Главная / Жахон / АКШ Афгонистонга молиявий ёрдамни 1 млрд долларга кискартиради
Место рекламы

АКШ Афгонистонга молиявий ёрдамни 1 млрд долларга кискартиради

Вашингтон Афгонистонда барча сиёсий кучлар вакилларини уз ичига олувчи “инклюзив хукумат”ни ташкил этиш буйича музокаралар барбод булгандан кейин Кобулга ажратишни режалаштирган молиявий ёрдамни 1 млрд долларга кискартиришга карор килди.

Фото: John Moore / Getty Images

Бу хакда АКШ давлат департаменти баёнотида айтилган.

Таъкидланишича, АКШ Афгонистон президенти Ашраф Гани ва бош вазир, президент сайловларида иштирок этган Абдулла Абдулла “инклюзив хукумат” борасида келиша олмаганларидан афсусланиш билдирган.

Шу сабабли Вашингтон “Афгонистон билан хамкорлик доирасини кайта куриб” чикмокчи.

“Жумладан, биз Афгонистондаги харажатларимизни чеклашимизни эълон киламиз ва жорий йилдаги молиявий ёрдамимизни бир миллиард долларга кискартирамиз”, деб айтилган баёнотда.

Шунингдек, 2021 йилда хам молиявий ёрдам 1 миллиард долларга кискартирилади.

18 февралда Гани Афгонистонда 2019 йил утган президент сайловларининг голиби деб эълон килинган. Бирок унинг асосий ракиби Абдулла Абдулла сайловлар натижаларини тан олишдан бош тортган.

Айни вактда мамлакатда кушхокимлик юзага келган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

5e78616502e8bd45be7ce4f0-680x382

Испанияда коронавирус сабаб барча профессионал футбол мусобакалари тухтатилди

Испанияда коронавирус пандемияси сабаб профессионал футбол буйича барча чемпионатлар тухтатилди. Бу хакда Испания футбол федерацияси …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари