Главные новости
Главная / Сиёсат / АКШ Сирдарёда тошкиндан зарар курган оилалар учун зарур воситаларни етказиб берди
Место рекламы

АКШ Сирдарёда тошкиндан зарар курган оилалар учун зарур воситаларни етказиб берди

Инсонпарварлик ёрдами озик-овкат махсулотлари ва бошка зарур нарсалардан (гигиена воситалари, курпа-тушаклар, чойшаблар, сув тозалаш учун таблеткалар ва бошкалар) ташкил топган.

Фото: AКШнинг Узбекистондаги элчихонаси

AКШнинг Узбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм AКШ Узбекистонга курсатаётган ёрдамининг бир кисми сифатида, Сардоба сув омбори упирилиши ортидан “Соглом авлод учун” нодавлат хайрия жамгармасига зарур воситаларни топширди. Ушбу инсонпарварлик ёрдами табиий офатдан жабрланган 2000та оилага етказилади.

Кушма Штатларнинг Узбекистондаги элчихонаси хабар килишича, АКШ хукумати Халкаро тараккиёт агентлиги (USAID) кошидаги Табиий офатларда ёрдам курсатиш бошкармаси оркали такдим этган инсонпарварлик ёрдами озик-овкат махсулотлари ва бошка зарур нарсалардан (гигиена воситалари, курпа-тушаклар, чойшаблар, сув тозалаш учун таблеткалар ва бошкалар) ташкил топган.

Буларнинг барчасини Узбекистондаги “Соглом авлод учун” жамгармаси махаллий ишлаб чикарувчи ва етказиб берувчилардан сотиб олиб, хар бир жабрланган оила учун алохида пакетларга жойлаган. Жамгарма ушбу инсонпарварлик ёрдамини сув тошкини булган худудларга етказиб беради хамда уни Сирдарё вилоятидаги худудий филиали оркали таркатади.

“Сирдарё вилояти хокимияти билан хамкорликда “Соглом авлод учун” жамгармаси ёрдамга мухтожларни аниклади ва у AКШ хукумати кумаги уз эгаларига етиб боришини кафолатлайди. Ушбу хайриядан асосий максад эхтиёжманд оилаларнинг хавфсизлиги, тинчлиги, санитария химояси ва шахсий гигиенасини куллаб-кувватлашдан иборат.

Ушбу инсонпарварлик ёрдами билан AКШ хукумати сув омбори упирилиши туфайли уйларидан эвакуация килинган мухтож оилаларга озик-овкат ва бошка асосий воситаларни таркатиш оркали Узбекистонга инкирозга тегишли жавоб кайтаришда ёрдам беради”, – дейилади маълумотда.

Кайд этилишича, фавкулодда ёрдамни куллаб-кувватлашдан ташкари, USAID мамлакат иктисодини диверсификация килиш ва минтакавий савдони кучайтириш, саломатликка жиддий хавфларни бартараф этиш хамда ахоли эхтиёжларини кондиришда хукумат имкониятларини мустахкамлаш максадида Узбекистон хукумати билан биргаликда иш олиб бормокда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

O1972Qf8_xtGLnfJd4Ym1pMSXaUfX8st

Самарканд шахрида карантин вактида хам тунги клублар ишлаётгани маълум булди

Коронавирус таркалишининг олдини олиш максадида жорий килинган карантинга карамай, Самарканд шахридаги тунги клублар уз фаолиятини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари