Главные новости

Архивы за день : 07.10.2019

Кашмирнинг Хиндистон назоратидаги кисмида жойлашган Анантнага шахрида шанба куни содир булган граната портлаши окибатида камида 10 киши жарохат олди. Бу хакда шахар полицияси хабар берди. Хукук-тартибот идоралари вокеа хакида батафсил маълумот бермаяпти, факат жарохатланганлар орасида полициячи ва журналист борлигини билдирмокда. Айни пайтда, махаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарига кура, гранатани Кашмирда фаолият юритаётган террористик гурухлардан бирининг аъзолари портлатган. Теракт хукумат биноларидан бири якинида содир этилган. Хозир жабрланганлар касалхонага ёткизилган булиб, уларнинг хаёти хавф остида эмас. Полиция вокеани текшириш ва жиноятчиларни кидириш билан шугулланмокда. Портлаш худуди куршаб олинган, хукук-тартибот идоралари ходимлари вокеа гувохларини сурок килишмокда. Кашмирда фаолият юритаётган экстремистик гурухларнинг хеч бири хозирча содир булган вокеа учун жавобгарликни уз зиммаларига олишмаган.

MqyhX4Vj36NHgyqInDowRUshZoU5v7Eq

АКШ президенти Дональд Трамп Ок уй хузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши ходимларининг сонини сезиларли даражада кискартириш тугрисида махфий буйрук берди. Бу хакда Bloomberg агентлиги хабар килди. Агентликнинг ёзишича, Трампнинг фармони Ок уй аппарати бошлиги вазифасини бажарувчи Мик Малвени ва президентнинг миллий хавфсизлик буйича янги маслахатчиси Роберт О’Брайен томонидан кенгаш ходимларига етказилган. …

Подробнее »

Туркий тилли давлатлар савдо-саноат рахбарлари Тошкентда учрашди

cOzf1OkxrCzXo7F9XxFdtIQmykXKVppk

Бугун, 5 октябрь куни Тошкент шахридаги International мехмонхонасида Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлар кенгаши йигилиши булиб утди. Унда Туркий тилли давлатлар кенгашига аъзо мамлакатлар вакиллари хамда кенгаш бош котиби иштирок этди. Йигилишда Кенгашга аъзо мамлакатлар уртасидаги савдо-иктисодий хамкорликни ривожлантириш, савдо-саноат ва тадбиркорлик сохаларида минтакавий хамкорликни мустахкамлаш масалалари мухокама килинди. Адхам Икромов, …

Подробнее »
Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари