Главные новости
Главная / Жамият / АКШда 70 йил ичида илк бор федерал даражада аёл киши катл этилди
Место рекламы

АКШда 70 йил ичида илк бор федерал даражада аёл киши катл этилди

АКШ федерал турмасида 1953 йилдан бери илк бор аёл киши катл этилди. Улим жазоси 2004 йилда хомиладор аёлни ута шафкатсизлик билан улдирган 52 ёшли Лиза Монтгомерига нисбатан ижро этилди.

Лиза Монтгомери / Фото: Reuters

Аёл махбусни катл этиш хакидаги карорни АКШ олий суди кабул килган. Унинг ижроси улимга олиб келувчи инъекцияни киритиш билан амалга оширилган.

Монтгомери 2004 йилда 23 ёшли хомиладор Бобби Жо Стиннеттни бугиб улдиргани учун судланган булган. Котиллик курбони хомиладорликнинг 8-ойида булган. Монтгомери аёлни улдиргач, унинг хомиласини чикариб олиб, узиники килиб курсатишга уринган.

Котил ва курбон интернет оркали танишишган. Стиннет ит купайтириш билан шугулланган, унинг котилини эса ёш аёл уз суратларида хомиладор булгани жалб килган. Монтгомери кучук боласи сотиб олиш бахонасида уз курбони билан учрашишга келишиб, унинг Миссуридаги уйига келган.

Терговнинг фикрича, Монтгомери уз курбонига хужум килишга пухта тайёргарлик курган ва хомилани кесарча тугдириш буйича маълумотларни урганиб чиккан. Стиннетни онаси улик холда топган.

Полиция санокли соатларда котилликни фош килган. Изкуварлар котилни унинг компютери IP-адреси оркали аниклашган.

2007 йил октябрда Миссури суди Монтгомерини айбдор деб топиб, улим жазосига махкум килган.

Монтгомерининг химоячиси унинг катл этилишини ноконуний ва хато деб атаган. Унинг таъкидлашича, судланувчи рухий носоглом булган. Шу асосда адвокат президент Доналд Трампга Монтгомерининг афв этилиши илтимоси билан мурожаат килган. Бирок айблов котиллик олдиндан режалаштирилганини таъкидлаган.

Монтгомерининг катл этилиши 2021 йилда АКШда федерал даражада амалга оширилган биринчи катл булди. Яна бир эътиборли жихати, Монтгомери 1972 йилда АКШда жиноят кодекси ислох килингандан кейин катл этилган учинчи аёл булди.

АКШда федерал даражада улим жазосини кайтариш карори 2019 йил ёзида кабул килинган. Шу билан бирга штатларга уз худудларида улим жазосини колдириш ёки уни бекор килиш буйича карор чикариш уларнинг уз хукмига колдирилган.

АКШда 2020 йил 13 июлда 17 йиллик норасмий такикловдан кейин федерал турмада илк улим жазоси ижро этилганди. Ушанда 3 кишилик оилани улдиргани учун судланган 47 ёшли Дэниэл Люис Ли катл этилганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

prePSHo9m9coHrwKQY9hPk5H-NIsOGlH

«Биздагилар совга беришни яхши куришади» – Русланбек Давлетов воз кечилиши керак булган миллий анъаналар хакида

Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат ташкилотларидаги коррупцион холатлар ва бунинг миллий менталитетга алокадорлиги борасида фикр …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари