сум микдорида кредит ажратилган.

2018 йил 14 июнь куни АТ «Алокабанк» Андижон филиали ва «Eldaz Design» МЧЖ рахбарлари уртасида кушимча келишув битими тузилиб, унга кура, кредит шартномасининг 2-бандига (кредитни кайтариш жадвалига) узгартириш киритди ва кредит танини 2018 йил 20 октябрь кунидан сундириш бошланиши белгилади.

Куриб турганингиздек, хамманинг куз унгида курилган бино шахар хокимлигидан ДУКга утиб, мутасаддиларни ишлаб чикариши оркали кредитни тулай олишига ишонтирган тадбиркорга гаров сифатида куйиб берилди.

Тадбиркор кредитни тулай олмади…

Бирок «Eldaz Design» МЧЖ тулов муддатларини бузиб, кредит шартномаси буйича мажбуриятларини бажармаган. Натижада, 2018 йил декабрь ойи холатига карздорнинг кредит шартномасига кура кредит танидан 1 116 761 151,55 сум, муддати утган фоизлардан 53 295 349,67 сум, хисобланган пенясидан 2 324 473,23 сум микдорида карздорлиги юзага келган. АТ «Алокабанк» Андижон филиали маъмурияти кредит шартномаси шартлари купол равишда бузилгани учун 2018 йил октябрь ва ноябрь ойларида карздорга талабнома юборган ва мажбуриятлар гаровдаги мулкка каратилиши хакида огохлантирган. Лекин карздор томонидан бу талабнома окибатсиз колдирилган. Шу боис АТ «Алокабанк» Андижон филиали вилоят иктисодий судига даъво аризаси билан мурожаат килган.

Суд бу даъво аризасини 2019 йил январь ойида куриб чиккан ва шу кунги холатга карздорнинг муддати келмаган кредит танидан 766 666 668 сум, муддати утган кредит карзидан 95 833 333 сум, хисобланган пенясидан 14 041 650,31 сум карзи мавжудлигини кайд этган.

Андижон туманлараро иктисодий суди судья Р.Г.Аскаров раислигида мазкур масалани куриб чиккач, 2018 йил 24 январь куни «Eldaz Design» МЧЖ хамда кушимча жавобгар – Андижон шахар хокимлиги хузуридаги инфратузилма мулкларини бошкариш маркази ДУК хисобидан АТ «Алокабанк» фойдасига муддати келмаган 766 666 668 сум кредит тани, тулов муддати утган 95 833 333 сум кредит карзи, хисобланган 14 041 650,31 сум фоиз, 287 499,99 сум пеня хамда 16 218 сум почта харажати ундириш хакида хал килув карорини чикарди. Шунингдек, ундирув «Eldaz Design» МЧЖ томонидан гаровга куйилган ишлаб чикариш ускуналари ва бино-иншоотларга каратилиши курсатиб утилди. Гаровга куйилган ишлаб чикариш ускуналарининг бошлангич сотув бахоси гаров шартномасига асосан 670 000 000 сум деб белгиланди. Андижон шахар хокимлиги хузуридаги инфратузилма мулкларини бошкариш маркази ДУКга тегишли бино-иншоотларнинг бошлангич сотув бахоси эса гаров шартномасига биноан 767 500 000 сум этиб белгилаб куйилди. Суднинг хал килув карори 2019 йил 25 февралдан конуний кучга кирди.

Шуни таъкидлаш лозимки, Узбекистон Республикаси «Гаров тугрисида»ги Конунининг 26-моддасига биноан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини кондириш учун ундирувни карздор гаров билан таъминланган мажбуриятни узи жавобгар булган вазиятларда бажармаган такдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга куйилган мол-мулкка каратиш мумкин. Мазкур Конуннинг 27-моддасига кура, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга куйилган кучмас мол-мулк кийматидан суднинг карорига мувофик кондирилади.

Шунингдек, «Гаров тугрисида»ги Конуннинг 28-моддасида мазкур Конуннинг 26-модасига мувофик, ундирув каратилган гаровдаги мол-мулкни реализация килиш (сотиш) конун хужжатларида белгиланган тартибда ким ошди савдосида сотиш оркали амалга оширилади.

Бу жараёнда банк мавжуд конун ва коидалар асосида иш кургани куриниб турибди.

Бино сотиладими?

Бундан икки хафта олдин Андижон вилоят хокими Шухратбек Абдурахмонов собик масжид биносида яшаб келган оилалар аъзоларини кабул килди. 19 оилага 2 сотихли янги уй-жойлар ажратиладиган булди, яна 8 оилани эса Андижон шахридаги буш турган квартираларга кучириб утказишди.

Шунингдек, вилоят хокими куни-кеча «Алокабанк»нинг Андижон филиали рахбари Г.Юсупов, Андижон шахар хокими Д.Рахматуллаев, «Eldaz Design» МЧЖ рахбари Х.Улугбабаевни йигиб, аукционга куйилган мадраса биноси масаласи буйича кичик йигилиш утказди.

Унда вилоят хокими ахоли вакиллари томонидан «Тахтакуприк» махалласидаги иншоотларни аукцион савдодан олиш ва ундан максадли фойдаланиш буйича мурожаатлар куплаб тушганини айтиб, уз вактида айрим мутасаддиларнинг уз вазифасига локайдлик билан карагани окибатида мадраса иншооти аукцион савдога чикиб кетгани, мазкур холат буйича вилоят прокуратураси текшириш бошлаши хакида маълумот берди.  Йигилганлар билан  муаммоли холатни ечимини топишга уринди.

«Алокабанк» рахбари, «Eldaz Design» МЧЖ томонидан муддати утган карздорликни тулаб, колган муддати утган карздорликни жадвал асосида тулаш хакидаги ёзма хатидан сунг муаммо куриб чикилишини билдирди. «Eldaz Design» рахбари ваъдасига кура карздорлик 20 май куни тула копланиши лозим.

Шу хафтада Андижондаги «мадраса вокеаси» кандай якун топиши маълум булади.

Хурматли мутасаддиларимиз ким томонидан курилиб, бунёд этилгани эмас, балки шахар марказидаги махалла уртасида кад кутариб халк мулкига айланиб булган бино такдирига бефарк булмай, хар бир карорни минг улчаб чикаришлари кераклиги буйича хулоса чикарсалар булар эди.

Имом Маргиноний рохимахуллох «Хидоя» асарида шундай ёзадилар: «Ким уз ерини масжидга айлантирса, кейин у ушбу тасарруфидан кайтолмайди, уни сота олмайди, мерос килиб колдиролмайди. Чунки масжидга айлантирилган ер бандаларнинг мулкиятидан чикади ва холис Аллох таолонинг мулкига айланади.

Узи аслида барча мулк Аллох таолоникидир. Бандаликка оид мулк хакки сокит булса, у мулк уз аслиятига кайтади. Энди банда уша мулкнинг тасарруфидан кесилади. Худди кул озод килиш масаласи каби.

Агар масжиднинг атрофи харобага айланиб, масжидга эхтиёж колмаса хам, Абу Юсуф рохимахуллохнинг наздида уша ер масжидлигича колаверади. Чунки у ерда бандалик мулки сокит булган. Энди бу мулкни банда мулкига айлантириб булмайди»… «Хидоя маъал Фатхил Кодийр» 5/446.

Вилоят хокими айни пайтда мазкур бино муаммоси буйича «Алокабанк» АТ мутасаддилари билан музокараларни бошлаган. Насиб килса, тез кунларда бино масжид сифатида фаолиятини давом эттиради.

Вокеалар ривожи кандай кечишини кузатиб борамиз.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

i6nGNGdiXEXC3h5aHFYx81C5ILD3NtW0

Тошкент шахрида Корейс маданияти ва санъати уйи очилди

Тошкент шахрида 20 апрель куни Корейс маданияти ва санъати уйининг тантанали очилиш маросими булди. Узбекистон Республикаси …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари