Главные новости
Главная / Жамият / «Ўзтрансгаз»нинг янги раисига янги ўринбосар тайинланди
Место рекламы

«Ўзтрансгаз»нинг янги раисига янги ўринбосар тайинланди

«Ўзтрансгаз» АЖ бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди.

Ташкилот матбуот хизмати хабар беришича, Аваз Абрарович Алимов «Ўзтрансгаз» АЖ бошқарув раисининг капитал қурилиш ва инвестициялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Аваз Алимов бунгача «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ раисининг маркетинг, истиқболли ривожлантириш ва харидлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, «Ўзтрансгаз» сайтида Бошқарув раисининг истиқболли ривожлантириш ва инвестициялар  бўйича ўринбосари в.в.б лавозимида Дилшод Абдуғаниевич Бадиров номи кўрсатилган.

Бундан аввалроқ, 2018 йил декабридан буён «Ўзтрансгаз»га раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Эшмуратов янги ташкил этилган «Ҳудудгазтаъминот» АЖ раиси этиб тайинлангани, унинг ўрнини 2016 йилдан буён «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Улуғбек Ҳусанович Сайидов эгаллагани хабар қилинганди.

«Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ раисининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари Алишер Абдувосиқович Турдибоев «Ҳудудгазтаъминот» АЖ раисининг иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда Nush

Check Also

Фоҳишаликка олиб кетилаётган икки аёл тўхтатиб қолинди

Шу йилнинг 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Ислом Каримов номидаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари